Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

4-тур, 29 август, соат 16:45

НЬЮКАСЛ

0 : 1

АРСЕНАЛ

Окслейд-Чемберлен (52)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Тим Крул (Д)
19.Массадио Айдара
22.Дэрил Янмат
18.Шансель Мбемба
02.Фибрисио Колоччини
05.Жоржиньо Вейналдум
08.Вурнон Анита
04.Жек Колбэк
07.Мусса Сиссоко
45.Александар Митрович
10.Флорьян Товен
  33.Петр Чех (Д)
24.Эктор Беллерин
06.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
05.Габриэль Паулиста
19.Санти Касорла
34.Франсис Коклен
15.Алекс
16.Аарон Рэмзи
14.Тео Уолкотт
17.Алексис Санчес
ЗАҲИРА
26.Карл Дарлоу (Д)
27.Стивен Тэйлор
10.Сим де Йонг
14.Габриэль Обертан
24.Шейк Тиоте
09.Паписс Сиссе
17.Айозе Перес
  13.Давид Оспина (Д)
21.Калум Чамберс
03.Киран Гиббс
02.Матьё Дебюши
08.Микель Артета
28.Хоэль Кэмбелл
12.Оливье Жиру
САРИҚ КАРТОЧКА
Шансель Мбемба (19)
Флорьян Товен (26)
Вурнон Анита (48)
Жоржиньо Вейналдум (50)
Фибрисио Колоччини (90+1)
 
Санти Касорла (49)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Александар Митрович (16)
 

Матн

'
Бугун сайтимиз орқали "Челси" - "Кристал Пэлас", "Барселона" - "Малага" ва "Реал" - "Бетис" ўйинларидан матнли трансляцияларни кузатиб боринг
90+4'
Ўйин якунланди. Венгер жамоаси 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди
90+3'
Жируууу! Жуда қулай вазиятда дарвозани ишғол қила олмади!
90+1'
Фибрисио Колоччини сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Санчеснинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
87'
Касорла жарима зарбасини йўллади. Крул зарбани қайтарди ва тўпни эгаллаб олди
82'
Тўп тўлалигича меҳмонлар томонида
81'
Окслейд-Чемберлейн ўрнига Микель Артета туширилди
77'
Жирунинг 16 метрдан йўллаган зарбасини Тим Крул эгаллаб олди
76'
Бурчак тўпидан кейин Санчес зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
72'
"Ньюкасл"да ўзгариш: Анита ўрнига Айозе Перес туширилди
72'
Оливье жарима майдончаси бурчагидан кучли, аммо ўта ноаниқ зарба йўллади
70'
Жиру офсайдда қолди. Лайнсмен хатога йўл қўйди
69'
"Арсенал"да ўзгариш: Уолкотт ўрнига Оливье Жиру туширилди. Жиру "Ньюкасл"га қарши сўнгги 6та ўйинда 8та гол уришга муваффақ бўлган
66'
Хавфли зарба. Қисқа масофаларда ташкил этилган комбинациядан кейин Касорла жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Крул тўпни эгаллаб олди
62'
Чемберлейнда яна бир имконият юзага келди. Монреаль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Алексга узатма берди. Бироқ Окслейд-Чемберлейн тўпни дарвоза томон бура олмади!
57'
Ўтказиб юборилган голдан кейин "Ньюкасл" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилди, бироқ тўп назорати яна Венгер шогирдлари томонига ўтди
52'
ГОООЛ! Ниҳоят, "Арсенал" ҳисобни очди! Дастлабки зарбани Крул қайтарди. Окслейд-Чемберленнинг зарбаси эса рекошет ҳолатида дарвоза тўридан жой олди!
49'
"Арсенал" футболчисига дастлабки сариқ карточка. Касорла огоҳлантириш олди.
49'
Лондонликлар рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига бекрилган зутмани ҳимоячи қайтариб қолди.
48'
Вурнон Анита огоҳлантириш олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ньюкасл" - "Арсенал" - 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
41'
Ньюкаслликларнинг камсонли ҳужумларидан бирини меҳмонлар қайтаришди
39'
Уолкотт яна бир имкониятдан фойдалана олмади. Санчес чап қанотдан берган узатмани Тео жарима майдончаси ичида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди.
37'
Рэмзининг 14 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси хавфли бўлмади
36'
Мезбонлар тўлиқ ҳимояланишмоқда. "Канонирлар" ҳимояни ёриб ўтишга қийналишмоқда
32'
Эҳҳҳҳ, Уолкоттт!!! Санчеснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Крул қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни Тео дарвозага йўллай олмади...
26'
Яна сариқ карточка, яна "Ньюкасл" футболчисига. Флорьян Товен
23'
Бурчакдан етказилган узатмани Тим Крул эгаллаб олди
21'
Санчес жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
19'
Шансель Мбемба огоҳлантириш олди. Алексис Санчесни қўполлик билан тўхтатгани учун
16'
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Ньюкасл" ҳужумчиси Александар Митрович майдондан четлатилди. У майдон марказида Кокленнинг оёғини бутсасининг тишлари билан босди
12'
!!! Ўйин ҳаками "Ньюкасл" дарвозаси томон яққол пенальтини белгиламади! Ўнг қанотдан берилган узатмадан Беллерин жарима майдончасига кириб борди, ҳимоячи унинг ортидан оёғини босиб олди! Ҳакам ўйинни тўхтатмади негадир
9'
Вуууууҳ! Биртепар услубида ташкил этилган тезкор комбинация натижасида Тео Уолкотт дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Унинг зарбаси кучли чиқмади. Зарбани Тим Крул бартараф этди!
8'
"Қарғалар"нинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани Чех эгаллаб олди
6'
Устунлик меҳмонлар томонига ўтиб бўлди. Қанотлардан узатилаётган пасларни ҳимоячилар бартараф этишмоқда
2'
"Арсенал" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Қарши ҳужум пайтида жарима майдончасига кириш чоғида "девор" комбинациясини Рэмзи маромига етказа олмади. Унинг узатмаси ҳаддан ташқари тез бўлиб кетди
1'
Ўйин бошланди!
'
Меҳмонлар оқ-қора йўл-йўл, лондонликлар эса қизил-оқ рангли формада ҳаракат қилишади
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди
'
Ўйин 16:45да бошланади. Баҳс бошланишини кутиб қоламиз
'
Ҳозирда "Арсенал" 4 очко билан жадвалда 9-ўринда бораётган бўлса, "Ньюкасл" 2 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.
'
Ассалому алайкум, қадрли АПЛ мухлислари! Англия чемпионатида 4-тур ўйинлари бошланмоқда. Барчангизни "Ньюкасл" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этилаётган матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.