Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

37-тур, 17 май, соат 20:00. Бош ҳакам: Майк Дин

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Андер Эррера (30)

1 : 1

АРСЕНАЛ

Тео Уолкотт (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
04.Фил Жонс
05.Маркос Рохо
17.Дейли Блинд
08.Хуан Мата
21.Андер Эррера
31.Маруан Феллайни
18.Эшли Янг
25.Антонио Валенсия
09.Радамель Фалькао
  13.Давид Оспина (Д)
04.Пер Мертезакер
06.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
39.Эктор Беллерин
16.Аарон Рэмзи
11.Месут Ўзил
34.Франсис Коклен
19.Санти Касорла
17.Алексис Санчес
12.Оливье Жиру
ЗАҲИРА
32.Виктор Вальдес (Д)
42.Тайлер Блэкетт
33.Патрик МакНейр
11.Аднан Янузай
07.Анхель Ди Мария
49.Жеймс Уилсон
20.Робин ван Перси
  01.Войцех Шченсни (Д)
03.Киран Гиббс
05.Габриэль Паулиста
20.Матье Фламини
07.Томаш Росицки
10.Жек Уилшир
14.Тео Уолкотт

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "МЮ" - "Арсенал" - 1:1.
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
87'
Вууууҳ! Феллайни бош билан ташлаб берган тўпни Ван Перси 12 метрлардан дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
84'
Вууууҳ! Ўзил чап қанотдан етказган узатмани дарвозабон майдончаси ичида Жиру дарвозага аниқ бура олмади. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди!
82'
ГООООООЛ! Тео Уолкотт, 1:1! Ҳужумчи олис масофадан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвоза яқинига узатма бермоқчи бўлганида тўп Блекеттнинг оёғидан дарвозага кириб кетди. Рекошет
79'
"МЮ" ҳимоячиларининг хатоси эвазига меҳмонлар жарима майдончасига киришга уринишди. Хато ўз вақтида тўғриланди
74'
"МЮ"да ҳам ўзгариш: жароҳат олган Де Хеа ўрнига Виктор Вальдес туширилди
73'
"Арсенал"да ўзгариш: Касорла ўрнига Уильшир туширилди
70'
ВУУУУҲ! Рэмзи бирга-бир вазиятда тўпни Де Хеанинг устидан олиб ўтди, аммо ҳимоячи тўпни тепиб юборди!
66'
Меҳмонлар босимни оширишмоқда. Уларнинг ҳужумларини майдон эгалари қийинчилик билан бартараф этишмоқда
63'
Эҳҳҳҳҳ, Жиру! Санчеснинг узатмасидан кейин бир ҳимоячидан ўтди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!
61'
"МЮ"да ўзгариш: Фалькао ўрнига Робин ван Перси туширилди
56'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият йўқ
54'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Дастлабки ҳамлаларни меҳмонлар қайтаришди. Рохо жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбани Оспина эгаллади
52'
Алексис! Жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида сакраб турган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади...
50'
"МЮ" яхши ҳужум ташкил қилди. Феллайнининг узатмасидан кейин Янг чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Оспина тўпни эгаллади
49'
Фалькаога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Мезбонлар зудлик билан тўпни ўйинга киритишди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига берилган узатмани лондонликлар эгаллаб олишди
46'
Иккинчи тайм бошланди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва у ҳам тугади. Танаффус. Ҳозирча "МЮ" - "Арсенал" - 1:0
45'
Эҳҳҳҳ, ерлатиб узатилган бурчак тўпини Блинд жарима майдончаси чизиғи устидан дарвоза томон тепди. Тўп Смоллингга тегиб қолди. Акс ҳолда катта эҳтимол билан тўп дарвоза бурчагига йўл олаётганди
42'
Ўзил ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Мезбон ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
39'
Мата чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди. Фалькао тўпга бош билан зарба берди, аммо ҳимоячини итариб юборгани учун ўйин тўхтатилди
38'
Фалькао офсайдда қолди
35'
Эррера жарима майднчаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
33'
Ўзил жарима майднчаси ташқарисида Жируга узатма берди. Оливье тўпга ета олмади
30'
ГООООЛ! Андер Эррера, 1:0! Янг чап қанотдан етказилган узатмани Эррера хотиржамлик билан дарвозага йўллади. Уни ҳимоячилар бўш қолдиришганди
27'
"Арсенал" футболчиси жарима майдончасига чап томондан кирди, аммо ҳимоячи тўпни марказга қайтарди
25'
Вазият ўзгараётгани йўқ. Ўйин тенг кечмоқда
20'
Томонлар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Аммо ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ
15'
Хуан Мата жонли девор устидан тўпни айлантириб, олис бурчак томон йўллади. Зарба унчалик кучли чиқмади, Оспина тўпни қабул қилди
14'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Матага нисбатан ўйин қоидаси бузилди! Жарима зарбаси тепилади
10'
Бурчакдан етказилган узатмани Смоллинг жарима майдончаси ичида эгаллади ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Такрорий бурчак зарбаси хавфли бўлмади
9'
Янг чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Мата нозик пас билан Фалькаони деярли бирга бир вазиятга чиқарди. Радамель йўллаган зарба ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
6'
Эшли Янг чап қанотдан тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдаб, бироз марказроққа сурилди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Алексис Санчес жарима майдончасига яқинигача келди, аммо ҳимоячи тўпни майдон четига тепиб юборди
2'
"МЮ" қизил, "Арсенал" эса сариқ рангли формада ҳаракат қилишмоқда
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги АПЛнинг 37-тур учрашуви бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.