Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

8-тур, 4 октябрь, соат 20:00

АРСЕНАЛ

Алексис Санчес (6, 20)
Месут Ўзил (7)

3 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
33.Петр Чех (Д)
04.Пер Мертезакер
18.Начо Монреаль
24.Эктор Беллерин
05.Габриэль Паулиста
11.Месут Ўзил
34.Франсис Коклен
16.Аарон Рэмзи
19.Санти Касорла
17.Алексис Санчес
14.Тео Уолкотт
  01.Давид де Хеа (Д)
17.Дейли Блинд
12.Крис Смоллинг
36.Маттео Дармиан
07.Мемфис Депай
16.Майкл Кэррик
08.Хуан Мата
18.Эшли Янг
31.Басти Швайнштайгер
09.Антони Марсьяль
10.Уэйн Руни
ЗАҲИРА
13.Давид Оспина (Д)
02.Матьё Дебюши
21.Калум Чамберс
03.Киран Гиббс
15.Алекс
28.Хоэль Кэмбелл
12.Оливье Жиру
  20.Серхио Ромеро (Д)
33.Патрик МакНейр
04.Фил Жонс
44.Андреас Перейра
27.Маруан Феллайни
25.Антонио Валенсия
28.Морган Шнайдерлен

Матн

'
Бугун "Атлетико" - "Реал Мадрид" ўйинидан матнли онлайн трансляция ташкил қилинади. Ўтказиб юборманг.
90+3'
Ўйин якнуланди. "Арсенал" "МЮ" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
90+2'
Вууууҳ! Алекс дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни Де Хеанинг устидан оширди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
86'
Аксинча, қарши ҳужумда Жиру ҳисобни янада йириклаштириши мумкин эди. Ўнг қанотдан ерлатиб етказилган тўпни Оливье 14 метрдан дарвоза томон тепди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди
85'
Мезбонлар "қизил иблислар"га хавфли вазият яратиш имкониятини беришмаяпти
81'
"МЮ"да ҳам ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Уильсон туширилди
80'
"Арсенал"да учинчи ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Киран Гиббс тушди
75'
"Арсенал"да бирданига иккита ўзгариш: Уолкотт ўрнига Жиру, Ўзил ўрнига Окслейд-Чемберлен туширилди
74'
Марсьяль дарвозабон майдончасининг ўнг қанотида тўпни қабул қилди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди
73'
Вууууҳ! Чап қанотдан ерлатиб етказилган тўпни Ўзил тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. 15 метрлардан йўлланган зарба Де Хеанинг ўзига борди
68'
Вуууҳ! Кэррик тўпни ўтказиб юборди ҳамда Швайнштайгер тўпни эгаллаб, дарвоза томон зарба берди. Чех яна зарбани қайтарди!
67'
Уолкотт ўнг қанотда тўп учун курашда Смоллингдан устун келди. Де ХЕа ёрдамга келиб, тўпни ён томонаг тепиб юборди
64'
Валенсия Санчеснинг ортидан ата олмади ва уни тортиб йиқитди. Бу сафар сариқ карточка йўқ
62'
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин тўпни Руни эгаллади ва у зарба йўллади. Бурчакка борган тўпни Чех қайтарди! Фантастика!
61'
Валенсия ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, узатма бераётганида тўп Начо Монреалнинг оёғидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
60'
Хавфли вазият! Жаримадан йўлланган зарбани Де Хеа ўз олдига қайтарди. Тўпга Ўзил ва Уолкотт ташланишди, аммо Давид тўпни ён томонга уриб юборишга муваффақ бўлди
58'
Мезбонлар ажойиб комбинация ташкил қилишди. Уолкотт ва Рэмзи бир-бирларига тўпни бир неча марта ошириб, арима майдончага киришди. Аароннинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
58'
Иккинчи бўлимда тўп назорати тўлалигача манкунианликлар томонида
56'
Швайнштайгер чап қанотдан олдинга ўтган Эшли Янгга узатма берди. Беллерин "подкат"да тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
55'
Руни сариқ карточка билан жазоланди. У ён чизиқ чқинида Ўзилни итариб юборди
53'
Ўзил жарима зарбасини тепеди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарбадан сўнг Месут бурчак тўпи ишлади
52'
Санчеснинг узатмасидан кейин Рэмзи олдинги ўтди. Кэррик жарима майдончаси ёнида уни чалиб йиқитди
51'
Руни чап қанотда Коклендан ўтиб кетаётганида ҳимоячи уни тепиб йиқитди. Кокленга сариқ карточка
50'
Иккинчи бўлим бошида Луи ван Гал бирданига иккита ўзгаришга қўл урди. Депай ўрнига Феллайни, Дармиан ўрнига Валенсия туширилди
