| 07/12 00:45 | Верона | 3-1 | Аталанта | ||
| 07/12 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Атлетико | ||
| 07/12 16:30 | Кремонезе | 2-0 | Лечче | ||
| 07/12 18:00 | Эльче | 3-0 | Жирона | ||
| 07/12 19:00 | Брайтон | 1-1 | Вест Хэм | ||
| 07/12 19:00 | Кальяри | 1-0 | Рома | ||
| 07/12 20:15 | Валенсия | 1-1 | Севилья | ||
| 07/12 21:30 | Фулхэм | 1-2 | Кристал Пэлас | ||
| 07/12 22:00 | Лацио | 1-1 | Болонья | ||
| 07/12 22:30 | Эспаньол | 1-0 | Райо Вальекано | ||
| 08/12 00:45 | Наполи | 2-1 | Ювентус | ||
| 08/12 01:00 | Реал Мадрид | 0-2 | Сельта | ||
| 08/12 19:00 | Пиза | - | Парма | ||
| 08/12 22:00 | Удинезе | - | Женоа | ||
| 09/12 00:45 | Торино | - | Милан | ||
| 09/12 01:00 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
| 09/12 01:00 | Осасуна | - | Леванте |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Испания Ла лигаси
| 6-тур, 26 сентябрь, соат 19:00. Бош ҳакам: Де Бургос Бенкоэтчеа | ||
БАРСЕЛОНАЛуис Суарес (25, 55)
|
2 : 1 |
ЛАС-ПАЛЬМАСХонатан Виера (88)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1. Марк-Андре тер Штеген (Д) 15.Марк Бартра 21.Адриано 03.Жерар Пике 04.Иван Ракитич 20.Серхи Роберто 05.Серхио Бускетс 14.Хавьер Маскерано 10.Лионель Месси 09.Луис Суарес 11.Неймар |
13.Хави Варас (Д) 17.Педро Бигас 23.Дани Кастелльяно 02.Давид Симон 03.Антолин Алькараз 16.Айтами Артилес 12.Вакасо Мубарак 15.Роки Меса 14.Хернан 10.Серхио Аружо 20.Хонатан Виера |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
25.Хорди Масип (Д) 06.Дани Алвес 24.Жереми Матьё 08.Андрес Иньеста 28.Жерар Гумбау 16.Сандро Рамирез 17.Мунир Эл-Ҳаддодий |
01.Рауль Лизоаин (Д) 05.Давид Гарсия 25.Набиль Эл-Жар 21.Хуан Валерон 19.Эммануэль Кулио 07.Наузет Алеман 08.Виллиан Хосе |
|
Матн
| ' |
![]() |
Тошкент вақти билан соат 21:15да "Реал" - "Малага" учрашуви бошланади. Ўйиндан матнли трансляцияни ўтказиб юборманг |
| 90+4' |
![]() |
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Лас-Пальмас" - 2:1. |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
![]() |
Оҳоҳоҳоо! Неймар чап қанотдан футболчилардан қочиб кетди ва Сандро Рамиресни бирга бир вазиятга чиқарди. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.... Унга ҳеч ким халал бермаётганди! |
| 88' |
![]() |
ГООООЛ! Хонатан Виера, 2:1! Меҳмонлар Маскеранодан тўпни ўғирлаб қўйишди. Виера жарима майдончаси ичида зараб йўллади. Тўп Пикега тегиб, рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди! |
| 85' |
![]() |
Неймар бир неча ҳимоячилар орасидан ўтиб кетаётганида уни чалиб йиқитишди. Жарима зарбасини Суарес йўллашга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. |
| 83' |
![]() |
Маскерано олис масофадан Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи бир ҳимоячини алдаб, 18 метрлардан зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади. |
| 82' |
![]() |
Вуууҳ! Маскерано олис масофадан кучли зарба йўллади. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни "Лас-Пальмас" дарвозабони майдон ташқарисига уриб юборди. |
| 80' |
![]() |
Мунир ал-Ҳаддодий майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Сандро Рамирес тушди. |
| 79' |
![]() |
Вууууҳ! Мунир аниқ пас билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Дарвозабон олдинга чиқиб, тўпни тепиб юборди. Сержи Роберто эса бўш қолган дарвозага зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. |
| 78' |
![]() |
Хонатан Виера жарима зарбасини ижро этди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 75' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Суарес! Ракитичнинг узатмасидан кейин бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Уругвайлик футболчининг зарабсини Варас нафақат қайтарди, балки уни эгаллаб олди |
| 72' |
![]() |
Ҳаддодий ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида турган Суаресга пас берди. Луис тўпга ета олмади. |
| 71' |
![]() |
Неймар-Суарес-Неймар комбинациясидан кейин бразилиялик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Бу зарба ҳам дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 70' |
![]() |
Давид Симон бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончасига кира солиб зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
| 69' |
![]() |
Мунир Ракитич билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо ўзи тўпни жамоадошига аниқ қайтара олмади |
| 68' |
![]() |
"Лас-Пальмас"да 2та ўзгариш бўлди |
| 67' |
![]() |
Ўўўўўў, Неймар! Кучли йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди! Ҳисоб ўзгармай қолди - 2:0 |
| 66' |
![]() |
Пенальти! "Лас-Пальмас" дарвозасига. Суарес жарима майдончаси ичида Алкаразни алдаб ўтаётганида, ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади. Алкаразга сариқ карточка |
| 63' |
![]() |
Неймааар! У тезлик намойиш қилиб, бир ҳимоячи таъқиби остида ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Ракитич эгаллади, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади. |
