Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўзбекистон кубоги

Финал. 17 октябрь, соат 17:00. Жиззах. . Бош ҳакам: Равшан Эрматов

БУНЁДКОР

Шерзод Аъзамов (84-автогол)

1 : 2

НАСАФ

Артур Геворкян (71)
Шерзод Аъзамов (74)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров (С)
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
22.Рустамжон Ашурматов
39.Элдор Шомуродов
48.Акрамжон Комилов
  25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
9.Илҳом Шомуродов
17.Артур Геворкян (С)
18.Баҳром Абдураҳимов
20.Эркин Бойдуллаев
22.Шохруҳ Гадоев
23.Шерзод Аъзамов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
33.Одил Ҳамробеков
34.Фарруҳ Сайфиев
ЗАҲИРА
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
14.Воҳид Шодиев
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
77.Виктор Карпенко
88.Анвар Ражабов
  30.Ўткир Юсупов
6.Азизжон Ғаниев
7.Акрамжон Баҳриддинов
10.Кенжа Тўраев
16.Алишер Юсупов
32.Хамза Каримов
41.Азамат Алланиёзов
САРИҚ КАРТОЧКА
Иван Милошевич (15)
Акром Комилов (39)
 
Шуҳрат Муҳаммадиев (31)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Акром Комилов (64)
 

