Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

36-тур, 10 май, соат 20:00

ЧЕЛСИ

Жон Терри (5)

1 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Стивен Жеррард (44)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
03.Филипе Луис
26.Жон Терри
02.Бранислав Иванович
10.Эден Азар
04.Сеск Фабрегас
05.Курт Зума
12.Жон Оби Микель
22.Виллиан
18.Лоик Реми
36.Рубен Лофтус-Чик
  22.Симон Миньоле (Д)
02.Глен Жонсон
37.Мартин Шкртел
06.Деян Ловрен
31.Раҳим Стерлинг
20.Адам Лаллана
14.Жордан Хендерсон
10.Филиппе Коутиньо
23.Эмре Жан
08.Стивен Жеррард
09.Рики Ламберт
ЗАҲИРА
33.Митчел Биней (Д)
06.Натан Аке
28.Сесар Аспиликуэта
24.Гэри Кэхилл
21.Неманья Матич
23.Хуан Куадрадо
11.Дидье Дрогба
  52.Денни Уорд (Д)
04.Коло Туре
24.Жо Аллен
21.Лукас Лейва
33.Жордан Айб
18.Альберто Морено
48.Жероми Синклар

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Ливерпуль" - 1:1. Ушбу натижа "МЮ"га ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этди. Эътиборингиз учун раҳмат.
90+4'
Вууууҳ! Стерлинг чап қанотда Виллиандан ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва дарвозага яқинига узатма берди. Нариги қанотга ўтган тўпни Жан дарвоза томон тепди. Зарба аниқ чиқмади. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
90+2'
Оҳо! Жордан Айб ўнг қанотдан икки ҳимоячи орасидан чиройли тарзда ўтиб кетиб, жарима майдончаси кирди. Аммо у ерда Айбни Терри "еб" қўйди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
Вуууууҳ! Бу сафар Хендерсон жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди!
89'
Вууууҳ! Коутиньо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвозага кириб кетишига сал қолди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
85'
Старриж ҳимоячини алдаб, рақиб жарима майдончасига киришга ҳаракат қилди. Тўпни Куртуа эгаллаб олди
84'
"Челси"да ўзгариш: Лоик Реми ўрнига Куадрадо баҳсни давом эттиради.
83'
Хендерсон жаримадан етказган узатма ҳеч кимга тегмай, нариги қанотга ўтиб кетди...
82'
Фелипе Луис очиқчасига Айбни тортиб қолди ва сариқ карточка олди
79'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жеррардни майдонни тарк этди. Лукас Лейва баҳсни давом эттиради.
78'
Азар икки ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо учинчисидан ўтиб кета олмади
76'
Вууҳ! Сеск яна бир марта меҳмонлар жарима майдончасига кириб борди. Бу сафар ҳимоячиларнинг ўзлари хато орқали унга ёрдам бериб юборишди. Фабрегаснинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозаси устидан ўтиб кетди. Бурчак зарбаси
76'
Вуууҳ! Фабрегас марказ бўйлаб олдинга ўтди, бир ҳимоячини алдади ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Миньоле зарбани қайтарди
71'
"Ливерпуль"да яна бир ўзгариш: Адам Лаллана ўрнига Жордан Айб майдонга тушди
68'
Жеррарднинг узатмасига Синклар ета олмади. Тўпни Куртуа эгаллаб олди
68'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Рики Ламберт ўрнига Жероми Синклар тушди
61'
"Ливерпуль"да яхши имконият. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Шкртел дарвоза томон тепди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди.
60'
"Челси"да ўзгариш бўлди: Рубен Лофтус-Чик ўрнига Неманья МАтич туширилди.
57'
Виллианяна ўша жойдан зарба йўллади. Бу сафар тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
56'
Вуууҳ! Виллиан жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини чалғитиб, кучли зарба берди. Тўп Миньоле бармоқларига тегиб, олис устун олдидан ўтиб кетди
55'
Меҳмонларнинг ҳужуми пайтида тўпни Куртуа эгаллаб олди
51'
"Ливерпуль"нинг босими давом этмоқда. Улар ҳозир яхши имкониятни фойдалана олишмади
49'
Вуууууҳ! Стерлинг жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини чалғатиб Коутиньога узатма берди. Фелипенинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
47'
"Ливерпуль" яхши ҳужум ташкил қилди. Лаллана жарима майдончаси ичида аниқ зарба/узатма бера олмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Ливерпуль" - 1:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
ГОООООЛ! Стивен Жеррард, 1:1! Иккинчи жамоа сардори ҳам бош билан дарвозани ишғол қилди! Тўп чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан етказилганди!
43'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди, Миньоле узатмани эгаллаб олди
38'
Жаримадан етказилган узатмани ливерпулликлар қайтаришди
38'
Бурчакдаги байроқча олдида Эмре Жан Азарни итариб йиқитди. Жарима зарбаси
34'
"Челси"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Курт Зума ўрнига Гари Кэйхилл туширилди
33'
Хендерсоннинг жарима майдончасига берган узатмасига Ламберт ета олмади
32'
"Челси" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
27'
Вуууууҳ! Фабрегас ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади! Тўп Миньоленинг қўлига тегиб, олис устун олдидан ўтиб кетди!
22'
Ламберт офсайдда қолди
20'
Адам Лаллана сариқ карточка олди. Ивановичга нисбатан қўпол ҳаракат қилди
18'
Мерсисайдликлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда
16'
Азарнинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг меҳмонлар тўпни эгаллашди ва Стерлингга етказишди. Раҳим 18 метрлардан аниқ зарба бера олмади
13'
Вуууҳ! Глен Жонсон чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, деярли устунгача яқинлашди, аммо ўткир бурчак остидан аниқ зарба йўллай олмади
10'
Тўп назорати "Челси"да. Чемпионлар хотиржам ўйнашмоқда. Уларда ҳеч қандай босим йўқ. Ўзлари истагандек ҳаракат қилишмоқда
6'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфли вазиятга имкон беришмади
5'
ГОООООЛ! Жон Терри, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
4'
Виллиан ўнг қанотдан ҳаволатиб етказиб берган узатмани Шкртел майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
1'
Ўйин бошланди!
'
Тўғри, Моуриньо жамоаси чемпионликни ҳал қилиб бўлган. Бу уларнинг Англия чемпионлигидаги илк ўйини бўлади. Иккинчи томондан, "Ливерпуль" ЕЧЛ йўлланмасидан ҳали умид узмаган. Жамоа бугун ютқазса ёки дуранг ўйнаса, "МЮ" эркин тин олади ва келаси йилдан яна Чемпионлар лигасига қайтади. Ливерпулликлар эса Европа лигасида иштирок этишади холос. Шу томондан қараганда мазкур ўйинда интрига бор
'
АПЛнинг 36-тур ўйинлари давом этмоқда. Турнинг марказий ўйини "Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.