Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

38-тур, 23 май, 21:30. Бош ҳакам: Карлос Клос Гомес

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (5, 59)

2 : 2

ДЕПОРТИВО

Лукас Перес (67)
Диогу Саломау (76)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Хорди Масип (Д)
21.Адриано
15.Марк Бартра
24.Жереми Матьё
23.Томас Вермален
20.Серхи Роберто
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
11.Неймар
07.Педро Родригес
10.Лионель Месси
  13.Фабрисио Агосто (Д)
23.Альберто Лопо
12.Сидней
03.Роберто Канелья
15.Лауре
22.Сельсо Боржес
17.Диогу Саломау
10.Хуан Домингес
04.Алекс Бергантиньос
19.Иван Кавалейро
07.Лукас Перес
ЗАҲИРА
13.Клаудио Браво (Д)
16.Дуглас (Д)
02.Мартин Монтойя
18.Хорди Альба
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
31.Мунир ал-Ҳаддодий
  01.Херман Люкс (Д)
05.Пабло Инсуа
06.Хосе Родригес
32.Элдер Кошта
08.Харис Медунянин
09.Элдер Поштига
21.Ориол Риера

Матн

'
"Барселона"га аталган чемпионлик кубогини Хави қабул қилди ва боши узра баланд кўтарди!
90+6'
Ўйин якунланди. "Депортиво" Ла лигада жон сақлаб қолди!
90+6'
Ўйин якунланди. "Депортиво" Ла лигада жон сақлаб қолди!
90+3'
Ориол Риера сариқ карточка олди. Жарима тўпини ўйинга киритиш чоғида вақтни чўзгани учун.
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
85'
ХАВИ майдонни тарк этмоқда. "Камп Ноу" тик турган ҳолда тирик афсонани олқишламоқда! Унинг ўрнига Иньеста туширилди
82'
Ушбу натижа "Депортиво"ни Ла лигада олиб қолади. Аммо мезбонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда
76'
ГОООЛ! Диогу Саломау, 2:2! "Барселона" дарвозаси томон 17 метрдан жарима зарбаси белгиланди. Зарба йўлланаётган пайтда тўп Матьёнинг қўлига тегиб қайтди ва Жереми сариқ карточка олди. Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Тўпни эгаллаган Диогу Саломау дарвозани ишғол қилди!

73'
Хави Неймарни деярли бирга бир вазиятга чиқарди. Бразилиялик футболчининг оёқлари остидан дарвозабон тўпни қайтарди. Хави юқоридан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, аммо Агосто тўпни эгаллаб олди.
70'
Вууууҳ! "Депортиво" футболчиси ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
67'
ГОООЛ! Лукас Перес, 2:1! Ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси чизиғи олдида қабул қилди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
62'
"Барса"да ўзгариш: Вермален ўрнига Дуглас тушурилди.
59'
ГОООЛ! Месси, 2:0! Неймар ва Месси иккига бир вазиятга чиқиб кетишди. Бразилиялик футболчи жамоадошига тўпни етказди ва Лионель бўш дарвозани ишғол қилди.
58'
Хуан Домингес сариқ карточка олди. У Неймарни қўли билан тортиб қолди. Жарима зарбасини Хави тепди. Анча ноаниқ
55'
Неймар юқоридан узатма билан Мессини қулай вазиятга чиқаришга уринди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Каталонияликлар ижросидаги бурчак зарбаси хавфли бўлмади.
52'
Каталонияликлар тезкор комбинация орқали ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Адрианони бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилишди. Ҳимоячилар ва дарвозабон унга имкон беришмади
48'
Мезбонлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Хавининг узатмасидан кейин Рафинья бирга бир вазиятга чиқди, аммо Агосто тўпни тепиб юборишга улгурди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Депортиво" - 1:0. Танаффус
45+2'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. "Депортиво" яхши ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Кавалейро дарвозага яқин жойдан бош билан зарба берди. Ноаниқ.
42'
Навбатдаги қарши ҳужумда Месси ҳимоячиларнинг устидан тўпни енгил ўтказиб, Адрианога узатма бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячи баланд сакраб, тўпни қайтариб қолди. Кейинги ҳужумда эса Хави жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда майдонни тарк этди.
39'
Канелья жароҳат боис майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Медунянин туширилди. "Барса" эса қарши ҳужум уюштирди. Месси жарима майдончасига кирган Рафиньяга узатма берди. Ярим ҳимоячи эса товони билан Леонинг ўзига тўпни қайтарди, аммо тўпни посбон ушлаб олди.
37'
"Депортиво" футболчиси ҳаводаги тўп учун курашда Адриано билан тўқнашда ва ерга ноқулай йиқилди. Жиддий жароҳат олган кўринади.
32'
"Депортиво" ўнг қанот ярим ҳимоячиси мезбонлар жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Пенальти йўқ
32'
"Депортиво" ўнг қанот ярим ҳимоячиси мезбонлар жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Пенальти йўқ
24'
Мессининг узатмасини Неймар кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва жарима майдончаси ичида чалқанча услубда зарба йўллади. Тўпни "Депор" дарвозабони эгаллади.
19'
Вуууҳ! "Барса" яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Рафинья икки ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кираётганида уни чалиб йиқитишди. Тўп Адрианога тушгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Унинг узатмасига Месси ва Неймар ета олишмади.

