Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

36-тур, 9 май, соат 23:00

РЕАЛ МАДРИД

Пепе (56)
Иско (84)

2 : 2

ВАЛЕНСИЯ

Пако Алкасер (19)
Хави Фуэго (26)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
17.Альваро Арбелоа
03.Пепе
04.Серхио Рамос
05.Фабиу Куэнтрау
10.Хамес Родригес
08.Тони Кроос
23.Иско
11.Гарет Бэйл
14.Хавьер Эрнандес
07.Криштиану Роналду
  01.Диего Алвес (Д)
19.Антонио Барраган
05.Шкодран Мустафи
23.Николас Отаменди
31.Хосе Гайя
10.Даниэль Парехо
11.Пабло Пьятти
18.Хави Фуэго
21.Андре Гомес
08.Софьян Фегули
09.Пако Алькасер
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
18.Начо Фернандес
15.Даниэль Карвахаль
16.Лукас Силва
24.Асьер Ильяраменди
20.Хесе
  13.Иоэл (Д)
02.Жоао Кансело
06.Лукас Орбан
03.Рубен Везо
15.Энцо Перес
20.Родриго Де Поль
07.Альваро Негредо
САРИҚ КАРТОЧКА
Арбелоа (25)
 
Хосе Гайя (17)

Матн

90+6'
Қўшиб берилган дақиқаларда ҳаяжонларга лиқ тўла бўлди. Чичиритонинг зарбасини Алвес қайтарди. "Валенсия" ҳужумчиси Родриго де Поль бирга бир вазиятда гол ура олмади. Сўнгги дақиқада чап қанотдан "Реал" жарима зарбасини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба Алвеснинг қўлига тегиб, устун ва тўсинга тегиб қайтди. Бироз аввал Пепе ҳимоячини итариб юборгани учун ўйин тўхтатилди ва ҳакам финал ҳуштагини чалди!
90+6'
Қўшиб берилган дақиқаларда ҳаяжонларга лиқ тўла бўлди. Чичиритонинг зарбасини Алвес қайтарди. "Валенсия" ҳужумчиси Родриго де Поль бирга бир вазиятда гол ура олмади. Сўнгги дақиқада чап қанотдан "Реал" жарима зарбасини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба Алвеснинг қўлига тегиб, устун ва тўсинга тегиб қайтди. Бироз аввал Пепе ҳимоячини итариб юборгани учун ўйин тўхтатилди ва ҳакам финал ҳуштагини чалди!
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
90'
"Валенсия"да ўзгариш бўлди. "Реал" эса бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан йўллаган зарба ноаниқ бўлди.
86'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Криштиану йўллаган зарба Отамендининг бошига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди. Ушбу вазиятдан бироз аввал Парахо 16 метрдан "Реал" дарвозасини ишғол қила олмаганди!
84'
ГОООООЛ! Искооо! 2:2! 25 метрлардан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштиди!
83'
Хамеснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди. Аммо посбон тўпни ушлаб олди.
Негредо яна бир марта "Мадрид"ни кечирди. Жарима зарбаси чиройли тарзда жарима майдончасига айлантирди. Негредонинг бош билан зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.
83'
Хамеснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди. Аммо посбон тўпни ушлаб олди.
Негредо яна бир марта "Мадрид"ни кечирди. Жарима зарбаси чиройли тарзда жарима майдончасига айлантирди. Негредонинг бош билан зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.
81'
Вууууҳ! Негредо масалани ҳал қилишига бир баҳя қолди. Де Полнинг узатмасидан Альваро деярли бирга бир вазиятда сакраб турган тўпга аниқ зарба бера олмади! Тўп юқоридан ўтиб кетди.
80'
"Валенсия" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчи ҳолатда жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба ноаниқ бўлди.
77'
"Валенсия"да ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Родриго де Поль туширилди
74'
Вуууууҳ! Алвес яна бир марта жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Марселога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бунинг учун Хави Фуэго огоҳлантириш олди. Хамес етказган узатмани Рамос бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон фантастик сэйв билан зарбани қайтарди!
70'
Бурчакдан етказилган узатмани Диего Алвес ён томонга уриб юборди.
70'
Бурчакдан етказилган узатмани Диего Алвес ён томонга уриб юборди.
69'
Роналду йўллаган жарима зарбаси олис устун олдидан ўтиб кетди
69'
"Валенсия"да ўзгариш бўлди. Алкасер ўрнига учрашувни Альваро Негредо давом эттиради.
68'
Мустафий Хамесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 24 метр
68'
Мустафий Хамесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 24 метр
63'
Оҳо! Гайянинг чап қанотдан берган узатмасига Алкасер дарвозабон майдончаси ичида ета олмади. Тўп ундан ўтиб кетди.
61'
Чичарито чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўта ноаниқ зарба берди.
61'
Чичарито чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўта ноаниқ зарба берди.
60'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Иско томонидан жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи эгаллаб олди.
58'
Отаменди сариқ карточка олди
56'
ГОООООЛ! Пепе, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани "Реал" ҳимоячиси 5 метрдан дарвозага жойлади!
53'
"Реал" босимни давом эттирмоқда. Чичаритонинг зарбасидан кейин бурчак тўпи ишланди. Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
53'
"Реал" босимни давом эттирмоқда. Чичаритонинг зарбасидан кейин бурчак тўпи ишланди. Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
51'
