Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа лигаси

Финал, 27 май, соат 23:45. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

ДНЕПР

Никола Калинич (7)
Руслан Ротань (44)

2 : 3

СЕВИЛЬЯ

Гжегож Криховяк (28)
Карлос Бакка (31, 73)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
71.Денис Бойко (Д)
14.Евгений Чеберячко
23.Дуглас
44.Артем Федецкий
12.Лео Матос
10.Евгений Коноплянка
25.Валерий Федорчук
29.Руслан Ротань
07.Жаба Канкава
99.Матеус
09.Никола Калинич
  29.Серхио Рико (Д)
02.Бенуа Тремулинас
06.Даниэль Каррису
15.Тимоте Колодзейчак
25.Стефан Мбиа
10.Хосе Рейес
19.Эвер Банега
20.Витоло
22.Алейкс Видаль
04.Гжегож Криховяк
09.Карлос Бакка
ЗАҲИРА
16.Ян Лаштувка (Д)
02.Алесандру Влад
24.Валерий Лучкевич
28.Евгений Шахов
19.Роман Безус
20.Бруно Гама
11.Евгений Селезнев
  13.Бето (Д)
23.Коке
03.Фернандо Наварро
05.Диогу Фигейраш
17.Денис Суарес
12.Висенте Иборра
07.Кевин Гамейро
САРИҚ КАРТОЧКА
Жаба Кангава (17)
Никола Калинич (45+2)
Роман Безус (70)
Руслан Ротань (74)
Лео Матос (83)
 
Гжегож Криховяк (45+2)
Даниэль Каррису (62)
Карлос Бакка (73)

