Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

4-тур, 20 сентябрь, соат 23:30

БАРСЕЛОНА

Бартра (50)
Неймар (56)
Лионель Месси (60-пен., 90)

4 : 1

ЛЕВАНТЕ

Касадесус (66)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
23.Адриано
06.Дани Алвес
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
04.Иван Ракитич
11.Неймар
17.Мунир Эл-Ҳаддодий
10.Лионель Месси
16.Сандро Рамирез
  13.Рубен (Д)
19.Педро Лопес
16.Анхель Трухильо
24.Зухар Феддал
12.Хорхе Хуанфран
03.Тоньо
08.Жефесон Лерма
06.Виктор Камараса
07.Верса
23.Набиль Гиля
14.Рожер Марти
ЗАҲИРА
25.Хорди Масип (Д)
24.Жереми Матьё
18.Хорди Альба
28.Жерар Гумбау
08.Андрес Иньеста
20.Серхи Роберто
09.Луис Суарес
  25.Диего Мариньо (Д)
15.Николаос Карабелас
10.Рубен Гарсия
22.Хосе Мари
11.Хосе Моралес
18.Виктор Касадесус
20.Дейверсон

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" мавсумдаги дастлабки йирик ғалабасини расмийлаштирди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. Каталонияликлар 100 фоизли натижа билан жадвални бошқаришмоқда.
90+2'
Месси хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди. Неймарнинг узатмасидан кейин у зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
90'
ГООООЛ! Лионель Месси, 4:1! Аргентиналик футболчи ўнг қанотда Бартра узатма қабул қилди ва марказ томон сурилиб, 4 ҳимоячидан ўтди ва 14 метрдан зарба йўллаб, олис бурчакни аниқ нишонга олди.
85'
"Леванте"нинг ҳужуми. Қанотдан етказилган тўпга ҳеч ким ета олмади
83'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Каталонияликлар ҳужум ташкил қилишга уриниб кўришмоқда.
82'
Касадесус офсайдда қолди
80'
"Леванте"да ўзгариш: Камараса ўрнига Рубен Гарсия туширилди.
79'
Ракитич жарима майдончасига кирди ва рақиб билан тўқнашувдан кейин йиқилди. Ҳакам учинчи марта пенальти бермаса керак.
76'
Дейверсон олис масофадан кучли зарба йўллади! Тер Штеген бу сафар ажойиб сэйв намойиш қилди!
75'
Мессидан имкониятдан фойдалана олмади! Унинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
74'
"Леванте" дарвозасига яна бир пенальти! Месси чакп қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Феддаль тўпни тепиб юбориш ўрнига Леони қўли билан тортиб йиқитди.
71'
Лерма ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Юқоридан етказилган узатмага бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
71'
Меҳмонлар голдан кейин фаоллашиб қолишди. Навбатдаги бурчак тўпини Тер Штеген иккинчи уринишда эгаллаб олди.
68'
"Леванте"да ўзгариш: Марти ўрнига Дейверсон туширилди
66'
ГООЛ! Касадесус, 3:1. Тер Штеген бурчак тўпига чиқишда хатога йўл қўйди. Ҳозиргина захирадан тушган футболчига тўп бориб тушди ва у бўш дарвозани ишғол қилди!
64'
Мессининг чиройли узатмасидан кейин Мунир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб, гол урди. Аммо ҳакам офсайдни қайд этди.
63'
"Леванте"да ҳам ўзгариш: Гилас ўрнига Касадесус тушди.
62'
"Барселона"да футболчи алмашди. Бускетс ўрнига Гумбау майдонга туширилди
60'
ГОООЛ! Месси 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Дарвозабон зарба йўналишини топа олмади.
59'
Ҳакам "Леванте" дарвозасига пенальти белгилади. Трухильо жарима майдончаси ичида Неймарни чалиб йиқитди.
56'
ГООООЛ! Неймар, 2:0! Алвес ҳимоячиларни алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва олис устун томон узатма берди. Неймарнинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтади. Бразилиялик футболчи такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди!
53'
Бартра жамоасини хавфли вазиятдан қутқарди. Виктор Камараса йўллаган зарба йўлига ғов бўлди, тўп майдонни тарк этди
52'
Неймар ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди! Мессининг идеал пасидан кейин бразилиялик футболчи сакраган ҳолда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ тўп унинг оёғига тегмай қолди.
50'
