26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия Премьер-лигаси
14-тур, 29 ноябрь, соат 17:00. Бош ҳакам: Майкл Оливер | ||
ТОТТЕНХЭМ |
0 : 0 |
ЧЕЛСИ |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Уго Льорис (Д) 15.Эрик Даер 02.Кайл Уокер 04.Тоби Альдервейрельд 05.Ян Вертонген 03.Дэнни Роуз 23.Кристиан Эриксен 08.Райан Мэйсон 19.Мусса Дембеле 10.Гэрри Кейн 07.Сон Хеунг-Мин |
01.Асмир Бегович (Д) 28.Сесар Аспиликуэта 02.Бранислав Иванович 24.Гэри Кэхилл 08.Оскар 04.Сеск Фабрегас 10.Эден Азар 21.Неманья Матич 05.Курт Зума 22.Виллиан 17.Педро Родригес |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Мишел Ворм (Д) 16.Киран Триппьер 27.Кевин Виммер 28.Том Кэррол 11.Эрик Ламела 14.Клинтон НЖие 25.Жошуа Онома |
32.Марко Амелия (Д) 15.Папи ЖилобоЖи 06.Абдул Баба 12.Жон Оби Микель 16.Роберт Кенеди 19.Диего Коста 36.Рубен Лофтус-Чик |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Дэнни Роуз (32)
Ҳарри Кэйн (40) Кайл Уокер (45+2) Ян Вертонген (52) |
Неманья Матич (59)
|
Матн
90+5' |
|
Ўйин якунланди. Лондон дербисида дуранг қайд этилди |
90+4' |
|
Аспиликуэта огоҳлантирилди |
90+2' |
|
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Лофтус-Чик тушди |
90' |
|
Иккиничи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
Ламела чап томондан жарима майдончасига яқинлашди ва юқорида дарвоза яқинига узатма берди. Бегович тўпни эгаллаб олди |
89' |
|
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Роберт Кеннеди тушди |
88' |
|
Н'Жие чап қанодан етказган узатмани Кэйн чалқанча услубда дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди |
84' |
|
Аввал Иванович, сўнгра Педро ўнг қанотдан узатма беришди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
82' |
|
Иванович рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўп унинг оёғидан майдонни тарк этдий |
77' |
|
Қарши ҳужум пайтида Педро Азардан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Регбича зарба |
74' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Сон Хеунг Мин ўрнига Клинтон Н'Жие туширилмоқда |
73' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди |
67' |
|
Вууууҳ! Азаааар! Иванович олис устун томон узатма берди. Азар тўпни ерга туширмасдан чап оёқда дарвозабон майдлончаси ён томонидан зарба берди. Льорис сэйв намойиш қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
64' |
|
Вуууҳ! Сон Хеунг Мин жамоадоши билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди ва чап оёқда унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Бегович тўпни эгаллаб олди |
62' |
|
Тўп назорати "Тоттенхэм" футболчиларида. "Челси" қарши ҳужумда ўйнамоқда. Меҳмонлар икки марта қарши ҳужум ташкил қилаётган пайтда тўпни йўқотишди |
59' |
|
Неманья Матич огоҳлантирилди |
56' |
|
Мэйсон ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Эрик Ламела туширилди |
54' |
|
Мэйсон ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо мувозанатни сақлолмасдан йиқилди. Жароҳат олган кўринади |
52' |
|
Ян Вертонген сариқ карточка олди. У Азарнинг оёғига хавфли ташланди |
51' |
|
Виллиан чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини айланма тарзда амалга оширди. Зума тўпга ташланди, аммо ета олмади. Льорис тўпни эгаллаб олди |
48' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан узатма беришди. Бегович тўпни эгаллаб олди |
46' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади |
45+2' |
|
Виллиан чап қанотдан етказилган узатмага Иванович бош билан зарба берди. Бранислав офсайдда қолган экан |
45+1' |
|
Кайл Уокер огоҳлантириш олди |
45' |
|
Кэйн жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди. Бироқ тўп юқоридан ўтиб кетди |
42' |
|
Оскар Мэйсоннинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб жарима майдончасига кирди. Бошқа ҳимоячи таъқиби остида берган зарбасидан сўнг тўп тўрга ён томондан келиб тегди |
41' |
|
Виллиан чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Льорис тўпни қўлидан чиқариб юборди, бироқ тўпни тепиб юборишга улгурди |
40' |
|
Ҳарри Кэйн сариқ карточка олди. Майдон марказида катта тезликда олдинга ўтаётган Виллианни чалиб йиқитди |
37' |
|
Сон Хеунг Мин олис масофадан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
32' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, тўпни эгаллаган "Челси" вакиллари қарши ҳужумга ўтишди. Дэнни Роуз бурчакка яқин жойда Азарни ортдан тепиб йиқитгани учун огоҳлантириш олди |
31' |
|
Вуууууҳ! "Шпорлар" тўпни назорат қилиб туришди ва Дембеле зарбавор вазиятга чиқди. 23 метрлардан йўлланган зарба аниқ бўлди, бироқ Бегович уни қайтарди. Бурчак тўпи |
27' |
|
Вуҳ! Ҳарри Кэйн чап қанотдан жуда аниқ узатма берди ва Сон Хеунг Мин дарвозабон майдончаси бурчагидан бош билан кучли зарба берди. Бегович зарбани қайтарди |
25' |
|
Устунлик "аристократлар" томонига ўтмоқда. Виллиан ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қарама-қарши томонга ўтказиб юборди |
20' |
|
Яхши ҳужум! Искар чап томондан жарима майдончасига узатма берди. Азар дарвозабон майдончаси бурчагидан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
18' |
|
Вуууҳ! Азар-Виллиан-Педро комбинациясидан кейин "Барса"нинг собиқ ярим ҳимоячиси деярли бирга бир вазиятга чиқди, сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишга улгурди! |
17' |
|
Вуууҳ! Мезбонлар марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди ва Кэйн жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида дарвоза томон борган тўп Беговичнинг кўкрагига тегди. Асмир иккинчи уринишда уни эгаллаб олди |
15' |
|
Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик мезбонлар томонида — 68/32% |
13' |
|
"Тоттенхэм" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп қайтарилди |
12' |
|
"Шпорлар" яна бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
10' |
|
Харри Кэйн жамоадоши қолдирган тўпни жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Матич зарбани қайтарди |
5' |
|
Жамоалар ўйинни фаол бошлашди. "Тоттенхэм" бурчакдан тўпни ўйига киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди |
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! |
' |
|
"Тоттенхэм" ўз майдонида Моуриньонинг "Челси"сини қабул қилмоқда. Учрашув бир неча дақиқадан сўнг старт олади |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Анеглия Премьер-лигаси баҳсидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. Лондон дербиси |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|