Матн

'
Стадион тақдирлаш маросимига тайёрланмоқда. Биз эса сиз билан хайрлашамиз. Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Днепр" мақтовга лойиқ жамоа. Улар финалгача етиб келиб, сенсация соҳибига айланиб бўлишганди. Финалда ҳам улар рақиб билан тенгма-тенг ўйнашди. Шунга қарамай, днепропетровсклик футболчилар йиғлашмоқда...
'
"Севилья" келаси мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Демак, ЕЧЛда Испаниядан 5та жамоа қатнашадиган бўлди
'
"Севилья" УЕФА тарихида Европа лигаси (УЕФА кубоги) совринини 4 марта қўлга киритган илк жамоага айланди
'
Футболчилар йиғлашмоқда. Кимдир хурсандчиликдан, кимдир аламдан...
90+5'
Ўйин якунланди! "Севилья" — чемпион!
90+4'
Коноплянканинг узатмасини Серхио Рик эгаллаб олди
90+3'
Коке яхши имкониятдан фойдалана олмади! Унинг зарбаси ноаниқ чиқди!
90+2'
"Днепр" 10 киши бўлиб ўйнамоқда. Маркевич футболчи алмаштириш имкониятидан фойдаланиб бўлганди
90+1'
Ротань кетма-кет 3 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
"Днепр" бурчак тўпи ишлади
88'
Ёқимиз вазият. "Днепр" ҳимоячиси Матеуш ўзидан ўзи майдонга қулади. Тўқнашувда мияси чайқалганга ўхшаяпти. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
87'
"Севилья"да ўзгариш: Банега ўрнига Висенте Иборра туширилди
85'
"Днепр"да сўнгги ўзгариш: Канкава ўрнига Шахов туширилди
83'
Лео Матосга ҳам "сариқ" кўрсатилди
82'
"Севилья"да ўзгариш: Карлос Бакка ўрнига Кевин Гамейро туширилди
81'
Хавфли! Коноплянка чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва ҳаводан узатма берди. Матеуш бош билан тўпни дарвоза томон бурди, аммо ноаниқ чиқди
79'
Бурчакдан етказилган узатмага яна Бакка бош билан зарба берди. ноаниқ
79'
Вууууҳ! Бакка дарвозабон билан юзма юз ҳолатда бош билан зарба берди. Бойко жамоасини қутқарди!
78'
"Днепр"да ўзгариш: Калинич ўрнига Евгений Селезнёв туширилди
74'
Руслан Ротань ҳам огоҳлантирилди
73'
Карлос Бакканинг гол нишонлаши вақтни чўзиш деб ҳисобланди ва у огоҳлантирилди
73'
ГОООООООЛ! Карлос Бакка! 2:3! Ҳимоячиларнинг ичик эътиборсизлигидан фойдаланган Витоло Баккани бирга бир вазиятга чиқарди. Колумбиялик футболчи жарима майдончасига кирди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
70'
Роман Безус огоҳлантирилди
69'
Баҳсли вазият! "Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин Витоло жарима майдончаси ташқарисидан югуриб кирди ва Матеушга урилиб йиқилди! Пенальти бор эди, аммо Аткинсон!..
68'
"Днепр"да ўзгариш: Федорчук ўрнига Роман Безус туширилди
67'
"Севилья" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчи стандарт жуда хавфли бўлди. Криховяк 6-7 метр масофадан йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ўзини ташлади
64'
Испанлар бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин Мбиа бош билан ноаниқ зарба йўллади
63'
Ротань ижросидаги жарима зарбаси аниқ чиқмади
62'
Даниэль Каррису сариқ карточка олди
61'
Испанияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
58'
"Севилья"да ўзгариш: Рейес ўрнига Коке туширилди
54'
Коноплянка 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
53'
Матеуш олис масофадан йўллаган зарба рекошет ҳолатида дарвозабон қўлига борди
50'
Иккинчи бўлимни ҳар иккала жамоа фаол бошлади. "Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
47'
Бакка офсайдда қолди, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқаётганди...
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Днепр" - "Севилья" - 2:2. Танаффус. Ажойиб ўйин.
45+2'
Никола Калинич рақиб ҳимоячисини тирсаги билан ургани учун сариқ карточка олди
45+2'
Қарши ҳужум пайтида Ротань Криховякдан ўтиб кетаётганди, бироқ Гжегож уни йиқитишга мажбур бўлди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
ГОООООООЛ! Руслан Ротань, 2:2! "Днепр" футболчининг ажойиб зарбасини Серхио Рико қайтара олмади!
43'
Украинлар жарима майдончаси чизиғи олдидан жарима зарбасини тепишади
42'
Вуууҳ! Андулусияликлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Алекс Видаль 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
40'
"Днепр"да яхши имконият юзага келди ва у бурчак тўпи биланя якунланди
37'
Вуууҳ! Днепропетровскликлар жарима тўпини тезда ўйинга киритишди ва Руслан Ротань 22 метрлардан зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Серхио Рико бармоқлари билан тўсин устидан ошириб юборди
35'
Ўтказиб юборилган голлардан кейин "Днепр" фаоллашмоқда
31'
ГОООООЛ! Карлос Бакка, 1:2! Майдон марказидан берилган ажойиб узатмадан сўнг Бакка бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади!
28'
ГОООООЛ! Гжегож Криховяк, 1:1! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин "Севилья" футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Бойко зарба қайтаришга бирозгина кеч қолди!
27'
Вуууууҳ! "Севилья" ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Жаримадан узатма берилганидан кейин испанияликлар футболчиси 12 метрдан кучли зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
25'
Бу галги узатма Мбианинг бошидан майдонни тарк этди
24'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Криховяк бош билан хавфли зарба берди. Бойко бурчакни ёпишга муваффақ бўлди. Яна бир бурчак тўпи
20'
Рейес чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба йўллади. Тўп яқин устин олдидан ўтиб кетди
17'
Жаба Кангава сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Хосе Рейесни чалиб йиқитди.
17'
"Днепр"нинг қарши ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
13'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Дарвоза томон берилган зарба украиналик ҳимоячига тегди
11'
Карлос Бакка бир футболчини алдаб ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
7'
ГООООООЛ! Никола Калинич, 1:0! Украина олдинда! "Днепр" ҳимоячиси деярли 50-60 метр масофага узатма берди. Николич ҳаводаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни ўнг қанотдан ёрдамга келган Лео Матосга ташлаб берди. Матоснинг ўзи жарима майдончасига узатма берди ва Никола бош билан дарвозани ишғол қилди!
6'
"Севилья" босим уюштирмоқда. Ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилган Хосе Рейес Зидан услубида тўп устидан айланиб ўтаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
3'
Федорчукка майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
2'
Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Карлос Бакка рақиб жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба йўллади. Ноаниқ
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга испанияликлар киритиб беришди!
'
"Днепр" кўк, "Севилья" қизил рангли формада ўйнайди
'
Европа лигаси, финал! "Днепр" ва "Севилья" жамоалари майдонга чиқиб келишди. Европа лигаси мадҳияси янграмоқда
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.