Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

36-тур, 9 май, соат 21:00. Бош ҳакам: Игнасио Иглесиас Вильянуэва

БАРСЕЛОНА

Неймар (51)
Педро (85)

2 : 0

РЕАЛ СОСЬЕДАД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
21.Адриано
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
15.Марк Бартра
06.Хави Эрнандес
14.Хавьер Маскерано
12.Рафинья
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Херонимо Рульи (Д)
24.Альберто де ла Белья
02.Карлос Мартинес
06.Иньиго Мартинес
03.Микель Гонсалес
14.Рубен Пардо
16.Серхио Каналес
05.Маркель Бергара
08.Эстебан Гранеро
10.Хаби Прието
11.Карлос Вела
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Томас Вермален
20.Серхи Роберто
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
07.Педро Родригес
  13.Эньяут Зубикарай (Д)
20.Жосеба Зальдуа
19.Юри Берчиче
34.Ариз Элустондо
18.Чори Кастро
09.Иманоль Агиррече
07.Альвред Финнбогасон
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Эстебан Гранеро (26)
Альберто де ла Белья (27)
Маркель Бергара (29)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 2:0. Каталонияликлар "Реал" билан очколар фарқини вақтинчалик бўлса-да 5 очкога етказди. 10 дақиқадан кейин "Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги ўйин бошланади. Онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг.
90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 2:0. Каталонияликлар "Реал" билан очколар фарқини вақтинчалик бўлса-да 5 очкога етказди. 10 дақиқадан кейин "Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги ўйин бошланади. Онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг.
90+2'
Меҳмонлар ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди! Финбогасан жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбани Браво ўтказмади.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
87'
Вууууҳ! Суареснинг узатмасидан кейин Месси майдон марказидан бошлаб олдинги ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устида икки ҳимоячини чалғитиб олис бурчакка тўпни айлантирди. Тўп тўрга бориб тушмади...
85'
ГОООООООЛ! Педроооооо, 2:0! Чалқанча услубда зарба билан дарвозани ишғол қилди!
81'
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Рафинья ўрнига Педро баҳсни давом эттиради.
80'
"Реал Сосьедад" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида "парашют" ҳосил қилди. Браво тўпни эгаллади
79'
Месси офсайдда қолди, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди.
76'
Рубен Пардо ўзидан жуда чиройли ўтиб кетган Неймарни хунук тарзда йиқитди. Сариқ карточка.
74'
Ҳар иккала жамоада ўзгариш бўлди. "Барселона"да Хави ўрнига Иньеста ўйинни давом эттиради.
73'
Хавининг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Суарес офсайдда тўпни қабул қилди.
69'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо тўпни Рульи эгаллади
69'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо тўпни Рульи эгаллади
65'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи унинг оёқлари остига ташланиб, тўпни ён томонга тепди. Алвеснинг узатмасига Неймар бош билан зарба берди. Рульи тўпни эгаллади.
63'
Юқоридан берилган узатмани Месси жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Рульи тўпни эгаллаб олди.
62'
Рульи қўпол хатога йўл қўйди. У бурчакка яқин жойда тўпнинг чиқишини кутиб, уни Неймардан ҳимоя қилди, аммо тўп чизиқ устида туриб қолди. Неймар тўпни эгаллаётганида дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бразилиялик ҳужумчи тўпни тезда ўйинга киритмоқчи бўлганида, Рульи унинг олдига туриб олди. Ҳакам эса уни огоҳлантирди.
61'
"Барселона"да ўзгариш: Бартра ўрнига Бускетс туширилди
60'
Каналес офсайдда қолди
59'
"Барселона" футболчилари тўпни назорат қилиб, рақибни ўз дарвозасидан олдинроққа чиқишга мажбур қилишмоқда.
56'
Меҳмонлар футболчиси жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
51'
ГОООООЛ! Неймааааар, 1:0! Мессининг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни бош билан ортга уриб юборди. Бразилиялик ҳужумчи шундоққина устун олдида тўпни дарвозага жойлади!
50'
Вуууҳ! Хавининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Луис тўпнинг ерга тушишини кутди ва ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
48'
