Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Ярим финал, жавоб ўйини, 13 май, соат 23:45. Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (23-пенальти)

1 : 1

ЮВЕНТУС

Альваро Мората (57)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
23.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Жанлуижи Буффон (Д)
03.Жоржо Кьеллини
19.Леонардо Бонуччи
26.Штефан Лихтштайнер
33.Патрис Эвра
06.Поль Погба
08.Клаудио Маркизио
21.Андреа Пирло
23.Артуро Видаль
10.Карлос Тевес
09.Альваро Мората
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
17.Альваро Арбелоа
03.Пепе
05.Фабиу Куэнтрау
24.Асьер Ильяраменди
14.Хавьер Эрнандес
20.Хесе
  30.Марко Сторари (Д)
15.Андреа Барцальи
27.Стефано Стураро
37.Роберто Перейра
11.Кингсли Коман
20.Симоне Падоин
14.Фернандо Льоренте

Матн

'
Финалда "эл-классико" кўрмаймиз! "Барселона" - "Ювентус". 6 июнь, Берлин, "Олимпико" стадиони.
90+4'
Ўйин тугади! "ЮВЕНТУС" - ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ФИНАЛИДА!
90'
Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшилди!
89'
"Юве"да ўзгариш: Погба ўрнига Перейра туширилди
88'
Вуууууууҳ! Погбаааа!!!! Льоренте чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб очиқ турган Полга узатма берди. Погба 10 метрдан кучли зарба йўллади. Касильяс зарбани қайтарди! Тўп Икернинг ўзига борди...
84'
"Ювентус"да ўзгариш: Мората ўрнига Фернандо Льоренте туширилди
84'
Бэйл 24 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Буффон тўп йўналишини наўорат қилаётганди
83'
"Реал" фақат қанотлардан ҳаволатиб етказилган узатмаларга ва бурчак тўпларига таянмоқда. "Юве" бошқа имконият бермаяпти мезбонларга
80'
Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба кучсиз чиқди. Буффон тўпни хотиржам эгаллади
77'
Бэйл ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига кирган Чичаритога узатма берди. Хавьер дарвоза олдига тўпни етказди. "Раҳмат, сенга, Чичарито" - деди ичида Буффон
77'
Бэйл ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига кирган Чичаритога узатма берди. Хавьер дарвоза олдига тўпни етказди. "Раҳмат, сенга, Чичарито" - деди ичида Буффон
79'
"Ювентус"да ўзгариш: Пирло ўрнига Андреа Барцальи туширилди.
77'
Бэйл ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига кирган Чичаритога узатма берди. Хавьер дарвоза олдига тўпни етказди. "Раҳмат, сенга, Чичарито" - деди ичида Буффон
75'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл бош билан йўллаган зарба дарвозага аниқ бормади.
73'
Эвра ва Чичарито ҳаводан келаётган тўп учун кураш олиб боришди, Хавьер йиқилди. Алло, Эрикссон? Йўқ, пенальти йўқ.
72'
Бээээйл! Роналду жарима майдончаси ичида чап қанотдан узатма берди. Бэйл 3 метрдан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
71'
Карлос Тевес сариқ карточка олди.
70'
Маркизиоооёёё! Ўйинни тугатиб қўйиши мумкин эди! Видалнинг узатмасидан кейин Маркизио бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Икер зарбани қайтарди!
68'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Бензема ўрнига Чичарито туширилди
68'
Вуууууҳ! Хамес жарима майдончаси ярим доираси олдидан чап оёқда зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
66'
Вуууууҳ! "Юве" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ўнг қанотдан етказилган Мората бироз ета олмаи. Акс ҳолда дарвозани ишғол қилиши мумкин эди!
62'
Эҳҳҳҳҳ, Бэйлллл! Марселонинг узатмасидан кейин Гарет 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп устун олдидан ўтиб кетди!
60'
Погбани танқид қилгандик. Гол бўлган вазиятда Поль ҳаводаги тўп учун курашда Рамосдан устун келди ва бош билан Моратага узатма берди.
57'
ГОООООООЛ! Мората! 1:1! Рамос қанотдан Видални йиқитди. Жаримадан етказилган тўп учун кураш узоқ давом этди ва охир оқибат Мората тўпни эгаллаб, 11 метрдан зарба йўллади. Касильяс зарбани қайтара олмади!
54'
Вуууууҳ! "Реал" ҳимоясининг хатосидан сўнг Тевес Моратани бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Альваро офсайдда қолди.
53'
Марсело жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди.
52'
Погба илк марта самарали ҳаракат қилди. У Карвахалдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси олдига яқинлашиб, шерикларига аниқ пас бера олмади. Поль жароҳатдан кейин юқори темпда ўйнаб кета олмаяпти.