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Насаф" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Клуб мухлисларини табриклаймиз!
90+3'
"Насаф"да ўзгариш: Гадоев ўрнига Ҳамза Каримов тушди
90+2'
Вақтни чўзгани учун Элдор Суюнов ҳам огоҳлантириш олди
90+1'
Шоҳрух Гадоев сариқ карточка олди. У хуштакдан сўнг тўпни тепиб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Насаф"да футболчи алмашди. Илҳом Шомуродов ўрнига Азамат Адданиязов туширилди
87'
Вуууҳ! "Бунёдкор" бурчак тўпин ўйинга киритганидан кейин Ғофуров яқин масофадан бош билан зарба йўллади. Элдорбек дарвоза чизиғи устидан тўпни эгаллаб олди!
81'
ГОООООЛ! Шерзод Аъзамов, автогол, 1:2! "Бунёдкор" қарши ҳужумда "Насаф"ни жазолади. Сато Минорининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига теккан ҳолда дарвоза тўрига боирб тушди!
74'
ГОООООЛ! Шерзод Аъзамов, 0:2! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи яқин масофадан дарвозага жойлади!
73'
"Бунёдкор"да футболчи ўзгарди. Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев туширилди
71'
ГООООЛ! Артур Геворкяяяяяян! 0:1 Эрматов жарима майдончаси ташқарисида туркман футболчисига нисбатан ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгилади. Геворкян йўллаган зарба қаршисида Муроджон ожиз қолди!
69'
Қаршиликларнинг ҳужумлари кучайиб бормоқда. Қисқа паслар орқали ташкил этилган ҳужум натижасида Гадоев яқин масофадан зарба берди. Тўпни Зуҳуров қайтарди. Геворкян чалқанча услубда йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди
68'
Геворкяяяяяян! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Артур дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Унга ҳеч ким халал бермаётганди. Аммо туркманистонлик футболчи зарба адашди!
67'
"Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга оширганидан кейин сакраётган тўпга Зуаги бош билан зарба берди. Тўпни Суюнов эгаллаб олди
64'
Акром Комилов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ҳимоячи мутлақо керакмас вазиятда огоҳлантириш олди. Майдон марказида Ҳамробековни футболкасидан тортиб тўхтатди.
62'
"Аждарлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
61'
Навбатдаги ҳужум пайтида Илҳом Шомуродов ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида тўхтатмасдан тепди. Тзп ҳимоячига тегди
60'
Вуууууҳ! "Насаф" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Гадоев жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Зуҳуров зарбани қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни марказий ҳимоячи ён томонга тепиб юборди
57'
Бердиев шогирдларида яхши имконият. Ўнг қанотдан Артурнинг узатмасидан кейин тўп Гадоевга келиб тушди. Шоҳрухнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
56'
Геворкян жарима майдончасига ёриб кираётганида тўпни йўқотди. Қайтарилган тўпни эгаллаган Сайфиев олис масофадан зарба берди. Ўта ноаниқ
53'
Бурчакдан етказилган тўпни Ҳамробеков бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
52'
Вуууууҳ! Баҳром Абдураҳимов 25 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп Зуҳуровнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди!
50'
"Насаф"да яхши имконият. Қанотдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қатйарди. Бироқ тўп жарима майдончаси ичида турган Шомуродовгша келиб тушди. Илҳомнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
49'
Ўйин сурати ўзгараётгани йўқ. "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда
47'
Иҳом Шомуродов Минори Сатонинг оёҳига тепиб юборди. Япониялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва у якунига етиб, Эрматовнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Насаф" 0:0.
44'
Пойтахтликларнинг жавоб ҳужуми. Акромовнинг узатмасидан кейин Шомуродов бош билан зарба йўллади. Суюнов тўпни эгаллаб олди
44'
Ҳамробековнинг узатмасидан кейин Гадоев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Аммо ҳимоячи унга зарба бериш имкониятини бермади.
41'
Вуууҳ! "Бунёдкор" ижросида хавфли вазият! Дастлаб Ҳамдамов чап қанотдан узатма берди. ҲИмоячилар қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Сато ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозага яқинига ҳаводан узатма берди. Акромов бош билан зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди
39'
Акром Комилов чап қанотдан ҳужумга қўшилди. Жарима майдончасига еткзилган узатмага биринчи бўлиб Муҳаммадиев етиб борди ва Акром унга нисбатан фол ишлатди. Эрматов уни сариқ карточка билан жазолади
38'
Вуууҳ! Геворкян жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зуҳуроқ тўпни муштлари билан қайтарди. Такрорий узатма пайтида Илҳом Шомуродов офсайдда деб топилди
36'
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Тошкентликлар тўпни майдон марказига қайтаришди
34'
Жарима майдончаси ташқарисидан Ўринбоев зарба йўллашга ҳаракат қилди. Аммо зарба қовушмади. Тўп учун кураш олиб бормоқчи бўлган Элдор Шомуродов офсайдда қолганди
33'
Юқоридан жарима майдончасига етказилган узатмани Зуҳуров эгаллаб олди
31'
"Насаф" ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев огоҳлантирилди. У ўпсиз ҳаракат қилаётган Акромовни йиқитиб ўтиб кетди
28'
Сайфиев чап қанотдан ноаниқ узатма берди
26'
Аъзамовнинг узатмасидан кейин Фаррух Сайфиев чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо у тўпга ета олмади
24'
Яна хавфли ҳужум, яна ўнг қанотдан! Бу сафар Гадоев зарба берди. Дарвозабон майдончасидаги ҳимоячи тўпни қайтарди
24'
Қаршиликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужум ташкил қилишди. Геворкян ўз қанотидан "қалдирғочлар" жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Яна Ашурматов тўпни қайтарди. Юқорига кўтарилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
22'
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткор ўйин қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳеч ким таваккал қилмаяпти
22'
Забиҳилло Ўринбоев офсайдда қолди
19'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Зуаги бош билан дарвоза томон бурди. Зарба аниқ чиқмади
16'
"Бунёдкор" ўзининг дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритди. Ғофуров бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади, Суюнов тўпни эгаллаб олди.
15'
Иван Милошевич ўзидан ўтиб кетаётган Шомуродовни йиқитди. Сариқ карточка билан жазоланди
13'
Геворкян ўнг қанотдан узатма берди. Олис устун томондан Гадоев бош билан зарба берди. Тўпни Зуҳуров эгаллаб олди
11'
Акром Комилов ҳимоянинг чап қанотида Муҳаммадиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди
9'
Тошкентда эрталабдан бери ёмғир ёғаётган бўлса-да, Жиззах шаҳрида ёмғир йўқ. Бу эса жамоаларга бироз бўлса-да қулайлик яратади
7'
Тўп назорати қаршиликлар томонида. "Қалдирғочлар" қарши ҳужум тактикаисни танлашган
4'
Геворкяннинг ўзи стандарт вазиятдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
4'
Ўнг қанотдан Артурга нисбатан Ғофуров фол ишлатди. Жарима зарбаси
2'
Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни расмий мезбонлар — "Бунёдкор" футболчилари қайтаришди.
1'
Хавфли вазият! Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рустам Ашурматов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Бунёдкор" оқ, "Насаф" эса кўк рангли формада ҳаракат қилишади. Ҳакамлар сариқ рангли формани танлашган
'
"Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари майдонга чиқиб келишди. Учрашув бош ҳаками Эрматов сардорлар — Анвар Ғофуров ва Артур Геворкян иштирокида қуръа жараёнини ўтказишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистонр кубогининг финал учрашувида матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.