25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 19:00 | Ал-Айн | 1-2 | Ал-Аҳли (СА) | ||
25/11 21:00 | Истиқлол | 0-0 | Пахтакор | ||
25/11 21:00 | Ал-Ғарафа | 1-3 | Ан-Наср (СА) | ||
25/11 22:30 | Эмполи | 1-1 | Удинезе | ||
25/11 23:00 | Ар-Райян | - | Персеполис | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
Англия Премьер-лигаси, 23-тур.
30 январь, соат 00:45 | ||
ТОТТЕНХЭМКопуэ (60)
|
1 : 5 |
МАНЧЕСТЕР СИТИАгуэро (14)
Яя Туре (52-пен.) Жеко (54) Йоветич (78) Компани (89) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
Харт Сабалета Компани Демичелис Клиши Навас Фернандиньо Яя Туре Силва Агуэро Жеко |
Льорис Волкер Кирикеш Довсон Роус Леннон Бентолиб Дембеле Сигурдссон Эриксен Адебайор |
Матн
90+3' |
|
Ўйин тугади 1:5. |
90' |
|
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди. Умумий ҳисобда «Сити» бу мавсумда «Тоттенҳэм»га 11та гол урди. Бундай натижага 1934 йилда «Арсенал» эришган экан холос. |
88' |
|
Гол. 5:1. Компани. ((((Урмаса ҳам бўлардику. |
81' |
|
«Тоттенҳэм»да ҳам ўзгариш. Кристиан Эриксен ўрнига Луис Холтби майдонга тушди. |
79' |
|
Давид Силва ўрнига Коларов майдонга тушди. |
78' |
|
Ўйиндаги интрига ўлиб бўлган эди. Йоветич уни бутунлай ўдлирди. Фернандиньо майдон марказидан тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасига яқинлашиб бораётган Йоветични тўп билан таъминлади. У сал ўнгрўққа юрди ва зарба берди. Йўл-йўлакай Кирикешга теккан тўп Льорис дарвозасидан жой олди. |
77' |
|
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооол. Йо Йо Йо Йо Йоветич!!!! |
74' |
|
Зарбалар бўйича ҳисоб ҳам дахшатли. 17:4. «Сити» фойдасига. |
71' |
|
Ана холоооооооооос. Сабалета тўпни тепиб юборгани учун сариқ карточка билан жазоланди. |
68' |
|
«Тоттенҳэм» яна сусайиб қолди. Балки гап ёмғирдадир. Лекин «Сити» майдон марказида тўпни назорат қилишни бошлади ва рақиб ҳеч нарса қил аолмаяпти. Клиши ҳам бемалол тўпнинг қандай айланишини томоша қилиб ҳаракат қилмоқда. |
65' |
|
Яна Жекооооооооо! Жарима майдончаси ичида Сабалетадан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи ҳимоячиларни чалғитган ҳолда айланиб олди ва дарвоза томон зарба йўллади, лекин 3 метрлардан берилган зарбага аниқлик етишмади. |
63' |
|
Жеко ўйинда нуқта қўйиши мумкин эди. Қанотга яқин жойда тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи дарвоза томон яқинлашди ва узоқ бурчакни нишонга олди. Зарбага аниқлик етишмади. |
61' |
|
Яя Туре ўрнига Матя Настасич майдонга тушмоқда. Стадион жонланди. Адебайор ҳам жонланди. Ҳаддан ташари жонланиб кетган ҳужумчи Сабалетага нисбатан қўполлик ишлатди. |
59' |
|
Захирадан майдинга тушган Капо ўзини кўрсатди. Қанотдан дарвоза яқинига узатилган тўпни Довсон тўхтатиб олди ва Капони қулай вазиятга чиқарди. Унинг зарбасини ҳимоячилар кўрмай қолишди. Харт ҳам. |
58' |
|
Гоооооооооооооол. Капо. |
55' |
|
Сабалета қанотдан жуда катта тезликда олдинга борди ва тўпни Силвага ташлаб берди. Испаниялик футболчининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Жеко дарвозага йўллади. |
53' |
|
Дарвоқе Жекони йиқитган Роузга қизил карточка кўрсатилди. |
53' |
|
Гооооооооооооооооол. Жеко. |
52' |
|
Давид Сильва жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни чалғитди ва тўпни Жекога ташлаб берди. Бу ерда босниялик ҳужумчига нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальти белгиланган эди. |
51' |
|
Гооооооооооол. Яя Туре пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни иккитага оширди 2:0. |
47' |
|
Пеналти. «Сити» фойдасига. |
47' |
|
Иккинчи бўлимда «Тоттенҳэм» битта ўзгариш билан бошлади. Муса Дембеле ўрнига майдонга Капу тушди. |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. |
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. |
44' |
|
Уффффффффффффффффффффффф. Серхио Агуэро жароҳат олди. Унинг қайси вазиятда жароҳатлангани аниқ эмас, лекин у майдонни тарк этди. Йоветич ўйинга қўшилди. |
42' |
|
Адебайорга сариқ карточка кўрсатилди. |
39' |
|
