26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия Премьер-лигаси
18-тур, 26 декабрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия) | ||
ЛИВЕРПУЛЬКристиан Бентеке (63)
|
1 : 0 |
ЛЕСТЕР |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
22.Симон Миньоле (Д) 02.Натаниэль Клайн 17.Мамаду Сако 06.Деян Ловрен 11.Роберто Фирмино 23.Эмре Жан 20.Адам Лаллана 18.Альберто Морено 14.Жордан Хендерсон 10.Филиппе Коутиньо 27.Дивок Ориги |
01.Каспер Шмейхель (Д) 17.Дэнни Симпсон 28.Кристиан Фукс 05.Вес Морган 06.Роберт Хут 10.Энди Кинг 14.Нголо Канте 11.Марк Элбрайтон 09.Жейми Варди 20.Синдзи Оказаки 26.Рияд Маҳрез |
|
ЗАҲИРА | ||
34.Адам Богдан (Д) 04.Коло Туре 56.Коннор Редналл 21.Лукас Лейва 24.Жо Аллен 53.Жоао Тейшейра 09.Кристиан Бентеке |
32.Марк Шварцер (Д) 02.Риччи де Лает 27.Марцин Василевски 33.Гёхан Инлер 24.Натан Дайер 19.Андрей Крамарич 23.Леонардо Уллоа |
Матн
90+6' |
|
Ўйин якунланди! "Ливерпуль" "Лестер"нинг муваффақиятли юришига чек қўйди. Раньери шогирдлари мавсумдаги бор-йўғи иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди. |
90+5' |
|
Эҳҳҳҳ, Бентекеееее! "Лестер" ҳужум қилаётганида Шмейхель ҳужумга ўтиб кетди. "Ливерпуль" тўпни эгаллаб ва қарши ҳужумга ўтди. Бентеке бир ҳимоячи билан дарвоза олдида ёлғиз қолди! Унинг зарбасини ўша ҳимоячи қайтарди! |
90+2' |
|
"Ливерпуль"да иккита ўзгариш бўлди: Коутиньо ва Лаллана ўрнига Лукас Лейва ва Жо Аллен тушди. |
90' |
|
Иккиничи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
Вуууҳ! "Лестер"нинг бурчак узатмасидан кейин Энди Кинг яқин масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, юқоридан ўтиб кетди |
88' |
|
Эҳҳҳҳ, Хендерсон! Хендо ва Бентеке майдон марказидан бошлаб дарвоза томон интилишди, аммо Жордан жарима майдончасида очилаётган Кристианга аниқ узатма бера олмади! |
86' |
|
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Фирмино тўпни эгаллади ва жарима майдончасига кириб, зарба берди. Ноаниқ |
84' |
|
Бентеке жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва қулай позицияга очилаётган Коутиньога узатма берди. Филиппенинг оёғига тўп тегмай қолди. |
83' |
|
Коутиньо жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
81' |
|
Вуҳ! Қанотдан улоқтириб берилган узатма хавфли бўлди. Тўп бир ҳимоячининг боши, иккинчисининг тиззаси орқали Миньоленинг қўлига келиб тушди |
80' |
|
"Лестер"да ўзгариш: Маҳрез ўрнига Крамарич тушди |
79' |
|
Олбрайтон жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчилардан бири офсайдда қолди |
78' |
|
Эмре Жан майдон марказидан бошлаб олдинга ўтди ва 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ |
77' |
|
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган тўп учун курашда ҳимоячи Бентекедан устун келди |
74' |
|
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани дарвозабон майдончаси ичида дарвоза томон бурди! Миньоле тўпни майдон тақшарисига чиқарди |
72' |
|
Бентеке ўнг қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдончасида очилаётган шерикларига узатма берди. Аммо шериклари уни тушунишмади |
71' |
|
"Лестер" футболчиси бурчакдан айланма узатма/зарба берди. Тўп тўрга юқоридан келиб тушди |
69' |
|
"Варди"да иккита ўзгариш: Варди ва Оказаки ўрнига Дайер, Ульо туширилди |
65' |
|
Бентеке офсайдда қолди |
63' |
|
ГОООООЛ! Кристиан Бентеке, 1:0! Фирмино томонидан чап қанотдан ектазилган узатмага ҳужумчи 11 метрли нуқта устида зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! |
62' |
|
Роберт Хут огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кеатётган Лалланани тортиб қолди |
60' |
|