49'
Эшли Янг жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўққизликка бораётган тўпни Чех эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати: 50-50%, Зарбалар: 7-2, Аниқ зарбалар: 3-2, Бурчак тўплари: 2-2, Офсайдлар: 1-2, Фоллар: 5-4, Огоҳлантиришлар: 0-2.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" - 3:0. Танаффус.
45+1'
"МЮ"да яна бир имконият! Марсьяль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон зарба берди. Мата тўпга етиб бора олмади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Оҳо! Дармиан етказган узатма жарима майдончаси ичидаги Марсьялга келиб тушди. У ўгирилди ва зарба берди. Яқин масофадан берилган зарбани Чех қайтарди!!!
43'
Луи ван Гал шогирдлари бўлим охирида тўпни назорат қилишмоқда.
40'
Касорла майдон марказида тўпни эгаллади ва Уолкотти томон узатма берди. Тео тўпни жарима майдончасининг бурчагида қабул қилди ва олис бурчак томон узатма берди. ноаниқ
38'
Меҳмонлар тезкор ҳужум ташкил қилишди. Руни қанотдан олдинга ўтиб, олис устун томонда очилаётган Матани тўп билан таъминлашга уринди. Тўп бурчак томонга кетиб қолди
37'
Касорла ажойиб пас билан Уолкоттни бирга бир вазиятга чиқарди. Тео офсайдда қолди
35'
Мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда
34'
Ааарон Рэмзи қулай позициядан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади...
29'
Дармиан сариқ карточка олди. У Санчеснинг футболкасидан тортиб қолди
28'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рунининг зарабси ноаниқ бўлди
24'
Эшли Янг сариқ карточка олди. Рэмзига нисбатан ишлатилган фол учун
24'
"МЮ" футболчилари чуқур шокка тушиб қолишди. Улар ўйиннинг бундай бошланишини кутишмаганди. "Арсенал" деярли барча хавфлди вазиятларни голга айлантирди
20'
ГОООООЛ! Алексис Санчес, 3:0! Алексис чап қанотдан марказ томон сурилди, 3 ҳимоячидан ўтди ва 16 метрдан кучли зарба йўллаб, Де Хеани доғда қолдирди!
18'
Қанотлардан етказилган иккита узатмани "канонирлар" бартараф этишди
16'
Олис масофадан етказилган узатма пайтида Марьсяль офсайдда қолди
13'
Лондонликлар тўпни назорнат қилишмоқда. "МЮ" ҳозирча руҳан ўзига келиб олишга ҳаракат қилиши лозим
9'
"МЮ" концентрацияни йўқотиб ўйин бошидан. Санчес товони билан тўпни дарвозабон ва ҳимоячи орасидан ўтказиб, чиройли гол муаллифига айланди.
7'
ГООООЛ, Месут Ўзиииил, 2:0! Месут ўзи ҳуужмни бошлади ва Уолкоттни жарима майдончаксига бошлади. Тео кичик пауза қилди ва бир ҳимоячидан ўтиб, Ўзилга узатма берди. месут 12 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди! Вуууҳ! Ўйин жуда қайноқ бошланди!
6'
ГООООЛ! Алексис Санчес ҳисобни очди, 1:0!
5'
Санчес Смоллинг билан тўп учун кураш олиб борди ва бурчак тўпи ишлади
4'
Санти Касорла тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди. Де Хеа тўпни дарвоза олдидан узоқлаштирди
3'
Майдон эгалари чап қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилишди. Дармиан Уолкоттни йиқитди. Жарима зарбаси
2'
Мезбонлар ўзларининг қизил-оқ, меҳмонлар эса қора рангли формада ўйнашмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
АПЛда 8-тур ўйинлари якунланиш арафасида "МЮ" 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Арсенал" эса 13 очко билан 7-ўринни банд этган. Бугун мезбонлар ғалаба қозонишса, очколар бўйича манкунаинликларга тенглашиб олишади. "МЮ" ғалаба қозонса, яна 1-ўринга кўтарилади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун 2та ўйиндан матнли онлайн трансляция уюштиришни режалаштирганмиз. Дастлаб мазкур саҳифа орқали "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳснинг энг қизиқарли вазиятларини кузатиб боришга муваффақ бўласиз. Тошкент вақти билан соат 23:30дан бошлаб эса "Атлетико" - "Реал" баҳсидан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола қилинади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.