Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

8-тур, 3 октябрь, соат 21:30

ЧЕЛСИ

Виллиан (9)

1 : 3

САУТГЕМПТОН

Стивен Дэвис (44)
Садио Мане (60)
Грациано Пелле (72)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Асмир Бегович (Д)
26.Жон Терри
24.Гэри Кэхилл
02.Бранислав Иванович
28.Сесар Аспиликуэта
04.Сеск Фабрегас
22.Виллиан
07.Рамирес
10.Эден Азар
08.Оскар
09.Радамель Фалькао
  22.Мартен Стекеленбург (Д)
06.Жозе Фонте
21.Райан Бертран
02.Седрик Суареш
17.ВирЖил ван Дейк
10.Садио Мане
11.Душан Тадич
12.Виктор Ваньяма
14.Ориоль Ромеу
08.Стивен Дэвис
19.Грациано Пелле
ЗАҲИРА
27.Ямал Блэкмэн (Д)
06.Абдул Баба
21.Неманья Матич
05.Курт Зума
18.Лоик Реми
36.Рубен Лофтус-Чик
17.Педро Родригес
  01.Кельвин Дэвис (Д)
15.Куко Мартина
03.Майя Йошида
16.Жеймс Уорд-Проус
20.Хуанми
07.Шейн Лонг
09.Жей Родригес

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+5'
Ўйин якунланди. Моуриньо жамоаси қўшимча дақиқаларда ҳам ҳеч нарса қила олмади. "Челси" навбатдаги мағлубиятни қабул қилди.
90+3'
Оскар чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлди, бироқ офсайд
90+1'
"Саутгептон"да ўзгариш: Ваньяма ўрнига Майя Йошида тушди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
87'
Фалькао, зарба! Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
86'
Пелле шундоққина жарима майдончаси ташқарисида Азарга нисбатан фол ишлатди ва сариқ карточка олди
84'
Педро жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
82'
Лондонликлар ҳужум ташкил қилишмоқда. Ҳимояни ёриб ўта олишмаяпти
78'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Тадич ўрнига Жей Родригес туширилди
77'
Азар жарима майдончасига кириб келган Оскарни тўп билан таъминлади. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади
72'
ГООООООЛ! Грациано Пелле, 1:3! "Саутгемптон" қарши ҳужумда "Челси"ни даҳшатли тарзда жазолади! Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Пеллени тўп билан таъминлади ва у кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
68'
Тадичга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. ЖАримадан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
65'
Олис масофадан белгиланган жарима зарбасини Тадич дарвоза томон тепди. Тўп устун олдидан ўтиб кетди
64'
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Педро туширилди
63'
"Саутгемптон" жарима майдончаис ичида Оскар ва ҳимоячи баравар йиқилишди. Бразилиялик ярим ҳимоячи айбдор деб топилди
60'
ГООООЛ" Садио Мане, 1:2! Ҳужумчи Пелленинг узатмасидан кейин Ивановичдан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлади!
57'
Фалькао бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва посбон билан бирга бир вазиятда чиройли тарзда ўхшатиб йиқилди. Ҳакам симуляцияни пайқади ва Радамелга сариқ карточка берди
54'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такроран ташкил этилган ҳужум пайтида Фалькао тўпга ета олмади
52'
Иккинчи бўлим бошида устунлик Куман жамоаси томонида бўлди. Мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда
49'
Вуууууҳ! "Саутгемптон" иккинчи голни уриши шарт эди! Мане бирга бир вазиятда дарвозанги ишғол қила олмади. Бегович зарбани қайтарди. Меҳмонлар тўпни эгаллаб, такрорий ҳужумга ташкил қилишди. Тадичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Бошқа футболчининг жарима майдончаси тақшарисидан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
ГОООООЛ! Стивен Дэвис, 1:1! Майдон марказидан етказилган узатмани Пелле жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан жамоадошига қолдирди. Дэвиснинг зарбасини Бегович яқин бурчагидан ўтказиб юборди. Ҳисоб тенглашди!
43'
Рамирес сариқ карточка олди
41'
Вууууҳ! Бертран жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади! Бегович тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
39'
Хавфли вазият! Жаримад етказилган узатмани Пелле бош билан дарвозабон майдончасига бурди. Кэхилл тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
38'
Кэхилл ўйин қоидасини бузди. Меҳмонлар жарима зарбасини тепишади. Даврозагача анча олис
33'
Ушбу вазият учун ҳакам билан тортишгани учун Садио Мане огоҳлантириш олди
32'
Садио Мане жарима майдончаси ичида Кэйхиллнинг оёғига урилиб йиқилди. Арбитр пенальти бермади
26'
Бертран сариқ карточка билан жазоланди
25'
Оскар жарима майдончасига чап қанотдан кирди ва Фабрегасдан узатма қабул қилиб, зарба йўллади. Тўпни Стекеленбург эгаллаб олди
22'
Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Фалькаога зарба бериш имконини беришмади
15'
Стивен Дэвисда яхши имконият юзага келди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, узатмани қабул қилди ва кучли зарбани наониқ йўллади
14'
Оскар жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан ўтмади
13'
"Саутгемптон" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Иванович ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини футболкасидан тортиб йиқитди, тўпни эса дарвозабон эгаллаб олди. Ҳакам пенальти белгиламади
9'
ГООООООЛ! Виллииааааан! Суперзарба, супергол! Жарима майдончаси бурчагидан белгиланган жарима зарбасини Виллиан шундай айлантирдики, тўп дарвозанинг олис юқори бурчагидаги устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди!
9'
Стивен Ромеу огоҳлантирилди. У Азарни чалиб йиқитди.
8'
Меҳмонлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Кэхилл бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани Бегович эгаллаб олди
6'
Куман шогирдлари мезбонларни майдон макразидаёқ кутиб олишмоқда. Натижада тўп жарима майдончасигача бормаяпти ҳозирча
2'
Моуриньо жамоаси ўйинни катта иштиёқ билан бошлади. Устунлик улар томонида
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга лондонликлар киритиб беришди. Кетдик
'
Диққат! "Челси" ва "Саутгемптон" жамоалари майдон чиқиб келишмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.