Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

7-тур, 4 октябрь, соат 23:30

АТЛЕТИКО

Лусиано Вьетто (83)

1 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (9)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Ян Облак (Д)
03.Филипе Луис
20.Хуанфран
02.Диего Годин
24.Хосе Хименес
07.Антуан Гризманн
05.Тьягу
14.Габи
10.Оливер Торрес
16.Анхель Корреа
09.Фернандо Торрес
  01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
02.Рафаель Варан
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
08.Тони Кроос
14.Каземиро
19.Лука Модрич
22.Иско
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
01.Мигель Мойя (Д)
04.Гильерме Сикейра
15.Стефан Савич
17.Сауль Нигуес
21.Янник Карраско
11.Жексон Мартинес
23.Лусиано Виетто
  13.Кико Касилья (Д)
17.Альваро Арбелоа
06.Начо Фернандес
11.Гарет Бэйл
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
20.Хесе

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Мадрид дербиси дуранг билан якунланди. Шиддатли ва қизиқарли ўйин бўлди. "Реал" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди.
90+3'
Бурчакдан тўп ўйиннга киритилганидан кейин "Атлетико" футболчиси бош билан берган зарба ноаниқ бўлди.
90+2'
Роналду олис масофадан кучли зарба йўллади. Облак тўпни эгаллаб олди
90+1'
Вууууҳ! Кейлор Навас "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! Жексон Мартинес 16 метрдан кучли зарба йўллаганди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Габи олис масофадан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Наваснинг қўлига бориб тушди
89'
Арбелоа ҳам сариқ карточка эвазига рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатишга мажбур бўлди.
88'
Диего Годин сариқ карточка олди. У тўпга сакраётган Роналдуни йиқитди. Криштиану ундан қочиб кетса, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
86'
Чап қанотдан етказилган узатмани Ян Облак эгаллаб олди
83'
ГООООООЛ! Лусиано Вьетто, 1:1! Бэйл майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва Жексон Мартинес йўл-йўлакай Арбелоадан қочиб кетди. Дарвозабон майдончасига узатма берди, Гризманн товони билан тўп йўналишини ўзгартирди. Вьетто эса бўш дарвозани ишғол қилди! Чиройли комбинация
83'
Гризманн сариқ карточка олди
81'
Карраско чап қанотда бир футболчини алдаб ўтди ва олис устун томон узатма берди. Вьетто бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Вьетто сариқ карточка олди
78'
Модрич олис масофадан зарба йўллади. ноаниқ
77'
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Матео Ковачич ўйинни давом эттиради
75'
Роналдуу! Жарима майдончаси ўнг бурчагида бир ҳимоячини чалғитди ва зарба йўллади. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
74'
Вуууҳ! Гризманн жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп "Реал" футболчисига тегиб, жарима майдончасининг чап томонига кетди. Мартинес тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Навас ишонч билан тўпни эгаллаб олди
73'
"Атлетико" бурчак тўйини ўйинга киритди. Ҳаво жангида ҳимоячилар устун келишди
69'
Бенитес шогирдлари мезбонларнинг ҳужумларини хотиржамлик билан бартараф этишмоқда
67'
Карраско ўнг қанотдан берган узатмани Марсело қайтарди
66'
"Реал"да ўзгариш. Иско майдонни тарк этмоқда. Ўрнига Гарет Бэйл туширилди
64'
"Атлетико"да ўзгариш: Торрес ўрнига Жексон Мартинес туширилди
61'
Каземиро сариқ карточка олди.
60'
Вуууҳ! Хавфли вазият! Жарима тўпи майдон марказида "Реал" жарима майдончасига етказилди. Ҳаводаги тўп учун курашда мезбонлар устун келишди. Диего Годин йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди!
59'
Варанга сариқ карточка. Торресга нисбатан тирсаги билан ўйнагани учун
58'
"Атлетико"да ўзгариш: Анхелдь Корреа ўрнига Лусиано Вьетто туширилди
55'
"Атлетико" бир ҳужум давомида "Реал" дарвозасига бир неча марта хавф солди. Меҳмонлар босимни бартараф эта олишди