ГООООЛ!!! Бартра, 1:0! Бартра майдон марказида тўпни қабул қилди ва Мессига пас бериб, ўзи жарима майдончаси сари отланди. Лео бироз пауза қилди ва ажойиб узатма орқали Бартрани тўп билан таъминлади. Ҳимоячи кўкраги билан қабул қилди ва тўпни яқин бурчакка жойлади!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Леванте" - 0:0
45+1'
Месси яқин бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
45'
"Леванте" ҳимоячиси жарима майдончаси остонасида Мессини қўполлик билан тўхтатди. Жарима зарбаси. Верса сариқ карточка олди.
42'
"Барселона" майдонда тўлиқ устунликка эга бўлмоқда, бироқ ўз имкониятларидан фойдалана олмаяпти ҳозирча
40'
Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига яхши узатма берди. Месси ҳаводаги тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
39'
Бускетснинг узатмасидан кейин Неймар зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди. Унинг зарбаси Хуанфраннинг юзига тегиб қайтди...
36'
Эҳҳҳҳҳ, Сандро! Месси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Рубен тўпни қайтарди, аммо Сандро Рамирес бўш қолган дарвозага тўпни жойлай олмади!
35'
"Леванте"да яхши имконият юзага келаётганди. Рохер жамоадошини бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Мезбон ҳимоячилари тўпни эгаллаб олишди
30'
Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Ракитич амалга оширди. Бартра бош билан зарба берди. Ноаниқ
28'
Тер Штегеннинг ажойиб узатмасидан кейин каталонияликлар иккига уч шаклида ҳимоячиларга қарши чиқиб боришди. Мунир вазиятни ўзи ҳал қилишга қарор қилди ва бир ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўпни посбон эгаллади.
26'
Мезбонлар рақиб жарима майдончасига яхши ёриб киришди. Аммо у ерда ҳимоячилар кўпчиликни ташкил қилишди ва хавфни бартараф этишди.
25'
Неймар ва Месси ўзаро "девор" ўйнашди. Бразилиялик футболчи дарвозабон майдончасига узатма берди. Рубен тўпни эгаллади.
23'
Каталонияликлар яна 2 марта жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилишди. Меҳмонлар тўпни олиб қўйишди
22'
Неймар чап қанотда тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон зарба берди. Ноаниқ.
20'
"Қурбақалар" 3 қатор бўлиб (5-3-2) ҳимояланишмоқда.
18'
Мезбонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мессининг зарбаси хавфли бўлди! Яқин юқори бурчакка йўлланган зарбадан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб, тўр устига бориб тушди.
16'
"Леванте"нинг дастлабки жиддий ҳужуми. Верса ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Аммо ҳужумчи тўпга ета олмади.
15'
"Леванте" дарвозаси олдида хавфли вазият! Месси бир ҳимоячидан ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Зарба йўлига Федаль ғов бўлди. Леонинг яна бир зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
12'
"Леванте" тўпни эгаллаб, қарши ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз
11'
"Барселона" ўз услубида "Леванте" мудофаасини "сочиб юборди" ва Мунирни дарвозабон қаршисида ёлғиз қолдиришди. Аммо Ҳаддодий офсайдда деб топилди
9'
"Барселона" босимни ошириб бормоқда. Кетма-кет бурчак тўплари, жарима майдончаси ичига узатмалар... "Леванте" мутлақо тўпсиз қолмоқда
6'
Месси ва Неймар қисқа паслар орқали жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатма пайтида Лионель офсайдда қолди
4'
Сандро Рамирес ўнг қанотда икки ҳимоячини алдашга ҳаракат қилди. Бурчак тўпи ишлади
3'
"Барселона" илк дақиқалардан тўпни ўзига олиши ҳеч ким учун янгилик эмас. Месси чап қанотга диагонал узатма берди. Неймарга нисбатан Рубен тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва уни эгаллади
1'
Ўйин бошланди!
'
Нисбатан кучсизроққа рақибга қарши ўйинга келиб, Луис Энрике таркибда бир нечта ўйинчини ротация қилган. Жумладан, жароҳатдан соғайган Дани Алвес асосий таркибга киритилди. Шунингдек, Иньеста, Альба ва Суарес захирада қолиб, Адриано, Сандро Рамирес ва Мунир эл-Ҳаддодий бошланғич таркибдан жой олишди.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. "Барселона" ва "Леванте" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.