Фирминонинг узатмасига Бентеке бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
58' |
|
Ҳозирча мезбонларнинг бурчак зарбалари хавфли бўлмаяпти |
57' |
|
Клайндан тўпни қабул қилган Фирмино ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозага яқинига узатма берди. Морган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
54' |
|
Эҳҳҳҳ, Бентеке! Хендерсон майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва олис масофадан узатма билан Бентекени тўп билан таъминлади. Кристиан жарима майдончаси ичида очилган шерикларига ўз вақтида пас бермади. Унинг узатмасини ортдан келган ҳимоячи қайтариб қолди |
52' |
|
"Лестер"нинг қарши ҳужуми пайтида ўнг қанотдан етказилган узатмани Миньоле эгаллаб олди |
51' |
|
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
46' |
|
Олис масофадан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Маҳрез жарима майдончаси чизиғи устида тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Зарба кучли чиқмади, Миньоле эгаллаб олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Футболчилар майдонга қатишмоқда |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча гол кўрмадик. Танаффус. |
45+1' |
|
Коутиньо йўллаган зарбани ҳимоячи бош билан қайтарди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
45' |
|
Жарима майдончаси бурчагида Морган Бентекени итариб йиқитди |
42' |
|
Вууууҳ! Маҳрез! Жарима майдончаси ташқарисида шериги билан "девор" ўйнаб олди ва икки ҳимоячидан ўтиб, 14 метрлардан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп Миньоленинг қўлидан майдонни тарк этди |
38' |
|
Ориги жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кристиан Бентеке тушди |
36' |
|
Эмре Жан жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллади. Тўп Морганнинг оёғига тегиб, ўз кучини йўқотди ва Шмейхелнинг қўлига бориб тушди |
32' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Ловрен бош билан дарвоза томон бурди. Шмейхель тўпни эгаллади |
31' |
|
Коутиньо жарима майдончасининг чап томонидан узатма берди. Тўп ҳимоячига насиб этди |
27' |
|
Ориги бу сафар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини чалғитиб, чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
25' |
|
Вууууҳ! Майдон марказидан етказилган тўп учун курашда Ориги Моргандан устун келди ва жарима майдончаси кириб ўткир бурчак остида зарба берди. Шмейхель тўпни ушлаб олди |
23' |
|
Эмре Жан жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Шмейхель қайтарди |
21' |
|
Морено чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон марказига қайтарди |
17' |
|
Яхши вазият! Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Лаллана жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп тўрнинг ён томонига тегди |
16' |
|
Мамаду Сако ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устидаги Коутиньга келди. Филиппенинг зарабси ноаниқ чиқди |
15' |
|
"Лестер"нинг ҳужуми. Оказаки 11 метрли нуқта устидан зарба бермоқчи бўлганида йиқилди, пенальти йўқ |
13' |
|
"Лестер" қарши ҳужумга ўтди. Маҳрез Клайндан ўтиб кета олмади |
13' |
|
"Ливерпуль" навбатдаги марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
11' |
|
Устунлик мезбонлар томонида. Улар катта куч ва иштиёқ билан ҳужумг ташкил қилмоқда |
10' |
|
Ориги ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
4' |
|
Вуҳ! Маҳрез ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасигна кириб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
3' |
|
Вуҳ! Коутиньо жарима майдончасининг чап бурчагидан айланма зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
1' |
|
Диққат! "Ливерпуль" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|