Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания кубоги, финал

31 май, соат 00:30. Бош ҳакам: Веласко Карбальо

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

Инаки Уильямс (79)

1 : 3

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (20, 74)
Неймар (36)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Йаго Эррерин (Д)
06.Микель Сан-Хосе
12.Унаи Бустинза
16.Хабьер Этксейта
15.Ираола
04.Эмерик Лапорт
24.Микель Баленсиага
17.Микель Рико
07.Беньят Эчебаррия
30.Инаки Уильямс
20.Ариц Адурис
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
01.Хорка Ираисос (Д)
23.Агер Акетхе
14.Сусаета
18.Карлос Гурпеги
08.Андер Итурраспе
11.Ибаи Гомес
09.Кике Сола
  13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матьё
15.Марк Бартра
21.Адриано
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
07.Педро Родригес
САРИҚ КАРТОЧКА
Ираола (43)
Баленсиага (58)
Уильямс (67)
Адурис (88)
 
Пике (42)
Неймар (88)

Матн

'
"Барселона" футболчилари майдонда байрам қилишни бошлаб юборишди. Ушбу мавсумда Испания майдонларида "кўк-анорранглилар"га тенг келадиган жамоа топилмади. Энрике шогирдлари бир ҳафтадан кейин Европани забт этиш учун "Ювентус"га қарши баҳс олиб боришади
90+5'
Ўйин якунланди. "Барселона" - Испания қироли кубоги соҳиби!
90+2'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. Унинг ярми ортда қолди
90+1'
Вуууҳ! Хави йўллаган жарима зарбаси устунга тегиб, майдонни тарк этди!
90'
Ҳакамга эътироз билдиргани учун Бускетсга ҳам "сариқ"
90'
Сусаета жарима майдончаси чизиғи олдида Неймарни тепиб йиқитди. Жарима зарбаси
88'
Неймар сариқ карточка билан жазоланди
83'
Гомесда яна бир имконият. 14 метрдан аниқ зарба йўллай олмади
83'
Вуууҳ! Ибаи Гомес олис масофадан кучли зарба йўллади. Зарба аниқ, бироқ Тер Штеген ўз ўрнида
79'
ГООООООЛ! Уильямс, 1:3! Чап қанотдан етказилган узатмани Инаки бош билан ортга зарба берди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди!
77'
"Барселона"да иккинчи ва учинчи ўзгариш: Альба ўрнига Жереми Матьё, Суарес ўрнига Педро туширилди.
77'
Вуууҳ! Хави Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Дарвозабон тўпни тепиб юборди!
74'
ГООООЛ! Лионель Месси, 0:3! "Барселона" узоқ вақт тўпни назорат қилди ва Неймар ўнг қанотдан олдинга ўтган Алвесга узатма берди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга барчадан кўра Месси етиб келди ва дарвозани яқин бурчагина аниқ нишонга олди!
70'
Хави бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бильбаоликлар қайтаришди
67'
Уильямс сариқ карточка олди. Ракитични йиқитгани учун
66'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап томондан жарима майдончасига кирди, икки ҳимоячини алдади, аммо зарбаси мутлақо қовушмади
62'
Каталонияликлар ҳимояланишмоқда
58'
Баленсиага сариқ карточка олди
58'
"Атлетик"да ўзгариш: Ираола ўрнига Сусаета туширилди
56'
Вуҳ! Алвеснинг узатмасидан кейин Суарес деярли бирга бир вазиятга чиқди. Сўнгги паллада ҳимоячи зарба йўлига оёқ қўйишга улгурди!
55'
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Хави тушди
54'
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
52'
Алвеснинг ўнг қанотдан ҳаволатиб берган узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
50'
Қарши ҳужум пайтида Суарес товони билан Алвесни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмай қолди
47'
Мессининг узун пасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо шеригига аниқ пас бера олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус. "Атлетик" - "Барселона" - 0:2
44'
Вууҳҳҳ! Месси жарима зарбасини "тўққизлик"ка айлантирди. Эррерин тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди
