Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

7-тур, 3 октябрь, соат 19:00. Бош ҳакам: Хесус Хил Мансано

СЕВИЛЬЯ

Крон-Дели (52)
Иборра (58)

2 : 1

БАРСЕЛОНА

Неймар (74-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Серхио Рико (Д)
05.Тимоте Колодзейчак
17.Марко Андреолли
02.Бенуа Тремулинас
23.Коке
07.Микаэль Крон-Дели
20.Витоло
04.Гжегож Криховяк
15.Стивен Н'Зонзи
08.Висенте Иборра
09.Кевин Гамейро
  13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матьё
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
11.Неймар
17.Мунир эл-Ҳаддодий
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
31.Давид Сориа (Д)
25.Мариано
22.Евгений Коноплянка
14.Себастьян Кристофорo
10.Хосе Рейес
24.Фернандо Льоренте
11.Чиро Иммобиле
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
06.Дани Алвес
15.Марк Бартра
02.Дуглас
28.Жерар Гумбау
37.Хуан Камара
16.Сандро Рамирез

Матн

90+4'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "Севилья" 8 йиллик танаффусдан кейин "Барселона"ни мағлубиятга учратди. Луис Энрике шогирдлари эса мавсумдаги иккинчи мағлубиятни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди
90+1'
Ракитич 20 метрлардан зарба йўллади. Яна ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Бурчак тўпидан кейин Ракитич жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
85'
Вуууууҳ! вуууууҳ! "Барселона" жарима майдончаси ичига кириб олиб, кетма-кет зарбалар бермоқда! Ҳимоячилар катта матонат билан зарбаларни қайтаришмоқда!
81'
Сандро билан тўқнашувда "Севилья" ҳимоячиси жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнига бошқа футболчи тушиши мумкин. Йўқ, унинг ўзи ўйинни давом эттиради.
81'
Вууууууҳ! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Сандро 4 метрдан зарба йўллаб, устунни нишонга олди!!!!
79'
"Барселона" ҳисобни тенглаштириш мақсадида босимни оширмоқда.
74'
ГООООЛ! Неймар, 2:1! Бразилиялик футболчининг зарба йўналишини Рико топди, аммо зарбани қайтара олмади.
74'
ГООООЛ! Неймар, 2:1! Бразилиялик футболчининг зарба йўналишини Рико топди, аммо зарбани қайтара олмади.
73'
"Севилья" дарвозасига пенальти белгиланди! Сандро Рамирез йўллаган зарба мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегди.
71'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан зарба берди. Тўп майдонни тарк этди
71'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан зарба берди. Тўп майдонни тарк этди
68'
Колодзейчик жарима майдончаси ичида Суаресни ортидан тортиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгиламади
67'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рико тўпни эгаллаб олди
64'
Вуууууҳ! Неймар "Севилья"нинг бутун мудофаа чизиғини чалғитиб, 12 метрлардан зарба йўллади, Рико жамоани муқаррар голдан қутқарди! БУрчакдан зарбасидан кейин меҳмонлар бурчак тўпидан яна икки марта зарба беришди. Яна Рико зарбалар қайтарди!
60'
"Барселона"да иккита ўзгариш бўлди. Мунир ва Матьё майдонни тарк этишди. Сандро Рамирез ва Дани Альвес ўйинни давом эттиришади.
60'
Хорди Альба сариқ карточка олди. ҲАкамга жаҳл қилиб тўпни тепиб юборгани учун
58'
ГООООЛ! Иборра, 2:0! Жарима майдончаси чизиғи устидан етказилган узатмани Иборра бош билан дарвозага жойлади. Браво жамоасини қутқара олмади!
52'
ГООООЛ! Микаэль Крон-Дели, 1:0! Меҳмонлар майдон марказида тўпни йўқотишди. Иборра ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб, узатма берди. Крон-Дели деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
52'
ГООООЛ! Микаэль Крон-Дели, 1:0! Меҳмонлар майдон марказида тўпни йўқотишди. Иборра ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб, узатма берди. Крон-Дели деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
51'
"Севилья" бўлим бошида дадил ўйнамоқда. Крон-Дели йўллаган дастлабки зарбани ҳимоячи қайтарди, такрорий зарбадан сўнг тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
48'
Жереми Матьё сариқ карточка олди
47'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Пике бош билан зарба йўллади. Рико тўпни эгаллаб олди
46'
Вуууҳ! "Севилья" марказдан тўпни ўйинга киритган заҳоти ҳужумга ўтди. Крон-Делининг узатмасидан кейин Гамейро шундоққина дарвоза олдида бирга бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади. Тўпни Браво қайтарди. Бироқ ҳужумчи офсайдда қолган экан
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+1'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳакам бурчак тўпини бермади, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0
44'
Ракитичнинг чиройли узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасида бирга бир вазиятга чиқаётганди, марказий ҳимоячи сўнгги паллада тўпни тепиб юборишга улгурди
