Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Клублар ўртасида жаҳон чемпионати

Финал. 20 декабрь, соат 15.30. Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

РИВЕР ПЛЕЙТ

0 : 3

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (36)
Луис Суарес (49, 68)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марсело Бароверо (Д)
03.Эдер Баланта
21.Лeонель Ванджони
25.Габриэль Меркадо
02.Хонатан Майдана
08.Карлос Санчес
05.Матиас Краневиттер
23.Леонардо Понцио
19.Табаре Вьюдес
07.Родриго Мора
13.Лукас Аларио
  13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
06.Дани Алвес
18.Хорди Альба
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
11.Неймар
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
26.Хулио Чиарини (Д)
12.Аугусто Баталья (Д)
20.Милтон Каско
24.Эмануэль Маммана
06.Леандро Вега
10.Гонсало Мартинес
18.Камило Майада
27.Лучо Гонсалес
16.Николас Бертоло
15.Леонардо Пискуличи
11.Хавьер Савиола
22.Себастьян Дриусси
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
25.Хорди Масип (Д)
23.Томас Вермален
24.Жереми Матьё
15.Марк Бартра
21.Адриано
20.Серхи Роберто
26.Серхи Сампер
28.Жерар Гумбау
17.Мунир эл-Ҳаддодий
19.Сандро Рамирез
САРИҚ КАРТОЧКА
Краневиттер (10)
Понзио (33)
 
Хорди Альба (16)
Неймар (61)
Сержи Роберто (72)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" — клублар ўртасида жаҳон чемпиони!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Барселона"да ўзгариш: Неймар ўрнига Жереми Матьё туширилди
88'
Эҳҳҳҳҳҳ, Неймар! Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик ҳужумчи жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Фол йўқ
86'
Неймар!!! Икки ҳимоячидан жуда чиройли ўтиб кетди, аммо зарба беришга улгурмади
84'
Вуууууҳ! Мартинес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Бравонинг қўли орқали устунга тегиб қайтди!
81'
"Барселона"да ўзгариш: Маскерано ўрнига Томас Фермален тушди
77'
Вуууууҳ! Қанотдан етказилган тўп учун курашда Аларио Пикедан устун келди ва бош билан зарба берди. Браво жамоасини голдан қутқарди!
75'
Чап қанотдан етказилган узатмани Пике подкат орқали тўпни ён томонга тепиб юборди
72'
ССержи Роберто сариқ карточка олди
68'
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 0:3! Неймариннг ажойиб узатмасидан сўнг уругвайлик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди!
67'
Суарес чап қанотдан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни посбон эгаллаб олди
67'
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Сержи Роберто туширилди
65'
Аларио юқоридан етказилган узатмани "Барса" жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди, аммо тўп унинг оёғидан майдонни тарк этди
61'
Неймар сариқ карточка олди.
60'
"Ривер" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан қайтарди
58'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп устун юқорисидан ўтиб кетди
57'
Эҳҳҳҳ, Суарес! Бирга бир вазиятда дарвозабонни чалғита олмади!
57'
Эҳҳҳҳ, Мессси! Неймарнинг узатмасидан кейин Лео жарима майдончаси ичида зарба берди. Ноаниқ
55'
Месси ҳимоячидан қоиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва бир амаллаб тўпни дарвозабоннинг устидан оширди. Ҳимоячи чизиқ устида тўпни қайтариб қолди
53'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончасига узатма берди. Неймар тўпни эгаллади ва Леонинг келишини кутиб туриб, унинг ўзига тўпни қайтарди. Месси негадир кучсиз зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
49'
ГООООЛ! Луис Суарес, 0:2! "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Бускетснинг узатмасидан сўнг уругвайлик футболчи бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" кичик ҳисобда олдинда бормоқда
45+1'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқди, ммо дарвозага аниқ зарба бера олмади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Ривер" жарима тўпини ўйинга киритди. Испанлар тўпни қайтаришди
40'
Суарес ва Альба ўзаро комбинация ташкил қилишди. Хорди офсайдда қолди
38'
Яхши вазият! Мессининг узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва Неймарнинг очилишини кутди. Бразилиялик ҳужумчи қулай позицияга очилмади ва Луиснинг узатмасини ҳимоячилар эгаллаб олишди
36'
ГООООЛ! Лионель Месси, 0:1! Месси ўнг қанотдан ёрдамга келган Алвесни тўп билан таъминлади ва Даниэль етказган узатмани Неймар бош билан қайтарди. Лео тўпни кўкраги билан қайтарди ва икки футболчи орасида бўлишига қарамай, дарвоза бурчагига тўпни жойлади!
33'
Месси томонидан йўлланган зарба "Ривер" посбонининг қўлига тегиб, майдонни тарк этди
33'
Понзиога сариқ карточка кўрсатилди. Тўпсиз қолган Алвеснинг ортидан тепгани учун
30'
"Ривер" футболчиси Аларио жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида зарба хавфли чиқди. Браво тўпни эгаллаб олди
28'
Аргентиналиклар ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарба ноаниқ бўлди
27'
Родриго Мора олис масофадан аниқ зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
24'
Неймар жарима майдончасининг чап томонидан нариги томондан етиб келган Алвес томон узатма берди. Бразилиялик ҳимоячининг зарбаси анқи бўлди, бироқ Бароверо тўпни эгаллаб олди
23'
"Барса" чап бурчакка яқин жойда жарима зарбасини тепишди. Неймар етказган узатмани ҳимоячилар жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олишди
21'
Энрике шогирдлари энди тўпни тўла назорат қила бошлашди.
19'
Вуҳ! Неймар жарима майдончаси исида турган Мессига тўпни икки ҳимоячи орасида ўтказиб берди, Леонинг қайта паси эса бироз ноаниқ бўлди ва Неймар тўпни эгаллай олмади
18'
"Ривер Плейт" асло бўш келаётгани йўқ. Каталонияликлар тўпни тўлиқ назорат қилишмаяпти. Рақиб прессинг орқали жиддий қаршилик кўрсатмоқда
16'
Жорди Альба рақиб оёғига хавфли ташланди ва сариқ карточка олди
14'
Месси дарвозабон билан бирга бир вазиятга очилаётган Неймар томон узатма берди. Аргентиналик посбон ўз жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юборди
13'
"Ривер"нинг ҳужумини Маскерано бартараф этди
11'
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Суарес бош билан орқага қайтарди. Иньестанинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Андрес дарҳол жарима майдончаси ичида турган Мессини тўп билан таъминлади. Унинг зарбаисни Бароверо қайтарди!
10'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Краневиттер сариқ карточка олди
9'
Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва узатма берди. Иньестанинг зарбаси ҳимочига тегиб қайтди
6'
"Ривер" яхши қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳужумчи ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди. Пике бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
4'
Аргентиналиклар бурчак тўпини ишлашди ва уни ўйинга киритишди. Пике бош билан тўпни қайтарди
2'
Майдон марказида Мессига нисбатан фол ишлатилди. Дарвоқе, бугун "Барса"нинг ҳужумдаги "учнайзаси" асосий таркибда майдонга тушган
1'
"Ривер Плейт" (Аргентина) ва "Барселона" ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари! Клублар ўртасидаги ЖЧнинг финал учрашувидан матнли онлайн трансляцияини бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.