Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 22-тур

1 февраль, 20:00

БАРСЕЛОНА

:

ВАЛЕНСИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

90'
«Барселона» ўз майдонида енгилди.
88'
Мессииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииииии. Нималар қиляпсан Месси? Месси футбол тарихидаги энг зўр рейдни амалга оширди, лекин гол ура олмади.
83'
«Барселона» ҳеч нарса қила олмаяпти. Ҳеч нарсааа.
77'
«Валенсия» жарима зарбасини амалга оширди. Пике ўз дарвозасини нишонга олишига сал қолди.
75'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Хорди Алба майдондан четлатилди.
73'
Софиан Фигули жуда яхши ҳужумларни амалга оширмоқда. Унинг ажойиб тўп узатишидан кейин Алкасар яхши вазиятга чиқиши мумкин эди, ҳакам офсайд қайт этди.
71'
«Валенсия»нинг навбатдаги ҳужуми. Варгаснинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
67'
«Барселона» голдан кейин ҳужумга зўр бермоқда. Санчеснинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қарши ҳужум эса жуда хавфли бўлди.
63'
Майдонга тушишга Иньеста тайёрланмоқда. Тата Мартино унга кўрсатма бермоқда.
59'
«Валенсия» «Барселона»га қарши ҳужумдан дарс бермоқда. Бугунги ўйиннинг энг фаол футболчиси Фигули қанотдан тўпни Алкасарга етказиб берди 2:3.
58'
Голлллллллллллллллллллллллллллллллллллллллллллллллллл
54'
«Барселона»нинг навбатдаги ҳужуми самарали бўлиши мумкин эди, лекиб Санчес ҳимоячига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.
53'
Месси пеналтидан жуда аниқ фойдаланди 2:2.
52'
Пеналти. «Валенсия» футболчиси жарима майдончасида қўл билан ўйнади ва пеналти.
50'
Фигулининг дарвоза яқинида тўп узатганидан кейин «Барселона» жарима майдончасида палапартишлик юзага келди ва бундан Пиатта унумли фойдаланди.
48'
Голлллллллллл. 1:2.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади.
43'
Фигули майдон марказида тўпни олиб қўйди ва Парехони қулай вазиятга олиб чиқди. У эса ҳисобни тенглаштирди.
42'
Гоооооооооол. 1:1.
36'
Ухххххххххххх. Коста бўш дарвозага гол ура олмади. Ҳужум вақтида Валдес тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва «Валенсия» футболчиси кутилмаганда бўш дарвоза олдида тўп билан учрашди, лекин у вазиятндан фойдалана олмади.
33'
Хавьер Маскерано тўпни қайтариш вақтида эҳтиётсиз ҳаракат қилди ва майдонга ноқулай йиқилди. Докторлар унга ёрдам кўрсатмоқда.
30'
Фигули яна ўйинни ўз қўлига олди ва қанотдан дарвоза томон яқинлашган Пабло Пиаттини Валдес билан дуэлга юборди. Бу ерда дарвозабоннинг устунлиги бор ва Виктор унга ҳеч қандай имконият бермади.
27'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!Вальдес жуда хунук ҳаракат қилди. Ҳужумдаги Бускетс қоида бузди ва «Валенсия» футболчиси йиқилиб тушди. Майдонда ётган футболчига кўриб туриб Алвес тўпни тепиб юборди.
25'
«Валенсия» нимагадир ҳужум қилишни хоҳламаяпти. Улар катта эътиборни ҳимояга қаратган. Биргина Фигули фаол бўлишга уринмоқда.
23'
Бугун «Барселона» жуда кўп ўйиндан ташқари ҳолатда қолмоқда, ёки «Валенсия» уларни кўп офсайдда қолдирмоқда. Бу гал Педро воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
21'
Месси майдон марказидан Педрога тўпни жуда қулай етказиб берди. Педро катта тезликда ҳимоячидан ўтиб кетган Мессига узатди. Унинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.
19'
Месси майдон марказига яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва қатор ҳимоячилардан ўз усулида ўтиб кетди. Қанотда Альба тўп кутаётган эди, лекин тан олиш керак Месси ўзи гол ургиси келди ва вазиятни йўққа чиқарди.
17'
Педро бугун ҳужумнинг чап қанотида жуда яхши ўйнамоқда. У навбатдаги рейдидан кейин тўпни Санчесга ташлаб берди. Бу ерда ҳужумчининг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
15'
Месси ва Хави бурчак тўпини амалга оширишди. Месси ҳимоячиларни чалғитган ҳолда тўпни орқароқдан зарбага шайланаётган Бускетсга узатди. Сержининг зарбаси эса сал ноаниқ бўлди.
13'
«Валенсия»нинг навбатдаги ҳужуми ниҳоят зарба билан якунланди. Майдон марказидан бошланган ҳужумни Софиан Фигули зарба билан якунлади. Валдес қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
11'
Бугун «Камп Ноу»га Сейду Кейта қайтган. У «Валенсия» таркинига келиб қўшилган ва ҳозирча захирада қолди.
8'
«Барселона» бурчакдан тўп тепди, лекин стандарт самарасиз бўлди. Ҳужум давом этди ва Месси тўпни қанотдаги Санчесга узатди. Ҳужумчи эса оригинал йўл тутди ва чизиқ яқинида бўлишига қарамай тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди. Жуда чиройли гол.
7'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол. Алексис Санчес.
5'
«Барселона» чап қанотдан жуда яхши ҳужум амалга оширган эди. Дарвоза яқинига етказиб берилган тўпни Санчес дарвозага йўллади, лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни белгилади.
5'
«Валенсия» биринчи марта олдинга борди. Қанотдан узатилган тўп Валдес учун ўлжа бўлди.
3'
Ўйинни «Барселона» бошлаб берди. Жамоа майдо марказини эгаллашга киришди.
1'
Ўйин бошланди. Бугун ўтган ўйинда захирада қолган ва куч тўплаган Месси асосий таркибда майдонга тушган.
'
Ўйиндан олдин стадиондаги мухлислар ва футболчилар бугун оламдан ўтган мураббийи Луис Арагунес хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.
0'
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Сизларни Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Валенсия» жамоалари ўйинини томош қилишга таклиф этамиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.