Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

17-тур, 19 декабрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Майкл Оливер

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Антони Марсиал (66)

1 : 2

НОРВИЧ СИТИ

Кэмерон Жером (38)
Александр Тетти (54)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
04.Фил Жонс
17.Дейли Блинд
08.Хуан Мата
27.Маруан Феллайни
16.Майкл Кэррик
18.Эшли Янг
07.Мемфис Депай
09.Энтони Мартиал
10.Уэйн Руни
  13.Деклан Рудд (Д)
06.Себастьян Бассонг
24.Райан Беннетт
05.Расселл Мартин
23.Мартин Ольссон
12.Роберт Брейди
14.Уэсли Хулaхaн
28.Гари О'Нил
22.Натан Редмонд
27.Александр Тетти
10.Кэмерон Жером
ЗАҲИРА
20.Серхио Ромеро (Д)
33.Патрик МакНейр
43.Кэмерон
30.Гильермо Варела
21.Андер Эррера
44.Андреас Перейра
28.Морган Шнайдерлен
  01.Жон Рудди (Д)
02.Стивен Уиттакер
21.Юссуф Мулумбу
32.Вадис Ожижа-Офоэ
08.Жонатан Хоусон
18.Грэхэм Дорранс
09.Дьемерси Мбокани

Матн

90+4'
Ўйин якунланди! "МЮ" ўз майдонида ютқазди!
90+3'
Вуууууҳ! Мата томонидан майдон марказидан етказилган узатма натижасида Смоллинг жарима майдончасида ичига деярли бирга бир вазиятга чиқди ва бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! Ажойиб имконият эди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
87'
Жарима майдончасига кираётган Депай томон Руни узатма берди, жуда ноаниқ
83'
Вуууууҳ! Юссуф Малумбу жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Де Хеа қайтарди!
82'
"Норвич"да бирданига иккита ўзгариш бўлди
79'
Дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жариам зарбасини Мата яқин бурчак томон тепди. Дарвозабон ажойиб сэйв билан зарбани қайтарди!
77'
Янг ўнг қанотдан ерлатиб хавфли узатма берди. Тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
76'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар босимни оширишмоқда, ҳозирча самара бераётгани йўқ
69'
Эшли Янг ўнг қанотдан етказган узатма бу сафар Блиндга келиб тушди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи хавфли бўлмади
66'
ГОООООООЛ! Антони Марсиал! Ўнг қанотдан етказилган узатмани франциялик ҳужумчи жарима майдончаси ичида эгаллади ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб, дарвозани ишғол қилди!
65'
Хулалан жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллади
63'
Депай ҳимоячининг йиқилиб тушганидан фойдаланиб чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо шерикларини тўп билан таъминлай олмади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи самарасиз чиқди
60'
Вуҳ! Марсиал ўнг қанотдан узатма берди. Руни эса чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
59'
"МЮ" ўйинида ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Жамоа тўпни назорат қилмоқда, аммо рақиб мудофаасини ёриб ўта олмаяпти
54'
ГОООООЛ! Александр Тетти, 0:2! Рақибга ҳимояда ҳеч қандай имконият бермаётган "Норвич" қарши ҳужумда "МЮ"да жуда қаттиқ жазолади. Тетти деярли бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! Де Хеа томошабин!
49'
"МЮ" қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Матанинг қап қанотдан узатмаси ноаниқ бўлди
48'
"Норвич" бурчакка яқин жойдан жарима зарбасини тепади. Марсиал фол ишлатди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Учрашувда юзага келган ягона имкониятни меҳмонлар голга айлантиришди ва танаффусга ҳисобдаги устунлик билан йўл олишмоқда
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Блинд бурчак тўпини ўйинга киритди. Вазиятли хавфли бўлмади
43'
Хуан Мата етказган узатмани Рудд эгаллаб олди
38'
ГООООООЛ! "Норвич" ҳисобни очмоқда! Қарши ҳужумда Кэмерон Жером бирга бир вазиятга чиқди ва "МЮ"нинг икки ҳимоячиси таъқиби остида бўлишига қарамай, дарвозани ишғол қилди!
36'
Жаримадан етказилган узатмани "МЮ" ҳимоячиси қайтарди
35'
Мата жарима майдончаси ташқарисида фол ишлатди. Жарима зарбаси
31'
Руни бирга бир вазиятга чиқаётган Депайга узатма берди. Ҳимоячи тўпни боши билан қайтариб қолди
29'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди, вазият тахликали бўлди, аммо тўпни дарвозага бурадиган футболчи топилмади
28'
Руни жарима майдончасида очилаётган Депай томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон тақшарисига тепиб юборишга улгурди
28'
"Норвич" футболчиси Гари О'Нилл огоҳлантириш олди.
24'
Матанинг узатмасидан кейин Руни жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Бурчак тўпи
21'
"Норвич" футболчиси Александр Тетти 22 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
19'
Мата чап қанотдан узатма берди. Руни тўпга ета олмади
18'
Дарвоқе, Моуриньодан халос бўлган "Челси" "Сандерленд"га қарши ўйиннинг дастлабки дақиқаларида 2та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчилар шуни кутишаётган экан шекилли:)
15'
Хуан Мата икки ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кириб бораётганида чизиқ устида йиқилди, ҳакам ўйинни тўхтатмади. Тўп эса Рунига борди ва унинг зарбаси ноаниқ чиқди
14'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Феллайни бош билан дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Депай жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
10'
Феллайни яккама-якка вазиятга чиқаётганди, аммо офсайдда қолди
7'
Блинд чап қанотдан узатма берди. Руни жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади
6'
Олис масофадан етказилган узатмани Феллайни бош билан чапроқда турган Депайга узатди. Мемфис икки ҳимояччи орасида Маруаннинг ўзига узатма берганди, ҳимоячи тўпни тепиб юборди
3'
Эшли Янг ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Учрашув бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Норвич" ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.