Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

«А» гуруҳи, 4-тур. 4 ноябрь, соат 00:45. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

РЕАЛ МАДРИД

Начо (35)

1 : 0

ПСЖ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
12.Марсело
08.Тони Кроос
14.Каземиро
19.Лука Модрич
22.Иско
23.Данило
20.Хесе
07.Криштиану Роналду
  16.Кевин Трапп (Д)
02.Тиаго Силва
17.Максвелл
19.Серж Орье
32.Давид Луис
06.Марко Верратти
08.Тиаго Мотта
11.Анхель Ди Мария
14.Блез Матюйди
10.Златан Иброҳимович
09.Эдинсон Кавани
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
03.Пепе
06.Начо Фернандес
10.Хамес Родригес
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
21.Денис Черишев
  30.Салваторе Сиригу (Д)
04.Бенжамин Стамбули
20.Лейвин Курзава
23.Грегори ван дер Виль
07.Лукас Моура
25.Адриен Рабиот
22.Эсекьель Лавесси

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" ўз майдонида "ПСЖ"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 10 очко билан гуруҳнинг яққол пешқадамига айланди.
90+3'
Давид Луиз олдинроққа юрди ва зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Навас эгаллаб олди
90+2'
Кейлор Навас вақт чўзгани учун огоҳлантириш олди
90+1'
Меҳмонлар қанотлардан узатмалар беришди. Златан бош билан йўллаган зарба аниқ чиқмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вуууууҳ! Бугун омад "Мадрид" томонида бўлмоқда. Ди Мариянинг жаримадан зарбаси устунга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди
88'
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидаги ярим айлана ичида ЛУкас Моурани тортиб қолди. "Реал" ярим ҳимоячиси сариқ карточка олди
86'
Эҳҳҳҳ, Ди Мария! Аргентиналик футболчи Златандан узатма қабул қилди ва марказ бўйлаб жарима майдончасига яқинлашди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда у Иброҳимовичга узатма беришга қарор қилди. Тўпни Начо эгаллаб олди
82'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Матео Ковачич туширилди
81'
Вууууҳ! Начонинг узатмасидан кейин Кроос ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчакдан зарба йўллади. Трапп зарбани қайтарди!
80'
"Реал" қарши ҳужумда бор-йўғи бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмани Златан бош билан қайтарди
78'
Ди Мария бурчак тўпини яқин бурчакка айлантирди. Тўп устунга тегиб қайтди!
75'
"ПСЖ"да ўзгариш: Матюйди ўрнига Лукас Моура туширилди
73'
Тўп назорати тўлиқ меҳмонлар томонида, аммо ҳозир "Реал" хавфли қарши ҳужум ташкил этди. Ўнг қантдан етказилган узатма жарима майдончасидаги Искога келиб тушди. Ярим ҳимоячининг зарбасини Трапп оёғи билан қайтарди!
69'
Энди Кавани офсайдда
68'
Ибра офсайдда қолди
67'
Жаримадан етказилган узатмани Рамос бош билан дарвоза томон бурди. Трапп тўпга эга чиқди
67'
Давид Луиз аввалига хатога йўл қўйди, сўнгра Искога нисбатан фол ишлатди. Сариқ карточка
66'
Париж бурчак тўпини ўйинга киритди. Навас тўпни ён томонга уриб юборди
64'
Васкес ўнг қанотда Максвеллни алдаётганида ҳимоячи уни йиқитди. Жаримадан етказилган узатмага Иско бош билан зарба берди. Тўпни Трапп эгаллаб олди
63'
"Реал"да ўзгариш: Хесе ўрнига Лукас Васкес туширилди
60'
Ди Мария жарима майдончаси ташқарисида 3 футболчидан ўтиб, ичкарида турган шеригига узатма берганди, тўп сўнгги ҳимоячидан ўтмади. Қарши ҳужумдан мезбонлар фойдалана олишмади
56'
Бурчак тўпи хавфли бўлмади
56'
Вууууҳ! Иско олис масофадан зарба йўллади. Тўп Давид Луизга тегиб, рекошет ҳолатида юқори бурчакка бораётганди, Трапп уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
Тўп Златаннинг оёғига "ўтирмади" — юқорига қараб кетиб қолди
53'
Максвелл қап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза яқинига узатма берди. Рамос тўпни ён томанга тепиб юборди
51'
Иккинчи бўлимни "Мадрид" фаол бошлади. Ҳозирча ПСЖ ҳимояланмоқда
49'
Роналдунинг олис масофадан зарбаси ноаниқ чиқди
48'
Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Ди Мария "Реал" жарима майдончаси чизиғи устидан қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда 16 метрдан зарба йўллади. Навас тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 48%52%, зарбалар - 4:7, аниқ зарбалар - 3:1, бурчак тўплари - 1:1.
'
Биринчи бўлим жуда даҳшатли ўтди. Хавфли вазиятлар бўйича "ПСЖ" тўла-тўкис устунликка эга бўлди. Парижликлар камида 3та вазиятдан фойдалана олишмади. Аксинча, Траппнинг қўпол хатосидан сўнг "Реал" ҳозирча ягона бўлиб турган голни уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимни кутамиз
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "ПСЖ" - 1:0. Танаффус
45+4'
Вууууууҳ, Каваниииии! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда ПСЖ қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ди Мариянинг узатмасидан кейин Кавани бирга бир вазиятга чиқди. У тўпни Наваснинг устидан ўтказди, аммо зарба унчалик чиқмагани боис Рамос тўпни тепиб юборишга улгурди!
45+3'