| 62' |
![]() |
Суареснинг нозик узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Ҳимоячи сўнгги паллада "подкат" орқали тўпни қайтариб юборди |
| 58' |
![]() |
Муборак Вакассо огоҳлантириш олди. Ундан аввалроқ эса меҳмон футболчисининг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлганди |
| 56' |
![]() |
Давид Симон сариқ карточка олди |
| 54' |
![]() |
ГОООООЛ! Мунир ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кирди ва Бускестга узатма берди. У тўпнинг устидан сакраб ўтиб кетди ва тўпни эгаллаган Суарес кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Дубл |
| 52' |
![]() |
Робертонинг узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида қабул қилишда техник хатога йўл қўйди. Тўп ундан узоқлашиб кетди |
| 50' |
![]() |
Мунир жарима майдончасига ёриб кирди, аммо офсайдда қолгани учун голли вазият йўққа чиқди |
| 48' |
![]() |
"Барселона" жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тўпни мезбонлар эгаллашди, бироқ Бартра офсайдда қолди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Лас-Пальмас" - 1:0. Танаффус |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
![]() |
Неймар-Суарес-Ракитич узматмасидан кейин иван жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Аниқ эмас |
| 41' |
![]() |
Вууууҳ! "Лас-Пальмас" футболчилар қарши ҳужумда юқори тезлик кўрсатишди. Виера жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди! |
| 38' |
![]() |
"Барселона" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар эса қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлишди. Ҳужумчи шерикларига аниқ пас бера олмади |
| 36' |
![]() |
"Лас-Пальмас" футболчиси кутилмаганда олис масофадан аниқ ва кучли зарба йўллади. Тер Штеген тўпни дарвоза тепасига уриб юборди. |
| 33' |
![]() |
Эҳ, Неймар! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасида очилган Неймарга узатма берди. Тўп бироз юқоридан боргани учун бразилиялик ҳужумчи дарвозага муносиб зарба бера олмади. Тзп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. |
| 32' |
![]() |
Мунирда иккита яхши имконият бўлди. Ҳар иккала сафар унга тўпни Ракитич ўнг қанотдан етказди. Биринчисида у тўпни тўхтата олмаган бўлса, иккинчисида Ҳаддодий зарба бериш чоғида ҳимоячига зарба бериб юборди |
| 31' |
![]() |
Мезбонлар тўпни назорат қилиб, янги ҳужум учун вариантлар қидиришмоқда |
| 25' |
![]() |
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмани уругвайлик ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 25' |
![]() |
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмани уругвайлик ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 23' |
![]() |
Хонатан Виера офсайдда қолди |
| 21' |
![]() |
Дарвоза томон дастлабки аниқ зарбани "Лас-Пальмас" футболчиси берди. Браво зарбани эгаллаб олди |
| 20' |
![]() |
Тўа устунлик майдон эгалари томонида. Улар кетма-кет ҳужум ташкил қилишмоқда. Ҳал қилувчи узатмага аниқлик етишмаяпти |
| 18' |
![]() |
Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончаси ичида очилган Мунирга узатма берди. У бир ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
| 15' |
![]() |
"Барселона" иккита яхши имкониятга эга бўлди. Суарес ўз вақтида Ракитичга узатма бермади. Тўп Иванга етиб борганда эса зарба беришга улгурмади |
| 13' |
![]() |
Маскеранонинг узатмасидан кейин Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилаётган Неймар томон узатма берди. Пас унчалик аниқ бўлмади, тўп майдонни тарк этди |
| 11' |
![]() |
Неймар чап қанотда бир неча ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва Ракитичга узатма берди. Иван ўз вақтида зарба бера олмади ва тўпни йўқотди |
| 10' |
![]() |
Месси ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Мунир ал-Ҳаддодий майдонга туширилди |
| 5' |
![]() |
Зарба бераётган пайтда оёғи қайрилиб кетган Мессига тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтди |
| 3' |
![]() |
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмасдан кейин Месси бир ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб, яккама-яка вазиятда зарба берди. Ҳимоячи тўп йўлига оёқ қўйди, тўп учун курашга Суарес қўшилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
| 2' |
![]() |
Мезболар тўпни назорат қилишмоқда. Бугун улар ўйинни чўзиб ўтирмасдан рақиб дарвозасини тезроқ ишғол қилишга ҳаракат қилишса керак. Тезкор гол каталонияликларнинг ўзига бўлган ишошнчини оширади. Бу жуда муҳим |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди. Тўп каталонияликлар ўйинга киритиб беришди |
| ' |
![]() |
Бугун асосий таркибда Иньеста йўқ. Шу боис сардорлик боғичи Мессининг билагига тақилган |
| ' |
|
"Барса" кўк-анорранг, "Лас-Пальмас" эса сариқ рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
![]() |
Қадрли футбол мухлислари! Аста-секин Ла лигага ўтамиз. Бугун "Барселона" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни қабул қилмоқда. Ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|