"Барселона" кетма-кет 4 марта бурчак тўпини тепди. Неймарнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.
47'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Бартра бош билан зарба берди. Яқин "тўққизлик"ка кираётган тўпни Рульи қайтаришга муваффақ бўлди.
46'
Месси майдон марказидан аниқ пас билан Суаресни майдончасига бошлади. Луис зарба беришга улгурмади ва тўпни эгаллаб, ортга қайтарди. Мезбонлар кейинчалик тўпни йўқотишди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти белгиламади. Ҳозирча "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 0:0. Бироз дам оламиз.
45'
Алвес олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўпга ташланган Рульи қўл билан ета олмади. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
42'
Мезбонлар икки марта ҳужум ташкил қилишди. Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячилар унга имконият беришмади. Неймарнинг узатмасига эса аниқлик етишмади
39'
Суаресга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Месси тўпни олис устун томонга етказди ва Пике бош билан орқароққа тўпни қолдирди. Рафиньянинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
35'
"Реал Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. Браво мушт билан тўпни уриб юборди
34'
Вууууҳ! Бу сафар ҳам Месси диспетчерлик вазифасида ҳаракат қилди. У жарима майдончасига ўнг қанотдан кирди ва олис устун томон узатма берди. Неймар бош билан зарба берди. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди. Суарес ва Хави тўпни дарвозага бура олишмади...
32'
Лионель Месси жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозага яқинига берилган узатма пайтида мезбон футболчиларидан офсайдда қолган экан.
29'
Маркель Бергара огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Рафиньяни очиқчасига чалиб йиқитди.
28'
Вууууҳ! "Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин меҳмонлар тўпни қайтаришди. Месси томонидан берилган узатмадан кейин Пике дарвоза олдида тўпни эгаллади ва зарба берди. Рульи зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Пике чалқанча услубда дарвоза тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
27'
Альберто де ла Белья огоҳлантирилди. Мессини ортдан тепиб йиқитгани учун.
26'
Эстебан Гранеро сариқ карточка олди. Алвесни тортиб йиқитгани учун.
25'
Маскеранонинг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятда бош билан зарба берди. Аммо бразилиялик ҳужумчи офсайдда қолганди
23'
Оҳоҳоҳо! Пикенинг қўпол хатосидан сўнг "Реал Сосьедад" футболчилари "Барселона" жарима майдончаси олдида тўпни олиб қўйишди ва Карлос Вела бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Ҳужумчининг зарбасини Клаудио Браво эгаллаб олди. Вела офсайдда қолган экан...
20'
Оҳо! Мессининг чиройли узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқди, аммо ерга урилган тўпни ўзига бўйсундира олмади. Тўп ундан ўтиб кетди.
18'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг узатмасини эса Рульи эгаллади
18'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг узатмасини эса Рульи эгаллади
16'
Алвес ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатма берди. Месси тўпга ета олмади
13'
Вууууҳ! Неймар Месси билан "девор" ўйнаб бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо Рульи ҳужумчининг зарбасини нафақат қайтарди, балки тўпни эгаллаб олди!
9'
Яна бир хавфли вазият! Олис масофадан етказилган узатмани Месси жарима майдончаси ичида қабул қилди ва тўпни қанотдаги Алвесга берди. Данининг узатмасига Суарес дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади.
9'
"Барселона" кетма-кет 2та бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
8'
Вууууҳ! Алвес етказган узатмага Месси 12 метрлардан бош билан зарба берди. "Тўққизлик"ка бораётган тўпни дарвозабон қўли билан майдон ташқарисига уриб юборди
7'
Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқиши мумкин эди, ҳимоячи тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди
4'
"Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
3'
"Барса" кўк-анорранг, "Реал Сосьедад" эса оқ-кўк йўл-йўл формада ҳаракат қилишмоқда
2'
"Барселона"нинг дастлабки ҳужуми қайтарилди
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Испания Ла лигасининг 36-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.