51'
Маркизио кучли зараб йўллади! Тўп устун яқинидан ўтиб кетди!
48'
"Реал"нинг қанотдан иккита узатмасини итальянлар қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга Аллегри шогирдлари киритишди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Ювентус" - 1:0. Танаффус. Ўйин шу ҳисоб билан якунланса, финалга Мадрид чиқади!
44'
Хамес Родригесга сариқ карточка. Симулция учун. У жарима майдончаси ичида йиқилганди
41'
Карвахалнинг узатмасидан кейин Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди. Кейинги қарши ҳужум пайтида Иско олдинга ўтди ва 16 метрлардан чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди. Кейинги ҳужумда Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп Буффоннинг қўлидан майдонни тарк этди!
38'
"Юве"нинг бурчак тўпларини мезбонлар қайтаришда муаммога дуч келишмаяпти
36'
"Ювентус" қарши ҳужумга ўтди - тўртга тўрт. Якунда бор-йўғи бурчак тўпи
34'
Пирло ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп унчалик юқори кўтарилмади, Марсело тўпни қайтарди
32'
Иско сариқ карточка олди
29'
Вуууууууҳ! "Ювентус" бурчак тўпини ўйинга киритди, қарши ҳужумга эса "Реал" футболчилари ўтиб кетишди. Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдади, аммо зарба бериш ўрнига олис устун ёнидаги Искога узатма берди. ҲИмоячи тўпни қайтарди. Ўнг қанотдан ташкил этилган такрорий ҳужумдан сўнг - бурчак тўпи!
26'
Эвра ва Бэйл тўқнашиб кетишди. Улар ерда ётишибди. Тиббий ёрдам керак.
23'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:0! Зарба аниқ!
22'
ПЕНАЛЬТИ! "Ювентус" дарвозасига! Хамес жарима майдончаси ичида Кьеллинига урилиб йиқилди!
20'
Вууууууҳ! Бэйл ўзининг чап оёғи билан олис масофадан кучли зарба йўллади. Буффооон! Ажойиб сэйв!
19'
Эҳҳҳҳ, Бенземаааа! Карим чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги қанотдан очилган Роналдуга аниқ пас бера олмади. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди!
18'
Оҳо! Иско ўнг қанотда Эврани алдаб жарима майдончасига кирди ва зарба/узатма берди. Ноаниқ
16'
Ўйин темпи у қадар юқори эмас. "Юве" ҳимояга ётаётгани йўқ. Тўпни назорат қилиб, имкон бўлганда олдинга ўтмоқда. Туринликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Қайтарилган тўпни эгаллаб, яна назорат қилишмоқда
13'
Вууууҳ! Видаль 18 метрлардан ерлатиб кучли зарба йўллади. Касильяс қийинчилик билан зарбани қайтарди.
11'
Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Криштианунинг ўзи зарбани йўллади. Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди. Бурчак тўпи хавфли бўлмади
7'
Туриннинг жавоби ҳужумини мезбоналр қайтаришди
6'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Бензема жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундирди ва чап оёқда ноаниқ зарба йўллади...
3'
"Ювентус" яхши ҳужум ташкил қилди. Погба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўзига етказилган тўпга бироз ета олмади
1'
Ўйин бошланди! "Мадрид" олдинга ўтди. Марсело қанотдан етказган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
'
Road to Berlin - ўйинлар мана шу шиор остида ўтмоқда. Ҳамма жойда мана шундай баннерлар
'
Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади. Бироздан кейин жамоалар майдонга чиқиб келишади.
'
Тахминимизча, бу ўйин ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгунга қадар қизғин давом этади. Бу ўйинда барча нарса тезда ҳал бўлиши мумкин эмас. Балки қўшимча бўлимларни, балки пенальтилар сериясини кўрармиз?
'
Кутилганидек, Анчелотти Бенземани асосий таркибда туширди. Рамос эса ҳимояга қайтарилди ва Пепе захирада қолди
'
Кеча бўлиб ўтган ўйинда "Барселона" дастлабки баҳсдаги устунликдан фойдаланиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Бугунги ўйинда эса вазият бошқача. Кичкина устунлик "Юве" томонида, аммо бу устунлик битта гол билан бутунлай йўққа чиқиб кетади
'
"Реал Мадрид" Испания Ла лигаси ва Испания кубоги мусобақаларида совринсиз қолди, мадридистларнинг ягона умиди — ЕЧЛ бўлиб қолмоқда
'
Европа чемпионлар лигасининг навбатдаг мавсуми ҳам якунига етиб бормоқда. Турнир доирасида яна 2та ўйин қолди. Бугунги ўйин орқали иккинчи финалчи аниқланади ва 6 июнь куни Берлинда ЕЧЛ-2014-15 ғолиби аниқланади
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.