43'
Ўзидан ўтиб кетаётган Суаресни чалгани учун Ираола сариқ карточка билан жазоланди
42'
Пике сариқ карточка олди. Адурисга нисбатан хавфли подкат учун
41'
Йўқ, мана вазият! Адуриснинг ўнг қанотдан узатмасини Уильямс жарима майдончаси ичида ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп деярли тўсинни силаб ўтиб кетди!
40'
Басклар ҳозирча ҳужум борасида ҳеч нарса қила олишмаяпти...
36'
ГОООООООЛ! Неймар, 0:2! Жуда чиройли тика-така ҳужум (унда Месси-Ракитич-Суарес иштирок этишди) ташкил қилинди. Луис тўпни қизғанмади ва Неймарни бўш дарвоза қаршисига чиқарди.
33'
Неймар ҳам 4 футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳужумнинг давомида Алвес юқоридан узатма берди. Суарес офсайдда қолди
30'
Оҳоҳо! Альбанинг чап қанотдан узатмасига Суарес шундоқ оёқ қўйса бўлди эди, аммо бироз ета олмади
28'
"Барселона" вазият кетидан вазият яратмоқда! Бу сафар Неймар бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди.
27'
Вууууҳ! Чап қанотдан белгиланган жарима зарбаси дарвоза яқинига етказилди. Пике бирга бир вазиятда тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Эррериннинг қўлидан майдонни тарк этди...
25'
Вуууҳ! Месси ўнг қанотдан олдинга ўтган Суаресни олдинга бошлади. Уругвайлик футболчи нариги қанотдан дарвозабон майдончасига кириб келаётган Неймар томон узатма берди. Дарвозабон сўнгги паллада тўпни қайтариб юборди!
23'
Вуууҳ! Қарши ҳужум пайтида Месси яна чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарга узатма берди. Бразилиялик ҳужумчи тўпни қайтарди, аммо ўзида сақлаб қола олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
20'
ГООООООЛ! Лионель Мессииии! 0:1! Лео ўнг қанотдан 4 нафар футболчини алдаб ўтди ва дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди!
19'
Ракитичнинг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқди, бироқ Луис очилиш учун югураётганида ҳимоячига нисбатан фол ишлатди деб топилди
17'
Ҳозирча басклар "Барса"нинг босимига дош бермоқда
10'
Вууууҳ! Суарес деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади! Эррерин оёғи билан зарбани қайтарди. Такрорий ҳужум ҳам хавфли бўлди, аммо каталонияликлар имкониятдан фойдалана олишмади
10'
"Барселона" тўпни дарвозага йўллади. Аммо гол инобатга олинмади. Барчамиз ўрганиб қолган комбинация амалга оширилди. Мессининг айланма узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Лайнсмен Неймарни офсайдда деб топди. Такрорий лавҳалар эса қарор баҳсли экани кўзга ташланди.
9'
Тер Штеген "қовун" тушуришига сал қолди. Ўз вақтида хатони тўғирлади ва Адуриснинг тўпни эгаллашига йўл қўймади.
6'
Месси ўнг томон Суаресни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Ҳимоячи хушёр ўйнади
5'
"Бильбао"нинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани Адурис бош билан дарвозага бура олмади
5'
Ўйин эса эмоционал жиҳатжан жуда қизғин бошланди.
3'
Бугун Даниэль Алвес ўзига хос "соч турмаги"да тушибди. У сочини тўлиқ олдириб ташлаб, бошининг тепа қисмида тўртта ёки бешта тола қолдирган :)
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга бильбаоликлар киритиб беришди!
'
Диққат, "Барселона" ва "Атлетик Бильбао" жамоалари майдонга чиқиб келишди
'
Шу боис, бугун каталонияликлар жанговар таркибда майдонга тушишади ва мавсумдаги иккинчи совринни ўз майдонларида олиб қолишга ҳаракат қилишади
'
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жароҳатдан фориғ бўлди ва асосий таркибга қайтди.
'
Қадрли сайтимиз мухлислари. Испания кубогининг финалини кузатиб боришга таклиф этамиз. "Атлетик" ва "Барселона" жамоалари "Камп Ноу"да тўқнаш келадилар
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.