Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

15-тур. 5 декабрь, соат 22:30

ЧЕЛСИ

0 : 1

БОРНМУТ

Гленн Маррей (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13. Тибо Куртуа (Д)
2. Бранислав Иванович (С)
5. Курт Зума
24. Гари Кэхилл
6. Абдул Баба
4. Сеск Фабрегас
21. Неманья Матич
22. Боргес Виллиан
8. Оскар дос Сантос
17. Педро Родригес
10. Эден Азар
  1. Артур Боруц (Д)
15. Адам Смит
2. Саймон Фрэнсис (С)
3. Стид Кук
11. Чарли Дэниелс
6. Эндрю Сурман
30. Мэтт Ритчи
4. Дэн Гослинг
8. Харри Артер
19. Жуниор Станислас
17. Жошуа Кинг
ЗАҲИРА
1. Асмир Бегович (Д)
28. Сесар Аспиликуэта
36. Рубен Лофтус-Чик
12. Жон Оби Микель
14. Бертран Траоре
18. Лоик Реми
19. Диего Коста
  21. Райан Оллсопп (Д)
38. Бейли Каржил
27. Гленн Мюррей
32. Юнен О`Кейн
9. Токело Ранти
18. Янн Керморган
36. Мэтт Батчер

Матн

'
Энди "Валенсия" ва "Барселона" ўйинидан матнли трансляция бўладиган саҳифага ўтишингизни сўраймиз
90+4'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Борнмут" - 0:1!
90+2'
Лоик Реми чап қанотдан жарима майдончасигага кирди, бир ҳимоячини алдади ва дарвоза қаршисига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
90+1'
Вуҳ! Гослинг ўнг томондан дарвозабон майдончаси яқинлашиб келди ва зарба йўллади. Куртуа зарбани қайтарди
90+1'
Кэйхилл ўз жарима майдончаси ичида тўпни ҳужумчиларга бериб қўйди. Ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Кэйхилдан майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Азар ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Посбон тўпга эга чиқди
83'
"Челси"да дарҳол иккита ўзгариш: Абдулраҳмон Баба ва Фабрегас ўрнига Траоре ҳамда Лоик Реми туширилди
82'
ГОООООЛ! Гленн Маррей, 0:1! Меҳмонлар камдан кам ҳужумларнинг бирида бурчак тўпи ишлашди ва ундан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очишди!
80'
"Борнмут"да ўзгариш: Кинг ўрнига Гленн Маррей тушди
79'
Матич йўллаган зарбага аниқлик етишмади
79'
Иванович ўнг қанотдан узатма берди. Тўпни посбон эгаллади
78'
Бурчак тўплари бўйича статистика - 10-2.
75'
Вууууҳ! Азарнинг узатмасидан Иванович яна ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига ерлатиб узатма берди. Педро тўпга ета олмади. Диего Коста бир амаллаб тўпни майдонда олиб қолди, аммо уни ҳимоячилар эгаллаб олишди
73'
Вууҳ! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Иванович ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди. Аммо деярли бирга бир вазиятда на аниқ зарба берди, на аниқ узатма берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
68'
Иккинчи бўлимда Моуриньо шогирдлари анча фаол ўйнашмоқда. Устунлик тўлалигича мезбонлар томонида. "Борнмут" фақат ҳимояланмоқда
65'
Виллиан томонидан етказилган бурчак тўпини Боруц осонлик билан ушлаб олди
63'
Диего Костага сариқ карточка
62'
Диего Коста чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ерлатиб узатма бераётганида тўп ерда ётган ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгиламади
56'
Иванович жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва узатма берди. Тўп рекошет ҳолатида зарбага айланиб кетди. Боруц зарбани қайтарди
55'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
54'
Виллиан ўнг қанотдан берган узатмадан сўнг тўп рекошет ҳолатда дарвозабон майдончасида турган Матичга келди ва унинг бошидан юқорига кўтарилиб кетди
53'
Виллианнинг узатмасидан кейин Педро ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги ДИего Коста томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
51'
Виллиан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
49'
Педро жарима майдончаси чизиғи устида акробатик услубда зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
48'
Бурчакдан етказилган узатмани Боруц эгаллаб олди
47'
Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси атрофида ҳимоячиларга босим ўтказишди ва тўпни олиб қўйишди. 22 метрлардан йўлланган зарба дарвозага аниқ бормади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмаган
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
43'
Вууууҳ! Оскар жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси ёнидан зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди
40'
Яхши вазият! Педро бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон айланма зарба берди. Боручдан ажойиб сэйв!
39'
Кинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
34'
Вууууҳ! Педро майдон марказида тўпни эгаллаган заҳоти олдиндаги Азар томон аниқ узатма берди. Эден бир ҳимоячини алдади ва жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Артур Боруц тўпни қайтарди
33'
"Борнмут" зич ҳимояланмоқда. Матич жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани ўққа тутишга ҳаракат қилди. Ноаниқ
31'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Кэйхилл қайтарди
29'
"Борнмут" футболчилари рақиб жарима майдончаси ташқарисида "девор"ларни яхши ўйнашди ва Гослинг зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
27'
"Челси" қарши ҳужумда бурчак тўпи ишлади. Бурчак зарбасидан кейин тўпни эгаллаган мезбонлар ҳужумни давом эттиришди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Педро дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп майдонни тарк этди
26'
Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон майдончаси яқинига кесма узатма берди. Кэйхилл "подкат"да тўпни қайтарди
25'
Артер жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди
23'
"Борнмут" таянч ярим ҳимоячиси Сурман огоҳлантириш олди. Катта тезликда олдинга ўтаётган Педрони йиқитгани учун
21'
Педрога сариқ карточка кўрсатилди
19'
Азар чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Виллиан бироз тўпга ета олмади
15'
Вууууҳ! Жошуа Кинг ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва яқин бурчак томон ерлатиб зарба берди. Куртуа зарбани қайтарди
11'
Вууууҳ! "Борнмут" қарши ҳужумга ўтиб кетди ва футболчи жарима майдончасига кириб, зарба берди. Куртуа зарбани қайтарди. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
8'
Бугун ҳам Диего Коста захирада қолди. Олдинда Азар, Оскар, Педро
5'
Устунлик "Челси"да. Улар бурчак тўпи ишлашди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Хайрли оқшом қадрли мухлислар. "Челси" - "Борнмут" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.