Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

11-тур, 31 октябрь, соат 17:45. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

ЧЕЛСИ

Рамирес (4)

1 : 3

ЛИВЕРПУЛЬ

Филиппе Коутиньо (45+3, 74)
Кристиан Бентеке (83)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Асмир Бегович (Д)
24.Гэри Кэхилл
26.Жон Терри
28.Сесар Аспиликуэта
12.Жон Оби Микель
22.Виллиан
08.Оскар
10.Эден Азар
07.Рамирес
05.Курт Зума
19.Диего Коста
  22.Симон Миньоле (Д)
17.Мамаду Сако
02.Натаниэль Клайн
37.Мартин Шкртел
10.Филиппе Коутиньо
18.Альберто Морено
20.Адам Лаллана
23.Эмре Жан
11.Роберто Фирмино
21.Лукас Лейва
07.Жеймс Милнер
ЗАҲИРА
06.Абдул Баба
04.Сеск Фабрегас
21.Неманья Матич
09.Радамель Фалькао
16.Роберт Кенеди
18.Лоик Реми
  34.Адам Богдан (Д)
06.Деян Ловрен
56.Коннор Редналл
53.Жоао Тейшейра
24.Жо Аллен
33.Жордан Айб
09.Кристиан Бентеке

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Ливерпуль" "Стемфорд Бриж"да ҳақли ғалабани қўлга киритди.
90+1'
Коутиньо жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Бу сафар ҳимоячилар зарбани қайтаришди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
87'
Фалькао 11 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
83'
ГООООООЛ! Кристиан Бентеке, 1:3! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Бентеке жарима майдончаси ичида қабул қилди ва икки ҳимоячини чалғитиб, тўпни дарвозага жойлади!
82'
Вуууҳ! Виллиан ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширди. Тўп дарвоза тўсинига юқоридан тегиб, майдонни тарк этди
80'
Вууҳ! Жордан Айб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Террининг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Мезбонларда яхши имконият! Диего Коста жарима майдончаси ичда бир футболчини алдади ва зарба берди. Шкртел зарба йўлига ғов бўлди
77'
Вууууҳ! Альберто Морено чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдончасига кириб зарба йўллади. Бегович оёғи билан тўпни қайтарди!
74'
ГОООООООЛ! Коутиньоооооо, 1:2! Филиппе жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва ўнг оёғида зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида тўрга бориб тушди!
71'
Вуууҳ! Оскар майдон марказида тўпни рақиб футболчисидан олиб қўйди ва дарвоза томон зарба берди. Миньоле устидан ўтиб кетаётган тўпни бир амалаб эгаллаб олди
70'
"Челси"да ўзгариш: Жон Оби Микель ўрнига Сеск Фабрегас туширилди
66'
Жон Оби Микель огоҳлантириш олди
65'
Эмре Жан сариқ карточка олди
64'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Милнер ўрнига Кристиан Бентеке тушди
62'
Лалллана жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
60'
Кенеди Роберт шериги билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
59'
"Челси"да ўзгариш: ўйини қовушмаган Эден Азар ўрнига Роберт Кенеди туширилди
58'
Лукас Лейва огоҳлантириш олди
53'
Азарнинг узатмасидан кейин Диего Коста бирга бир вазиятга югурди, дарвозабон олдинга чиқди ва тўпни тепиб юборди
52'
Клопп шогирдлари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Кэйхилл тўпни ён томонга тепиб юборди
47'
Оскар бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. Шкртел тўпни ён томонга тепиб юборди. Виллан тўпни эгаллаб, дарвоза яқинига узатма берганди, миньоле тўпни ушлаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Ливерпуль" - 1:1. Танаффус
45+3'
ГОООООООЛ! Филиппе Коутиньо, 1:1! Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқа якунланган бўлса-да, ҳакам "Ливерпуль"га ҳужумни якунлаш имконини берди. Коутиньо жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдади ва айланма зарба берди. Тўп дарвоза бурчагига бориб тушди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Мезбонлар жарима майдончасида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
43'
Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. ХАвфли вазиятлар юзага келмаяпти
37'
Милнернинг қанотдан ҳаволатиб берган узатмасидан кейин Лукас Лейва бош билан зарба берди. Тўпни Бегович эгаллаб олди
34'
Клайн ўнг қанотдан узатма бераётганида тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Террининг қўлига тегди. Яқин масофадан тепилгани учун бўлса керак, ҳакам ўйинни тўхтатмади
30'
Эмре Жан бурчакка яқин жойда ўйин қоидасини бузди. Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
27'
Диего Коста майдон марказида Милнернинг оёғига хавфли ташланди. Клаттенбург уни аяди, огоҳлантириш бермади
26'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Лаллана "Челси" жарима майдончаси ичида тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Бегович тўпни эгаллаб олди
22'
Фирмино жарима майдончаси ичида шериги билан "девор" ўйнаб ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашишга уринди. Терри "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани Бегович эгаллаб олди
20'
Тўп назорати ва ҳужумлар қизиллар томонига ўтди. Моуриньо жамоаси ҳимояланмоқда
19'
Коутиньонинг зарбаси ҳимоячига тегиб жарима майдончаси ичида турган Лалланага келиб тушди. Адамнинг зарбасини Бегович эгаллаб олди
18'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Бегович эгаллаб олди
15'
Ливерпулликлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Милнернинг зарбаси ноаниқ чиқди
13'
Азар, Виллиан ва Диего Коста меҳмонларнинг 3 ҳимоячисига қарши чиқиб боришди. Эден узатмани кечроқ берди. Натижада вазият йўққа чиқди
11'
Кичик устунлик лондонликлар томонида
7'
"Челси" стандарт вазиятдан сўнг гол уриши мумкин эдли. Виллиан узатиб берган тўпга сакраган Зума офсайдда қолди
4'
ГООООЛ! Рамирес, 1:0! Чап қанотдан ектазилган узатмани ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади. Миньоле зарбани қайтара олмади. Тўп унинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди!
2'
"Ливерпуль" яхши ҳужум ташкил қилди. Улар мезбонлар жарима майдончаси атрофида кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо Фирминонинг зарбаси ноаниқ чиқди
1'
"ЧЕЛСИ" - "ЛИВЕРПУЛЬ" учрашуви бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигаси баҳсига хуш келибсиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.