Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

6-тур, 20 сентябрь, соат 20:00

САУТГЕМПТОН

Грациано Пелле (13, 86)

2 : 3

МАН. ЮНАЙТЕД

Антони Марсьял (34, 50)
Хуан Мата (68)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Мартен Стекеленбург (Д)
17.Виржил ван Дейк
06.Жозе Фонте
33.Мэтт Таржет
03.Майя Йошида
12.Виктор Ваньяма
10.Садио Мане
16.Жеймс Уорд-Проус
14.Ориоль Ромеу
11.Душан Тадич
19.Грациано Пелле
  01.Давид де Хеа (Д)
17.Дейли Блинд
12.Крис Смоллинг
05.Маркос Рохо
36.Маттео Дармиан
08.Хуан Мата
28.Морган Шнайдерлен
16.Майкл Кэррик
07.Мемфис Депай
10.Уэйн Руни
09.Энтони Марсьял
ЗАҲИРА
01.Кельвин Дэвис (Д)
02.Седрик Суареш
15.Куко Мартина
08.Стивен Дэвис
09.Жей Родригес
20.Хуанми
07.Шейн Лонг
  20.Серхио Ромеро (Д)
33.Патрик МакНейр
21.Андер Эррера
25.Антонио Валенсия
27.Маруан Феллайни
18.Эшли Янг
31.Баст

Матн

'
Бугун 23:30дан бошлаб "Барселона" - "Леванте" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг!
'
Ўйин якунланди! "Манчестер Юнайтед" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди!
90+3'
Вуууууҳ, Де Хеаааа! Ваньяма 22 метрлардан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборди!
90+1'
Мане ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Тадич бош билан берган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
89'
Пелле яна бир марта бош билан зарба берди. Тўп бу сафар дарвоза устидан ўтиб кетди!
86'
ГОООЛ! Пелле, 2:3! Мане чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Грациано бош билан тўпни дарвозага жойлади!
85'
Тадич жарима тўпини ўйинга киритди. Де Хеа тўпни ушлаб қола олмади. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
84'
"Саутгемптон" ҳимоячиси Фонтега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
79'
Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
78'
Марсьял шундоққина жарима майдончаси чизиғи яқинда жарима зарбаси ишлади.
78'
Марсьял шундоққина жарима майдончаси чизиғи яқинда жарима зарбаси ишлади.
74'
Садио Мане жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Симуляция ишлатганга ўхшади, пенальти йўқ
73'
Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Марсьялни тортиб йиқитгани учун Варжил ван Дейк сариқ карточка олди
68'
ГОООООЛ! Хуан Мата, 1:3! "МЮ" мазкур голгача жуда кўп узатмаларни амалга оширди. Швайни узатмасидан кейин Депай тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб, кучли зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Мата эса тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан тўрга йўллади!
64'
Депай бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши бурчакдаги байроқча ёнидан майдонни тарк этди
60'
"МЮ"да ўзгариш: Майкл Кэррик ўрнига Швайнштайгер туширилди
59'
Вуууҳ! Де Хеа жуда қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди! Бурчакдан етказилган узатмани Жозе Фонте бош билан дарвозага бурди. Дарвозабон тўсин остига кириб кетаётган тўпни қийинчилик билан зарбани қайтарди
56'
Мезбонларда яхши имконият. Жаримадан етказилган узатмадан кейин тўп Пеллега келиб тушди. Ҳужумчи ён томонга очилиб, дарвозага олдига узатма бераётганида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
56'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Ориоль Ромеу ўрнига Стивен Девис тушди
54'
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Уорд-Проус етказган тўпни Де Хеа осонлик билан эгаллаб олди
53'
Мемфис олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
50'
ГООООЛ! Антони Марсьял, 1:2! Ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни жуда секин тарзда дарвозабонга узатишга қарор қилди. Франциялик футболчи тўпни эгаллади ва дарвозани ишғол қилди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1. Танаффус.
42'
Вуууҳ! Яна бир зўр имконият! Депай бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Шнейдерлиннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
41'
Вууууҳ! "МЮ"да ажойиб вазият! Марсьялнинг узатмасидан кейин Депай жарима майдончаси ичида бир рақибни алдаб ўтди, аммо иккинчиси тўпни тепиб юборишга улгурди. Депай ва Мата даврозабон билан юзма юз ҳолатда қолишганди...
40'
Лайнсмен бу сафар Марсьялнинг офсайдда эканини қайд этди
37'
Гол бўлган вазиятда ҳакам байроқчасини кўтариш-кўтармасликни билмай иккиланиб турди. Охир-оқибат кўтармади
34'
ГООООООЛ! Антони Марсьял, 1:1! Швайнштайгер бош билан олдинги чизиққа тўпни етказди. Офсайдда бўлган Мата тўп билан жарима майончасига кирди, ҳимоячи унинг оёғи остига ташланиб, тўпни бироз ён томонга тепди. Марсьял тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини чиройли чалғитди ва дарвозани ишғол қилди!
32'
Манчестерликлар рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишмоқда
26'
Мезбонларнинг ҳужуми хавфли бўлди. Пелленинг узатмасидан кейин Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ёрдамга келган футболчи тўп учун курашда икки нафар ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
24'
Хуан Мата чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Депай бош билан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
20'
Ўйиннинг тасвири ўзгармаяпти. Манкунианликлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо "Саутгемптон"нинг пайт пойлаб ташкил қилаётган ҳужум ва қарши ҳужумлари хавфлироқ кўринмоқда
17'
Антони Марсьял жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва сакраб турган тўпни дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
16'
Вуууууууҳ! Грациано Пелле! Ҳужумчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!
13'
ГОООООЛ! Грациано Пелле, 1:0! Мезбонлар ҳужумга ўтишди ва тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилди. Мане йўллаган зарбани Де Хеа қайтарди. Қайтган тўпни Пелле ўнг оёқда дарвозага жойлаб қўйди. Давид бу зарбани қайтаришга ожиз эди!
12'
"Саутгемптон"нинг навбатдаги ҳужум меҳмонлар учун тахликали бўлди. Чап қанотдан Пелле томонидан етказилган узатмани Рохо бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
Қарши ҳужумда Душан Тадич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
9'
Луи ван Гал шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда, аммо ҳозирча кескин ҳужум ташкил қилишганича йўқ
6'
Куман жамоасининг иккита ҳужуми самарасиз якунланди.
3'
Ўйиннинг бошида манчестерликлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
"Саутгемптон" ва "Манчестер Юнайтед" футболчилари майдонга чиқиб келишди. Мезбонлар оқ-қизил йўл-йўл, меҳмонлар эса қора рангли формада ҳаракат қилишади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АПЛ ўйинини биз билан бирга кузатиб боришга таклиф қиламиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.