Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Клублар ўртасида жаҳон чемпионати

Ярим финал, 17 декабрь, соат 15:30

БАРСЕЛОНА (Испания)

Луис Суарес (39, 50, 67-пен.)

3 : 0

ГУАНЖОУ ЭВЕРГРАНД (Хитой)

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
18.Хорди Альба
06.Дани Алвес
03.Жерар Пике
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
04.Иван Ракитич
20.Сержи Роберто
14.Хавьер Маскерано
17.Мунир эл-Ҳаддодий
09.Луис Суарес
  22.Ли Шуай (Д)
06.Фенг Сяотин
28.Ким Юн Квон
05.Чжанг Линпен
11.Рикардо Гуларт
16.Хуанг Бовен
08.Паулиньо
25.Зоу Чженг
27.Чженг Лун
10.Чженг Чжи
09.Элкесон Оливейра

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" Суареснинг хет-триги эвазига "Гуанжоу"ни мағлуб этди ҳамда клублар ўртаисдаги ЖЧнинг финалига чиқди
90+2'
"Барселона" бурчак тўпини ўйига киритди.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Пике ҳужумга ўтди. Ракитичнинг узатмасини у атайлаб ўтказиб юборди. Тўп Сандрогача етиб келмади. Ҳимоячи тепиб юборди
89'
Адрианонинг узатмасидан кейин Мунир жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
89'
Адрианонинг узатмасидан кей
88'
Хитойлик футболчи Гао Лин бирга бир чиқиши мумкин эди, аммо у офсайдда қолганди
86'
Сандронинг навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди
84'
"Барса" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бускетс жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди
82'
Сандро Рамиреснинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатда устун ёнидан ўтиб кетди
81'
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Иньеста ўрнига Сержи Сампер туширилди
76'
"Барселона"да ўзгариш: Альба ўрнига Адриано туширилди
72'
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Сандро Рамирес туширилди
71'
Вууҳ, Мунир! Ҳаддодий анча дадил ўйнай бошлади. У жарима майдончаси ташқарисида 2-3 ҳимоячини алдади ва чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
69'
Суарес офсайдда
67'
ГООООЛ! Луис Суарес, 3:0! Уругвайлик футболчи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Псобон тўп йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади. Хет-трик!
66'
Пенальти! Хуанг Бовен жарима майдончаси ичида Мунирни чалиб йиқитди!
66'
Ракитич жарима майдончасининг ўнг томонига юқоридан узатма берди. Суарес тўпни ерга туширмасдан зарба йўллади. Зарба кучли чиқмади, Ли Шуай тўпни эгаллаб олди
62'
Ракитич олис масофадан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
61'
Алвес ўнг қанотдан юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
60'
Ракитич жарима майдончасига кириб бориб, Суарес томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
57'
"Гуанжоу"да ўзгариш: Чженг Лонг ўрнига Ю Ханчао тушди
56'
Вуууҳ! Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига юқоридан келиб тегди
52'
Ракитич Альбани жарима майдончасига бошлади, аммо Хорди тўпга ета олмади
50'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Иньестанинг узатмасидан кейин уругвайлик футболчи дарвозабон майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп Ли Шуайнинг қўлидан тўрга бориб тушди!
49'
Осиёликлар ҳужумчиси Паулиньо офсайдда қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Гуанжоу Эвергранд" - 1:0!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Хитойликлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарбани Пике қайтарди. Учинчи бурчак тўпи
41'
Вууууҳ! "Гуанжоу" ўнг қанотдан жарима зарбасини тепди. Элкесон жарима майдончаси ичида бош билан хавфли зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Браво қайтаришга муваффақ бўлди!
39'
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ракитич олис масофадан зарба йўллади. Ли Шуай тўпни қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпни уругвайлик ҳуужмчи дарвозага жойлади
35'
"Гуанжоу"да ўзгариш бўлди. Ҳозиргина жароҳат олган ҳимоячи ўрнига 35-рақамда футболчи туширилди
34'
Юқоридан етказилган узатма пайтида Алвес жарима майдончаси ичида Зоу Женгга нисбатан фол ишлатди
32'
Иньеста жарима майдончасининг чап томонидан ҳаволатиб узатма берди. Мунир бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
29'
"Гуанжоу"нинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири. Яна Маскерано хавфни бартараф этди
28'
Тўпни доимо "Барселона" назорат қилмоқда. Улар ҳужум вариантларини излашмоқда. Сколари жамоаси тартибли ҳимояланмоқда
24'
Иньеста чап қанотдан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади. Сўнг Андреснинг ўзи фол ишлатди
23'
Вууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Мунир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Зарбани Ли Шуай қайтарди!
19'
Пике майдон марказидан Суарес томон узатма берди. Уругвайлик футболчи офсайдда
17'
Ракитичнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, жарима майдончасига кирди, ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди
16'
Фенг Сяотинг огоҳлантирилди
16'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Луис Саурес чалиб йиқитилди. Жарима зарбаси тепилади
12'
Хитойликлар қарши ҳужумга ўтишди. Ҳужумчи Маскеранодан ўтиб кета олмади
10'
"Барса"чилар майдон марказида тўпни назорат қилишди ва бирдан олдинга ўтишди. Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқорига кетиб қолди
7'
Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди. БУскестга ҳимоячига нисбатан қоидабузарлик қилди деб топилди
5'
Вуҳ! Суарес Ракитич билан девор услубида ўйнаб, жарима майдончасига кираётганида ҳимоячи тўпни боши билан қайтариб қолди
2'
Офсайдда турган Сауресга тўп узатилди
1'
"Барселона" кўк, "Гуанжоу" қизил рангли формада ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Неймар ярим финалда майдонга тушмаслиги аввалдан маълум эди. У финалда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Бугун эрталаб эса Мессини буйраги безовта қилиб қолди ва у ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборади
'
Клублар ўртасидаги ЖЧда муҳим палла бошланмоқда. Ярим финалнинг иккинчи ўйини ОЧЛ ғолиби "Гуанжоу Эвергранд" ва ЕЧЛ ғолиби "Барселона" ўртасида бўлиб ўтади
'
Хайрли кун, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.