Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати

«F» гуруҳи, 3-тур. 7 июнь, соат 23:45

ФИЖИ

0 : 2

ЎЗБЕКИСТОН

Элдор Шомуродов (61)
Забиҳилло Ўринбоев (64)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Мисивани Найрубе
2.Пранил Найду
3.Гариш Прасад
4.Жейл Дрелоа (С)
5.Атонио Туивуна
7.Никел Чанд
8.Сетареки Хюгес
9.Йосефо Вереноу
12.Рату Варанайвалу
15.Саула Вака
17.Колинио Сивоки
  12.Дилшод Ҳамроев
2.Рустамжон Ашурматов
3.Иброҳим Отахонов
5.Одилжон Ҳамробеков
6.Акромжон Комилов
8.Жавоҳир Соҳибов
9.Элдор Шомуродов
10.Отабек Шукуров
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Достонбек Турсунов

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалга чиқди. Бу босқичда Ҳайдаров шогирдлари Австрия билан ўйнашади!
90+3'
ГООООООЛ! Миржамол Қосимов, 0:3! Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум пайтида Миржамол жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг гол уришимизга сал қолди. Дарвозабон Фижини қутқарди.
90'
Қарши ҳужумга ўтдик. Қосимовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Фижи посбони эгаллади
88'
Тўп назорати тўлалигича Ўзбекистон ёшларида. Ҳайдаров ҳам шогирдларига хотиржамлик билан ўйнашни тавсия бермоқда. Германия - Гондурас - 5:1. Ўйин давом этмоқда. Беш минути кам нимчорак финалдамиз!
84'
Ўзбекистонда ўзгариш: Шомуродов ўрнига Равшан Хурсанов туширилди. Шунингдек, жамоамизда Миржамол Қосимов ҳам майдонда пайдо бўлган
83'
Элдор Шомуродов чап қанотдан бир футболчидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Вазият гол билан якунланмади.
77'
Комилов чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди. Узатма ҳимоячига майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган тўп самарали чиқмади
75'
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
72'
Чап қанотдан етказилган узатмага Шомуродов бош билан зарба берди. Дарвозабон эгаллаб олди тўпни. Кейинги ҳужум пайтида Достонбек Ҳамдамов яқин масофадан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
70'
Ўзбекистонликлар ҳужум қилишда давом этишмоқда. Футболчиларимиз энди ишонч билан ўйнай бошлашди.
67'
Томонлар бир мартадан бурчак тўпини ўйинга киритишди. Жамоамизники хавфлироқ чиқди, вазиятдан фойдалана олмадик
64'
ГООООООЛ! Ўринбоев деярли бирга бир вазиятга чиқди ва кучли зарба билан ҳисобни 0:2га етказди! Даврозабон бўш ўйнади! Германия эса Гондурасни 4:1 ҳисобида мағлуб этмоқда.
61'
ГОООООЛ! Элдор Шомуродов, 0:1 ҲАмдамов чап қанотдан етказган узатмани бош билан дарвозага жойлади!
50'
Германия Гондурас дарвозасига учинчи голни урди. Агар немислар 2та тўп фарқи билан устунликни сақлаб қолишса, бизни Фижи билан ўйинда минимал ҳисобдаги ғалаба ҳам қаноатлантиради.
46'
Ўзбекистон ёшлари сафида ўзгариш. Достон Турсунов ўрнига Ҳуршид Ғиёсов иккинчи тайм бошидан майдонга туширилди.
45+2'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Ўринбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳамдамов жаримадан ўта ноаниқ зарба йўллади. Шу паллада биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Фижи - Ўзбекистон - 0:0. Биз бугун 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз керак.
45'
Дарвозамиз олдида хавфли вазият! Фижи бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳамроев муваффақиятсиз тарзда тўпни уриб юборди. Рақиб футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Дарвозабонимизнинг ўзи ортга қайтди ва бир амаллаб тўпни қайтарди.
39'
Вуҳ! Ҳамдамов чап қанотдан етказган узатмани Ўринбоев бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди...
38'
Футболчиларимиз Шомуродовни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилишди. Дарвозабон жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юборишга муваффақ бўлди
34'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Забиҳилло бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўплари ҳозирча самарасиз чиқмоқда.
31'
Одилжон Ҳамробеков сариқ карточка олди. У рақиб футболчиси оёғини босиб олди.
30'
Германия яна олдинга ўтиб олди - 2:1. Бизда эса ҳамон 0:0
27'
Гондурас эса ҳисобни тенглаштирди. Марказий ҳимоячимиз Достон Турсунов эҳтиёт бўлиб ўйнаши керак. Унда сариқ карточка бор ва у ҳозир қарши ҳужумга ўтаётган фижилик футболчига нисбатан қоида бузди.
24'
Жамоаимиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Юқоридан етказилган тўп ҳеч кимга тегмай, олис устун олдидан ўтиб кетди.
22'
Эҳҳҳҳ, Соҳибовнинг узатмасидан кейин Шомуродов 11 метрли нуқта устида бош билан зарба беришни қойиллатмади. Кейинги вазиятда Соҳибов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади.
19'
Устунлик терма жамоамиз томонида. Фижи қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда. Йигитлар имкониятлардан фойдаланишлари керак, холос
16'
Эҳҳҳҳҳ, Ҳамробеков! Бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо дарвозани ишғол қила олмади!
14'
Фижи ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани боис жамоамиз жарима зарбасини тепди. Ҳамробековнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
11'
Вуууууҳ! Ҳимоямизнинг ўта қўпол хатосидан кейин фижилик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва 10 метрлардан зарба йўллади. Бахтимизга тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
10'
Вууууууҳ! Чап қанотда Ҳамдамов ва Комилов ўзаро пас орқали ўйнашди ва Акромжон ҳаводан узамат берди. Шомуродов бош билан йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Тўпни Ўринбоев эгаллади ва дарвоза томон тепди. Бу сафар тўп тўсин ва устун кесишга жойга тегиб қайтди!!!
7'
Ёшларимиз қисқа паслар орқали марказдан жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилишди. Ҳимоячи тўпни эгаллади
5'
Достон Турсунов сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчиси оёғига хавфли ташлангани боис
3'
Хавфли вазият! Отабек Шукуров олис масофадан зарба йўллади! Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди ва қайтган тўпга ҲАмдамов ета олмади. Ҳимоячи бош билан тўпни посбонга ташлаб берди
3'
Оҳо! Германияликлар Гондурас дарвозасини ишғол қилишди!
1'
Учрашув бошланди!
'
Ёшларимиз нимчорак финалга чиқиш учун маълум шартлар бажарилиши керак. Аввал ўзимиз Фижини мағлуб этиб (камида 2та тўп фарқи билан), параллел кечадиган ўйинда Германия Гондурасни мағлуб этиши шарт
'
Хайрли тонг, қадрли футбол мухлислари! Яна беш дақиқадан сўнг Ўзбекистон ва Фижи ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.