Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

10-тур, 24 май, соат 18:00. Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов

ЛОКОМОТИВ

Темурхўжа Абдухолиқов (73)

1 : 0

ҚЎҚОН-1912

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов
3.Шавкат Муллажонов
10.Марат Бикмаев
13.лутфулла Тўраев
16.Жасур Ҳасанов (кичик)
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе (С)
22.Санжар Шоаҳмедов
31.Неманья Яничич
77.Жасур Ҳасанов (катта)
99.Дамир Кояшевич
  16.Андрей Бакланов
3.Ҳасанбой Эргашев
7.Иззатбек Ғаниев
9.Носирбек Отақўзиев
11.Азиз Тўхтабоев (С)
19.Владимир Аргун
22.Ориф Мамаджонов
23.Фурқат Ҳасанбоев
24.Илья Ильин
29.Игорь Голбан.
ЗАҲИРА
12.Игнатий Нестеров
9.Дилшод Раҳматуллаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
20.Ислом Тўхтахўжаев
21.Карен Абрамов
24.Иброҳим Раҳимов
33.Олег Зотеев.
  12.Азиз Ашуров
4.Қаҳрамон Маҳамаджонов
6.Баҳодир Акрамов
14.Авазхон Маматхўжаев
15.Маъруф Зокиржонов
27.Шохруҳ Холматов
28.Алексей Николаев
САРИҚ КАРТОЧКА
Шавкат Муллажонов (44)
Темур Кападзе (59)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Локомотив" - Қўқон-1912" - 1:0.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
"Қўқон-1912"да ҳам ўзгариш: Иззатбек Ғаниев ўрнига Маъруф Зокиржонов туширилди
88'
"Локо"да ўзгариш: Кападзе ўрнига Ислом Тўхтахўжаев туширилди
87'
Бу сафар Ҳасановнинг узатмасидан кейин Шоаҳмедов 10 метрдан тўпни ҳавога равона қилди
86'
Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончаси ёриб кирди, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади
85'
Раҳимов ва Кояшевич олис масофадан аниқ зарба бера олишмади
83'
Оҳоҳоҳоо! Тўп меҳмонлар дарвозасига киришни истамади! Кетма-кет бир неча марта жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берилди. Бурчак тўпи
82'
Вуууҳ! Кояшевич ўнг қанотда бир неча футболчидан ўтиб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Бакланов тўпни қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди
81'
Вуууҳ! Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ерлатиб берган узатмасини Тўраев 14 метрдан дарвоза томон тепди. Бакланов зарбани қайтарди!
78'
Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди
76'
Абрамов жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
76'
"Қўқон-1912"да ўзгариш: Ориф Мамажонов ўрнига Баҳодир Акромов туширилди
73'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Бакланов қайтарди. Ҳужумчининг такрорий зарбаси эса посбоннинг қўлига тегиб, чизиқни кесиб ўтди. 1:0!
72'
"Қўқон" дарвозасига пенальти! Голбанга сариқ карточка
71'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмадан кейин Отақўзиев бирга бир вазиятда бош билан зарба берди. Тўпни Икромов қайтарди. Носир офсайдда қолган экан
69'
Бакланов бу сафар Тўраевнинг 17 метрдан йўллаган зарбасидан сўнг "тўққизлик"ка бораётган тўпни қайтарди
68'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Темурхўжа жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячидан ўтиб, зарба йўллади. Ноаниқ
66'
"Локомотив"да бирданига иккита ўзгариш: Бикмаев ўрнига Абдухолиқов, кичик Ҳасанов ўрнига Иброҳим Раҳимов туширилди
65'
Оҳоҳоҳоо! "Локомотив" қарши ҳужумда 4 футболчи бўлиб икки ҳимоячига қарши чиқиб борди. Кояшевичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Шоаҳмедов тепди. Бу сафар ҳимоячи зарбани қайтарди!
64'
Вуууҳ! Орифжон Мамажонов жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Тўпни Маъмур Икромов қайтарди
62'
"Қўқон"да ўзгариш: Азиз Тўхтабоев ўрнига Алексей Николаев тушди
60'
Кичик Ҳасанов жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади! Бакланов тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ўша жойда Бикмаев бўлишига қарамай, тўпни ҳимоячилар эгаллашди ва хавфни бартараф этишди
59'
