Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Испания Ла лигаси
13-тур, 28 ноябрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано | ||
ЭЙБАР |
0 : 2 |
РЕАЛ МАДРИДГарет Бэйл (43)
Криштиану Роналду (82-пен.) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
13.Асьер Риесго (Д) 15.Мауро дос Сантос 17.Давид Хунка 07.Андер Капа 03.Александар Пантич 24.Адриан Гонсалес 08.Такаши Инуи 05.Гонсало Эскаланте 14.Дани Гарсия 21.Саул Берйон 09.Серхи Энрич |
01.Кейлор Навас (Д) 03.Пепе 15.Даниэль Карвахаль 06.Начо Фернандес 19.Лука Модрич 10.Хамес Родригес 11.Гарет Бэйл 16.Матео Ковачич 23.Данило 08.Тони Кроос 07.Криштиану Роналду |
|
ЗАҲИРА | ||
01.Хаби Ирурета (Д) 04.Иван Рамис 19.Антонио Луна 11.Изет Хайрович 04.Эдди Паскуаль 10.Микель Арруабаррена 02.Симоне Верди |
13.Кико Касилья (Д) 17.Альваро Арбелоа 33.Хосе Ласо 14.Каземиро 18.Лукас Васкес 09.Карим Бензема 21.Денис Черишев |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Мауро дос Сантос (31)
|
Ковачич (370
Пепе (61) Лукас Васкес (77) |
Матн
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" муҳим 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди |
90+3' |
|
Верди огоҳлантириш олди |
90+2' |
|
Вууууууҳ! Бензема жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Роналду ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
89' |
|
Шундоққина жарима майдончаси ярим айланаси устида жарима зарбаси белгиланди. Модрич зарба бериб бўлганидан кейин Эскаленте уни чалиб йиқитди ва сариқ карточка олди |
88' |
|
Инуи чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо тўни майдонда олиб қола олмади |
85' |
|
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Карим Бензема тушди. "Эйбар"да ҳам бирданига иккита ўзгариш бўлди |
82' |
|
ГОООЛ! Криштиану Роналду, 0:2! Марказ бўйлаб ерлатиб йўлланган зарбани дарвозабон қайтара олмади. У ён томонга ташланганди |
81' |
|
Пенальти! "Эйбар" дарвозасига! Лукас Васкес жарима майдончасига кириб ҳимоячини алдаб ўтаётганида унинг оёғига урилиб йиқилди |
79' |
|
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Каземиро тушди |
77' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Пепе қайтарди. Қайтган тўпни Инуи дарвоза томон тепди. Ноаниқ |
77' |
|
Лукас ВАскес сариқ карточка олди. У Хайровични ортдан чалиб йиқитди. Чап қанотдан жарима зарбаси тепилади |
73' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага КриРо баланд сакради ва бош билан зарба берди. Муваффақиятли чиқмади |
71' |
|
Эҳҳҳҳҳҳ, Роналдуууууу! Васкеснинг ўнг қанотдан берган узаимасини ҳимоячи ўтказиб юбориши натижасида Криштиану дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди |
70' |
|
"Эйбар"да ўзгариш: Гонсалес ўрнига Симоне Верди тушди |
69' |
|
"Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият содир бўлмади |
65' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Лукас Васкес туширилди |
64' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл уни майдон марказига қайтарди |
63' |
|
Данило рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи Роналдуни ортдан туртди ва Криштиану йиқилди. Ҳакам унга ишонмади, пенальти белгиламади |
61' |
|
Жаримадан етказилган узатмани "Реал" ҳимоячиси қайтарди. Қайтган тўпни Инуи жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Зарба аниқ бўлди. Навас тўпни эгаллади |
61' |
|
Пепе сариқ карточка олди. Майдон марказида ҳужумчига нисбатан қўпол ўйнади |
59' |
|
"Эйбар" кетма-кет уч марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Аввалги иккитасини Пепе майдон ташқарисига чиқарган бўлса, учинчисида Пантич бош билан ноаниқ зарба берди |
58' |
|
Инуи ўнг қанотдан юқоридан узатма берди. Энрич бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
55' |
|
Оҳо! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Роналду қайчи услубида зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп дарвозага аниқ бормади |
54' |
|
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қарши ҳужум пайтида олис масофадан етказилган узатмага Навас биринчи бўлиб етиб олди ва тўпни тепиб юборди |
53' |
|
Андер Капа Ковачични чалиб йиқитди. Дарвозагача 27 метрлар |
52' |
|