17'
Вуууууҳ! "Депортиво" дарвозабони катта маҳорат кўрсатди! Месси 17 метрдан йўллаган зарбани посбон қайтарди. Қайтган тўпга Педро етиб борди ва деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллади. Агосто мўжиза кўрсатиб, бу зарбани ҳам қайтарди!

14'
Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилганди. Бироқ Лео бирозгина офсайдда қолгани аниқланди ва гол инобатга олинмади.
14'
Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилганди. Бироқ Лео бирозгина офсайдда қолгани аниқланди ва гол инобатга олинмади.
12'
Устунлик ва ташаббус тўлалигича каталонияликлар томонида. "Депортиво" ҳимояланмоқда.
9'
"Барселона" чиройли узатмалар комплектидан иборат комбинация ташкил қилди. Адрианонинг зарбаси ноаниқ бўлди
5'
ГОООООЛ! Месси, 1:0! "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумни Лионелнинг ўзи бошлади. Рафинья ўнг қанотдан етказиб берган тўпни Месси бош билан дарвозага жойлади!
1'
Ўйин бошланди!
'
Майдонга дастлаб ҳакамлар ва "Депортиво" футболчиари чиқиб келишди. Ла коруньяликлар жонли йўлак ҳосил қилиб, Испания чемпионларини ва "Барса" билан хайрлашадиган Хавини олқишлар билан кутиб олишди.
'
"Депортиво" эса ҳамон хавфли зонада турибди. Уларга бугун очко сув ва ҳаводек зарур. Ла коруньяликлар ҳисобида 34 очко мавжуд бўлса, 18 ва 19-ўринларни эгаллаб турган "Эйбар" ва "Альмерия" эса 32 очкога эга. "Кордоба" муддатидан аввал Сегундага равона бўлиб улгурган.
'
Табиийки, Хави асосий таркибда майдонга тушган. Етакчи ўйинчилардан фақат Месси ва Неймар бошланғич таркибда. Қолган футболчилар эса мавсум давомида кам ўйин амалиётига эга бўлганлар ҳисобланади. Жумладан, Томас Вермален бугун "Барса" сафида ўз дебютини нишонлайди. Луис Суарес эса қайдномадан ўрин олмаган
'
Бугун "Камп Ноу" Хави билан расман хайрлашади. "Барселона" ва "Депортиво" футболчилари формаларининг олди қисмига "Racies Xavi" ёзуви туширилган бўлади. Биз ҳам футболга қўшган ҳиссаси учун Хави миннатдорчилик билдирамиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунига етмоқда. Бугун 38-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 21:30да "Барселона" "Депортиво" билан ўйнаса, 23:30да "Реал" ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилади. Ҳар иккала ўйинни сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилишни режалаштирганмиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.