54'
Арбелоа Гризманни қўли билан тортиб йиқитди. Чап қанотдан жарима зарбаси
53'
Чап қанотдан етказилган узатмани Каземиро бош билан қайтарди
52'
Ўйин суръати жуда юқори. Тўп у дарвозадан бу дарвозага тез-тез бориб келмоқда.
50'
Гризманнинг узатмасидан кейин Торрес жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
49'
Роналду чап қанотда катта тезликда бир футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Иско оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйин намойиш қилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 0:1. Танаффус.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Роналду чап бурчакдан жарима майдончасига узатмани ноаниқ берди. Тўп майдонни тарк этди
41'
Кутилмаганда Карвахаль жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Альваро Арбелоа тушди
39'
Анхель Корреага огоҳлантириш кўрсатилди. У майдон марказида катта тезликда олдинга ўтаётган Роналдуни члаиб йиқитди
38'
Жарима майдончасининг ўнг томонидан белгиланган жарима зарбасини Роналду тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
36'
Гризманнинг узатмасидан кейин Торрес жарима майдончасига кирди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатди. ОФсайд!
33'
Вуҳ, Роналдуда яхши имконият! Ўнг қанотдан ерлатиб етказилган узатмани Иско жарима майдончаси ичида Криштиануга қолдирди. Португалиялик футболчининг 15 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
32'
Тўп асосан майдон марказида. Тўп учун аёвсиз кураш кечмоқда
29'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Реал" хавфни бартараф этди
24'
Жарима майдончаси ичида очилаётган Торрес томон етказилган тўпни Навас эгаллаб олди
22'
Кейлор Наваааас! Гризман томонидан бурчакка йўлланган зарбани коста-рикалик дарвозабон қайтарди! Қойил!
21'
"Реал" дарвозасига пенальти! "Мадрид" ҳимоячиларининг иккита хатоси шунга олиб келди. Рамос жарима майдончаси ичида ҳужумчини чалиб йиқитди!
20'
Иско жарима майдончасига кирган Марселога юқоридан узатма берди. Бразилиялик ҳимоячи бош билан тўпни дарвозабон майдончасига бурди. Облак тўпга эга чиқди
16'
"Реал"дан қарши ҳужум. Роналду чап қанотда бир футболчини алдади ва ўнг томондан жарима майдончасига кираётган Иско томон узатма берди. Иско тўпга ета олмади...
15'
Вуҳ! Анхель Корреа бугун меҳмон ҳимоячиларини анча қийнайдиган кўринади. Техника борасида анча мукаммал футболчи экан. У қўрқмасдан олдинга борди ва жарима майдончасига ташқарисидан зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
11'
Вууууҳ! "Атлетико" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Анхель Корреа Тоорес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди ва деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
9'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Карвахаль ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Карим тўғри позиция танлади ва бош билан дарвозани ишғол қилди!
6'
"Реал"да ҳам дастлабки хавфли ҳужум. Роналду марказ бўйлаб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди. Облак дарвозани ташлаб олдинга чиқди ва "подкат" орқали Криштианудан тўпни олиб қўйди. Тепиб юборилган тўпни меҳмонлар эгаллаб, ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвозага яқинига ерлатиб берилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
5'
Мезбонларда дастлабки хавфли вазият! Чап қанотдан етказилган узатмани Торрес Анхель Корреага қолдирди. Дарвозабон майдончаси бурчагидан йўлланган зарба натижасида тўп майдонни тарк этди. Дарвозага аниқ бормади
2'
Модрич ўнг бурчакдаги байроқча олдидан тўпни жарима майдончасига етказди. Роналду барчадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
1'
Ўйин бошланди!
'
Диққат, "Атлетико" ва "Реал" жамоалари майдонга чиқиб келишди! Ўйин бошланиш арафасида!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.