Мезбонлар бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Қанотдан етказилган тўпни Кейлор эгаллади |
50' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Инуи жарима майдончаси ичида қабул қилди ва Начон алдаб ўтиб дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Навас тўпни эгаллади |
47' |
|
Ўнг қанотдан узатма берилганидан кейин Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам симуляция учун Криштиануни оғзаки огоҳлантирди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди. Биринчи бўлимга якун ясалди. Ҳозирча "Эйбар" - "Реал" - 0:1. Танаффус. |
45+1' |
|
Вууууҳ! Бэйл олис масофадан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилди ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, йиқилаётган ҳолатда кучсиз бўлса-да зарба беришга улгурди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
43' |
|
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 0:1! Модрич бурчак тўпини яқин масофадан турган жамоадошига узатиб, қайта қабул қилиб олди бироз орқароқдан дарвоза яқинига узатма берди. Бэйл бош билан ҳисобни очди! |
41' |
|
Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаш имкониятга эга бўлди. Асьер Риесго тўпни эгаллаб олди |
37' |
|
Матео Ковачич сариқ карточка олди. "Эйбар" футболчисининг оёғини босиб олди |
35' |
|
Серхи Энрич офсадда қолди |
33' |
|
Жаримадан етказилган тўпни қайтариш чоғида "Эйбар"нинг икки ҳимоячиси бир бирларига жароҳғат етказиб қўйишларига сал қолди |
32' |
|
Данилога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши Арбелоа машғулотни бошлаб юборди |
31' |
|
Мауро дос Сантос огоҳлантирилди. Данилога нисбатан қўполлик учун |
30' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги футбочли дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
28' |
|
Энрич бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, агар офсайд бўлмаганида |
24' |
|
Данило чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза яқинига узатма берди. Бу тўп посбоннинг "насиба"си |
22' |
|
Модричнинг узатмасидан кейин Роналду бирга бир вазиятга чиқди. Риесго жарима майдончасини ташлаб чиқиб, "подкат" орқали тўпни тепиб юборишга улгурди. Криштиану офсайдда деб топилди |
19' |
|
Вуҳ! Такаши Инуи жарима майдончасининг чап томонидан зарба йўллади. Навас иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди. Энрич тўпга улгурмади |
18' |
|
Бэйлнинг узатмасидан Ковачич жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. "Эйбар" посбони тўпни эгаллади |
17' |
|
Қарши ҳужум пайтида Саул жарима майдончаси ташқарисида на аниқ зарба берди, на аниқ узатма... |
15' |
|
Эҳҳҳҳ, Роналду! Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Криштиану дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. У тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Риесго зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Ковачич дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
14' |
|
Қизиқ вазият юзага келди! Мезбонлар ҳужумчилари Навасга нисбатан босим уюштиришди. Кейлор тўпни тепиб юбораётганида аввал Энричнинг оёғига, сўнгра бошқа ҳужумчининг бошига тегиб, майдонни тарк этди |
13' |
|
Вуууҳ! "Эйбар" ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвозага аниқ борди. Навас чизиқ устида тўпни эгаллаб олди |
11' |
|
Бэйл чап қанотдан олдинга ўтди, аммо мезбонлар жарима майдончасига аниқ узатма бера олмади. Тўп майдонни тарк этди |
9' |
|
Басклар номдор рақибга нисбатан прессинг қўллашга ҳаракат қилишмоқда. "Реал" ҳозирча кўзга ташланадиган ҳужум ташкил қила олмади |
8' |
|
Энди Бэйл офсайдда қолди |
6' |
|
"Эйбар" яхши ҳужум ташкил этаётганди. Энрих жарима майдончаси ичида офсайдда қолди |
5' |
|
Меҳмонлар тўп назоратини ўз оёқларига олишди |
2' |
|
Бурчакдан етказилган узхатмани мадридликлар эгаллашди ва кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишаётганида Бэйл аниқ узатма бера олмади. Хавф йўққа чиқди |
1' |
|
Биринчи ҳужумчини "Эйбар" ташкил этди ва бурчак зарбаси ишлади |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
"Эйбар" стадионига бор-йўғи беш минг мухлис сиғади. Стадон тўлиб тошган |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
|
Ла лига. "Эйбар" - "Реал" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|