Гооооооооооооол, лекин ҳисобланмади. Эриксен тўпни Адебайорга ҳаволатиб узатди. Тоголик ҳужумчи тўпни Довсонга узатди, лекин бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб улгурганди. |
36' |
|
Жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан Адебайор фойдаланиши мумкин эди, лекин у ҳам тўпни ҳимоячиларга бериб қўйди. |
34' |
|
Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Муса Дембелега кўрсатилди. Майдон марказида бельгиялик футболчи Яя Турега нисбатан қалтис ўйнади. |
31' |
|
«Тоттенҳэм» қарши ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Даниялик Эриксен уни амалга оширди. Бу вазиятда Туредан якка-курашда устун келган Бентолиб дарвозага зарба йўллади, лекин тўп тўсин юқорилаб сайрга отланди. |
29' |
|
Ҳужум давом эттирилди ва Агуэро тўпни эгаллаб олди. Бу сафар эса ҳиммоячилар тўпни ундан олиб қўйишди. |
28' |
|
Уххххххххххх! Давид Сильва жарима майдончасига яқин жойда ҳимоячиларнинг бошини қотириб ташлади ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди. Стаднартдан оширилган тўпни Жеко бош билан дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига тегди, лекин Андре Маринер пенальти белгиламади. |
26' |
|
Яна бир ҳужууууууууууум. Бентолиб ўйинни ўзига олди ва жарима майдончасига кирибоқ зарба берди. Бу гал ҳам Харт ўз ўрнида. |
24' |
|
«Сити» қарши ҳужумда рақибни ушлаши мумкин эди, лекин мезбонлар ҳужумни бартараф этишди. Бурчакдан узатилган тўпга Компани бош билан зарба берди, қайтган тўпни Агуэро куч билан дарвозага йўллади, бироқ зарб ноаниқ. Мана буни ўйин деса бўлади. |
21' |
|
«Тоттенҳэм» уйғонди. Эрисоннинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Адебайор бош билан дарвозага йўллади, лекин тўғри Хартнинг қўлига. |
19' |
|
«Тоттенҳэм» майдонга «Сити»нинг ҳужумларини томоша қилиш билан банд. Эриксен ва Роус қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди, лекин подборда «Сити» уларни еб қўймоқда. |
18' |
|
«Сити» голдан кейин ҳам тинчимади. Навнабтдаги ҳужум Жеконинг зарбаси билан якунланди. Бу сафар зарба кучсиз чиқди. |
17' |
|
«Сити»нинг қатор ҳужумлари ўз самарасини берди ва Агуэро ҳисобни очди. Сильва ўйиндан ташқари ҳолат чизиғида ажойиб ўйнай оладиган Агуэрога тўпни заргарона услубда ташлаб берди ва ҳужумчи тўпни Льорис ва Довсондан ўтказиб дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади. 0:1. |
15' |
|
Гооооооооооооооооооооооооол |
13' |
|
Жарима майдонига яқин «Сити» фойдасига жарима белгиланди. Сильва ва Жеко уни тезда амалга оширишди ва Жеко дарвоза томон яқинлашиб зарба берди, аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. |
11' |
|
«Тоттенҳэм»нинг биринчи ҳужуми. Роуз майдон марказида тўпни қабул қилиб олдинга борди ва уни Бентолибга узатди. Бу ерда Бентолиб шошиб қолди ва тўпни ҳеч ким йўқ жойга тепиб юборди. |
9' |
|
Лондонда ҳам ёмғир томчиламоқда, лекин ўйинга таъсир қилгани йўқ. Ҳаволатиб узатилган тўпни Жеко Агуэрога етказиб бермоқчи эди, бироқ унинг режаси ўхшамади. |
8' |
|
«Сити» ҳужумга зўр бермоқда. Агуэро энди дарвозанинг чап қанотидан зарба беришга уриниб кўрди, лекин бу гал зарба ўхшамади. |
6' |
|
!!!!!!!!!!!!!! Ўйиндаги биринчи голли вазият «Тоттенҳэм» дарвозаси олдида содир бўлди. Жарима майдончаси яқинида Серхио Агуэро тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни ортда қолдиргаҳ ҳолда дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. |
3' |
|
Ҳеч қанча вақт ўтмай Сильванинг чап қанотдан уюштирган рейди омадисиз чиқди. «Сити» тез гол уришга ҳаракат қилмоқда. |
2' |
|
«Сити» ўйин бошидан қанотлардан ҳужум уюштира бошлади. Сабалета ўз қанотидан олдинга борди ва тўпни Агуэрога етказиб берди. Серхио эса тўпга етолмади. |
1' |
|
Ўйин бошланди. |
0' |
|
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Сизларни Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ҳамда «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг онлайн трансляциясини кузатишга таклиф қиламиз. Бугунги ўйин катта аҳамият касб этади. Биринчи даврада «Сити» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|