Криштиануга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима майдончаси бурчагидан Роналду тўпни бурчакка айлантирди. Алвес тўпни қайтарди.
49'
"Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мустафий баланд сакраб бош билан зарба берди. Тўп давроза устидан ўтиб кетди.
48'
Пепе сариқ карточка. Майдон марказида "Валенсия" футболчисининг устига хавфли сакради.
47'
Вуууҳ! Чичарито ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади! Диего Алвес зарбани қайтарди!
46'
Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд
46'
"Реал"да иккита ўзгариш бўлди: Арбелоа ўрнига Карвахаль, Коэнтрау ўрнига Марсело туширилди. Мезбонларда бошқа ўзгариш қилиш имконияти қолмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Вазиятни ўнглаш учун "Реал" ихтиёрида 45 дақиқа бор. Анчелотти жамоасини дуранг ҳам қаноатлантирмайди. Уларга 3та гол керак, албатта ўз дарвозаларидан бошқа гол ўтказмаган ҳолда.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал Мадрид" - "Валенсия" - 0:2. Танаффус.
45+2'
Йўқ! Диего Алвес Роналдунинг зарбасини қайтарди. Ён томонга кетган тўпни Роналдунинг ўзи қайта тепишга уринди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди. Омад бугун "Мадрид" томонида эмасга ўхшамоқда!
45+1'
ПЕНАЛЬТИ! "Валенсия" дарвозасига! Гайя жарима майдончаси ичида Бэйлни итариб йиқитди!
43'
Роналдунинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг тўп жарима майдончасидан қайтиб чиқди. Ильяраменди 20 метрдан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
42'
Ўнг қанотдан берилган узатмага зарба беришга Роналду чоғланаётганди, аммо Отаменди бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Бурчакдан етказилган узатмани Рамос бош билан дарвоза томон бурди, аммо ноаниқ.
40'
Вууууууҳ! Нималар бўляптииии???? Бэйлнинг чап қанотдан ерлатиб берган узатмасини Чичарито 10 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди! Омад ҳозирча "Валенсия" томонида бўлмоқда...
38'
"Валенсия" футболчилари майдон марказидан тўпни дарвозабонга етказишди. Диего Алвес тўпни майдон марказига қайтараётганида посбоннинг олдига бориб сакраган Чичаритонинг оёғига теккан тўп юқорига кўтарилди. ҲИмоячи бош билан тўпни Алвесга қайтарди.
36'
Роналдунинг узатмаси Бэйлгача ўтмади. Чичарито бурчак тўпи ишлади. БУрчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Чичаритонинг ўзи ҳимоячиларга нисбатан ўйин қоидасини бузди
32'
Вууууҳ! Бэйлнинг ўта мураккаб зарбасини Диего Алвес қайтарди! Чиройли сэйв!
26'
ГООООЛ! Хави Фуэго, 0:2! Жаримадан етказилган узатмани "Валенсия" футболчиси бош билан чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. "Реал" оғир нокдаунда...
26'
ГООООЛ! Хави Фуэго, 0:2! Жаримадан етказилган узатмани "Валенсия" футболчиси бош билан чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. "Реал" оғир нокдаунда...
25'
Арбелоа огоҳлантириш олди. Кетидан эса жароҳат олган Кроос майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ильяраменди майдонга тушди.
22'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Роналду жарима майдончаси ичида чалқанча услубда зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Крооснинг зарбаси эса ноаниқ бўлди
19'
ГОООЛ! Алкасер, 0:1! Хосе Гайя чап қанотдан узатма берди. Пепе тўпни ўтказиб юборди ва Алкасер тўпни дарвоза томон бурди. Касильяс яқин масофадан берилган зарбани қайтара олмади!
18'
Вууууҳ! Дарвоза тўсини яна бир марта "кўршапалаклар"ни голдан қутқарди! Хамес етказган бурчак тўпига Пепе бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.
17'
Хосе Гайя сариқ карточка олди. У Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади.
14'
Вууууууҳ! Бэйлнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Дарвозабон томошабин вазифасини бажарганди!
13'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Бэйлга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Реал" учун яхши имконият!
10'
Вууууҳ! Алкасер бирга бир вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
6'
Кроос 30 метрлардан жарима тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпни Бэйл дарвоза яқинига етказди. Ҳимоячилар рақиб зарба бериш имконини беришмади
4'
"Валенсия" тезкор ҳужум ташкил қилди. Чап қанотдан жарима майдончаси томон узатмадан кейин Коэнтрау тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. БУрчак тўпини мезбонлар қайтаришди
3'
Роналду ҳимоячининг туртиши оқибатида жарима майдончаси ичига кириб йиқилди, ҳакам бунга аҳамият қаратгани йўқ
2'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Унинг иккинчи узатмаси ўзига хос ва оригинал чиқди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
1'
Вуууҳ! "Реал" ҳимоясидаги хатодан сўнг Алкасер 18 метрлардан зарба йўллади. Касильяс тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
1'
Бир дақиқалик сукут маросимидан кейин ўйин бошланди! "Мадрид" оқ, "Валенсия" эса сариқ-қизил рангли формада ўйнамоқда.
'
Энди "Сантьяго Бернабеу"га ўтамиз. Бу ерда турнинг марказий ўйини бошланиш арафасида. "Реал" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.