41'
"Севилья" ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлганида каталонияликлар тўпни эгаллаб олишди ва жарима майдончасига ўнг қанотдан кирган Мунирга пас беришди. Ҳаддодийнинг дарвозабон майдончасига узатмасини мезбонлар бир амаллаб қайтаришди
41'
"Севилья" ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлганида каталонияликлар тўпни эгаллаб олишди ва жарима майдончасига ўнг қанотдан кирган Мунирга пас беришди. Ҳаддодийнинг дарвозабон майдончасига узатмасини мезбонлар бир амаллаб қайтаришди
38'
Вууууҳ! Суареснинг жарима майдончаси бурчагидан парашютсифат зарбасидан кейин тўп дарвоза устун ва тўсини кесишган жойга тегиб, майдонни тарк этди
36'
Тенгма-тенг ўйин бўлмоқда. Андалусияликларнинг ҳужуми пайтида Иборра "Барса" жарима майдончаси ичида офсайдда қолди
33'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Коке бош билан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
27'
Серхио Бускетс огоҳлантириш олди. У жарима майдончаси ташқарисида мезбон футболчиси билан тўқнашиб кетди. Жаримадан етказилган узатмани Криховяк бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
26'
Мезбонлар бир-икки марта ҳужум ташкил қилишди, аммо меҳмонлар уларга имкон беришмади. Ракитичнинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди, аммо оёқ билан зарба беришга улгурмади. Тўп унинг чап оёғига тегмай қолди. Ҳимоячилакр хавфни бартараф этишди
23'
Вуууууҳ! Ўўўўўў! Неймар жарима зарбасини шундай йўлладики, тўп дарвоза устунига тегиб, сўнгра дарвозабоннинг белига тегди ва чизиқ бўйлаб ҳаракатлана бошлади. Пике тўпга ета олмади. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепди. Суарес йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди!
22'
"Барселона" қарши ҳужумда гол урди! Бироқ... Неймар Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Уругвайлик футболчи офсайдда экан, аммо узатма берилаётганда ҳимоячи Неймарга нисбатан қўпол ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланиб, ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилди
21'
Браво "Барса"ни голдан қутқарди! Қарши ҳужум пайтида жарима майдончасига етказилган узатмани Гамейро 11 метрли нуқта устида қабул қилди ва Бравони алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Клаудио тўпга ташланди ва уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
19'
"Севилья" ярим ҳимоячиси Криховяк сариқ карточка олди.
18'
Вуууҳ! "Севилья" ҳисобни очиши мумкин эди. Чап қанотдан дарвозага яқинига узатма берилди. Мезбон ҳужумчиси оёқ билан зарба берди. Тўп Матьёга тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
14'
Вууууҳ! Неймар чап қанотдан марказ томон сурилиб, жарима майдончаси ичида турган Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Луиснинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Бурчак тўпи
12'
Жаримадан еткизлган узатмани мезбон футболчиси бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
12'
Пике жарима майдончаси бурчагида Тремулинасни чалиб йиқитди
11'
"Севилья" рақиб дарвозаси томон хавф солди. Бурчак тўпидан кейин Гамейро бош билан зарба йўллади. Браво тўпни эгаллаб олди
9'
Мунир! Ракитич ўнг қанотдан етказиб берган узатмани Неймар бош билан Ҳаддодийга қолдирди. Мунирнинг 11 метрли нуқта устидан йўллаган зарбаси қовушмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
8'
Коке чап қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўпни Мунир эгаллаб олиб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди
6'
Вуҳ! Неймар жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини чалғитиб зараб берди. Рико зарбани қайтарди
6'
"Барса" аста-секин Мессисиз ўйин услубини ўзлаштирмоқда. Улар тўпни назорат қилишмоқда
4'
Сержи Роберто Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди. ҲИмоячилар унга эркин зарба йўллаш имконини беришмади
3'
Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончаси томон юқоридан узатма берди. Серхио Рико тўпни эгаллади
2'
Дастлабки зарбани андалусияликлар беришди. Жарима майдончасига чизиғи устидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга каталонияликлар киритиб беришди
'
"Севилья" ўзининг оқ рангли формасида майдонга тушиб келмоқда. "Барселона" эса сафар формасига мурожаат қилишга ҳожат йўқ. Горизонталига тортилган кўк-анорранг формада ўйнайди меҳмонлар
'
Стадион мухлислар билан лиқ тўлган.
'
"Севилья" ўз майдони - "Рамон Санчес Писхуан"да "Барселона"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Дам олиш кунларидаги илк матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.