Мезбонлар жуда яхши имкониятдан фойдалана олишмади! Кояшевичнинг узатмасини Кападзе дарвоза олдида тўхтата олмади ва ҳимоячининг оёғига хавфли ташланди. Натижада сариқ карточка олди
56'
Кояшевич - Ҳасанов (катта) - Бикмаев комбинациясидан кейин Марат тўпни дарвозага бура олмади
54'
Лайнсмен офсайдни қайд этишда катта хатога йўл қўйди. Тўп офсайдда турган Бикмаевга етказилди, аммо МАрат тўпга тегмади. Химоячилар орасидан чиқиб келган Мустафоев тўпни эгаллаганди. Яхши вазият ҳакамларнинг хатоси туфайли йўққа чиқди
53'
Вууууҳ! Кичик Ҳасановнинг 16 метрдан йўллаган кучли зарбасини БАкланов майдон ташқарисига уриб юборди
51'
Навбатдаги хавфли ҳужум ўнг қанотдан ташкил қилинди. Кояшевич жарима майдончасига кириб, Бикмаев томон узатма берди. Аммо Бакланов тўпни эгаллаб олди
50'
Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимни жиддий босим билан бошлади. Кояшевич жарима майдончаси ичида жамоадошига аниқ пас бера олмади
48'
Навбатдаги бурчак тўпини Бакланов эгаллади
47'
"Локомотив" бурчак тўпини ўйинга киритди ва кичик Ҳасанов жарима майдончасига ўнг томондан кирди ҳамда дарвоза олдига узатма бераётганида тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмаган. Танаффус
45+2'
"Қўқон-1912" жарима зарбасини тепди. Рекошет орқали юқорига кўтарилган тўпни Икромов эгаллаб олди
44'
Шавкат Муллажонов сариқ карточка олди, тўпни қўли билан ўйнагани учун
43'
"Қўқон" жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Тўп дарвоза яқинида очилаётган Отақўзевга етказилди. Носирдан тўп ўтиб кетди. Боз устига, ҳужумчи офсайдда қолган экан
41'
Аргунга тиббий ёрдам кўрсатилди
39'
Эҳҳҳҳҳ, яна бир марта Кояшевич! Яна бир марта яккама-якк вазиятда аниқ зарба йўллай олмади!
37'
Вуҳ! Кичик Ҳасанов олис масофадан зарба йўллади. Дарвоза бурчагига бораётган тўп посбоннинг бармоқларига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам бурчак тўпи белгиламади
36'
Эҳҳҳҳҳ, Кояшевич! Дамир бирга бир вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади!
34'
Марат бу сафар тезлиги эвазига ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Зарба қовушмади, тўпни Бакланов эгаллади
32'
"Локомотив" футболчилари қисқа паслар билан жарима майдончасига киришди ва Бикмаевни бирга бир вазиятга чиқаришди. Марат бирозгина офсайдда қолган экан
30'
Тўраев чап қанотдан жарима майдончасига кирган Ҳасановга узатма берди. Жасур тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Бикмаев тўпни эгаллади, аммо зарба беришга улгурмади. Бакланов тўпга эга чиқди
26'
Вуууууҳ! Бакланов маҳорат кўрсатди! Бикмаевга нисбатан ўйин қоидаси шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида бузилди. Темирйўлчилар стандартда комбинация шаклида амалга оширишди. Катта Ҳасановнинг зарбасидан сўнг тўп тўсин остига йўл олаётганди. Дарвозабон тўпни юқорига кўтариб юборди!
23'
Қўқонликларнинг ҳужумлари самарасиз чиқди
21'
Яхши имконият! Кояшевич тўпни олис устун томон еказди. Лутфулла тўпни дарвозага бормасдан орқароққа қайтарди. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
20'
Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Жарима зарбаси
19'
Лутфулла Тўраев бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
15'
Кападзенинг узатмасидан кейин Марат Бикмаев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди
12'
Салим Мустафоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди
11'
Катта Ҳасанов жарима майдончасига узатма берди. Тўпга Бикмаев ета олмади, Бакланов эгаллади
9'
Катта Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Бакланов тўпни қайтарди
5'
Носир Отақўзиев офсайдда қолди
3'
"Локо" қизил, қўқонликлар эса оқ рангли формада ҳаракат қилишмоқда
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги Олий лиганинг 10-тур учрашуви бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.