Вууууҳ! Иско Хеседан узатма қабул қилди ва жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Трапп зарбани қайтарди!
45+2'
Ди Мария жарима майдончаси кирган Кавани томон юқоридан узатма берди. Рамос узатмани ўтказмади
45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
45'
Кроос чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тиагу Сильва тўпни бош билан қайтарди
45'
Серж Орье сариқ карточка олди.
44'
Бурчак тўпидан кейин Златан оёқ билан тўпни дарвоза яқинига узатди. Кавани офсайдда қолганди
40'
Яна бир хавфли вазият! Қандай қилиб гол ура олмади парижликлар?! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Кавани бош билан, Иброҳимович оёқ билан интилди, тўп ҳар иккаласидан бир неча сантиметрлар масофадан ўтиб кетди...
39'
Яна бир хавфли вазият! Жаримадан етказилган узатмани Роналду бош билан қайтарди. Рабиот 15 метрдан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
37'
Вуууууҳ! Кавани олис масофадан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди! Қаттиқ жаранглади лекин
35'
ГООООООЛ! Начо Фернандес, 1:0!!! Қизиқ гол юзага келди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба натижасида тўп Тиагу Сильванинг оёғига тегиб, юқорига кўтарилди ва жарима майдончасининг ўнг томонига қараб кетди. Дарвозабон ўз жойини ташлаб тўпга интилаётганди, Начо тўпга тезроқ етиб келди ва уни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Трапп тўпнинг қай тариқа дарвозага кираётганини кузата олди холос!
34'
Рамос ҳозир қалтис ҳаракат қилди. У дарвозабонга узатма берганди, Ибра тўпга етиб олишига сал қолди. Навас тўпни тепиб юборишга улгурди
33'
Ҳм, Марсело ўйинни давом эттира олмади. Жароҳат олди у ҳам. Майдонга Начо Фернандес тушди
31'
Вуууҳ! "ПСЖ" жиддий босим ўтказмоқда. Қарши ҳужум пайтида чап қанотдан жарима майдончасига кирган Орье шерикларига аниқ пас бера олмади. Такрорий ҳужум пайтида Орьенинг узатмасидан кейин тўп Марселога тегиб, Наваснинг қўлига борди
29'
Вуууууҳ! Бу сафар дарвозагача 31 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Златан тепди. Зарба анча кучли чиқди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди
26'
Дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбси белгиланди. Роналду йўллаган зарба жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, ўз йўналишиини ўзгартирди. Трапп тўпни эгаллаб олди
24'
Ди Мариянинг 21 метрдан зарбаси унчалик кучли чиқмади, боз устига устун ёнидан ўтиб кетди
22'
Вууууууҳ! Златаааааан! Швециялик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
21'
Вуууҳ! Парижда яхши имконият! Орье чап қанотдан жарима майдончасиага кирган Ди Марияга узатма берди. Анхель тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Матюйдининг зарбаси ерга тегиб, Навасга борди. Дарвозабонг тўпни эгаллаб олди
20'
Ўйин бошида жароҳатларга кўп тўхталишга мажбур бўлдик. Умид қиламиз, ўйиннинг қолган дақиқаларида футболчиларни бундай муаммо безовта қилмайди. Тўп асосан майдон марказида
18'
Иско эса майдонга қайтиб, ўйини давом эттирмоқда. Бошидан оққан қон формасига теккани боис, Иско янги футболка кийишга мажбур бўлди
17'
Верратти ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Адриен Рабиот тушди
16'
Ибра олис масофадан зарба йўллади, тўп юқорига қараб кетди
13'
Меҳмонлар ўнг қанотдан ерлатиб мезбонлар жарима майдончасига узатма беришди. Тўпни Марсело қайтарди. Иско билан ҳамон врачлар ишлашмоқда. Орье эмас майдонга қайтди. Бу орада Верратти жароҳат олди
9'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди. Жарима майдончасига такроран берилган узатма пайтида Орье ва Иско ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчига тиббий кўмак зарур
7'
Аста-секин "Мадрид" тўп назоратини ўз томонига олмоқда
5'
Ди Мария жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб, чап томонга кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди
4'
Криштиану олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Зарба аниқ, аммо анча кучсиз чиқди
3'
Меҳмонлар ўйинни анча фаол бошлашди. Улар майдоннинг "Реал" томонида мезбонлардан тўпни олиб қўйишди. Кавани чап қанотдан жарима майдончасига кирди, марказ бўйлаб бир ҳимоячидан ўтди, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади
1'
Иброҳимович тўпни майдон ташқарига тепиб юборди. Тўпнинг дами чиқиб, юмшаб қолган шекилли, уни бошқасини алмаштиришди
1'
ЎЙИННИ БОШЛАДИК!"Реал" оқ, "ПСЖ" қора рангли формада ҳаракат қилишмоқда. Тўпни ўйинга парижликлар киритиб беришди
'
"Мадрид" футболчилари жароҳатлардан фориғ бўлиб, таркиб оптимал кўринишга келмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди
'
Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 4-тур ўйинларига етиб келдик. "А" гуруҳи етакчилари — "Реал" ва "ПСЖ" бугун "Сантьяго Бернабеу"да ўзаро тўқнаш келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислар.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.