24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо | ||
26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия Премьер-лигаси
19-тур, 28 декабрь, соат 22:30. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия) | ||
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД |
0 : 0 |
ЧЕЛСИ |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Давид де Хеа (Д) 17.Дейли Блинд 36.Маттео Дармиан 12.Крис Смоллинг 21.Андер Эррера 18.Эшли Янг 28.Морган Шнайдерлен 31.Басти Швайнштайгер 08.Хуан Мата 09.Энтони Марсиал 10.Уэйн Руни |
13.Тибо Куртуа (Д) 28.Сесар Аспиликуэта 02.Бранислав Иванович 26.Жон Терри 08.Оскар 21.Неманья Матич 10.Эден Азар 12.Жон Оби Микель 05.Курт Зума 22.Виллиан 17.Педро Родригес |
|
ЗАҲИРА | ||
20.Серхио Ромеро (Д) 43.Кэмерон 04.Фил Жонс 27.Маруан Феллайни 07.Мемфис Депай 16.Майкл Кэррик 44.Андреас Перейра |
01.Асмир Бегович (Д) 15.Папи Жилобожи 06.Абдул Баба 14.Бертранд Траоре 07.Рамирес 16.Роберт Кенеди 36.Рубен Лофтус-Чик |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
90+4' |
|
Ўйин тугади. "МЮ" - "Челси" - 0:0. Ҳисобга мос бўлмаган чиройли ўйин бўлди. |
90+3' |
|
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Лофтус-Чик тушди |
90+1' |
|
Руни огоҳлантириш олди. У Оскарнинг оёғига бутсасининг тишлари билан босди |
90' |
|
Иккиничи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
86' |
|
Вуууҳ! Бортвик-Жексон чап қанотдан узатма берди. Руни дарвозабон майдончси ичида тўпни дарвозага аний йўллай олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
83' |
|
Янг ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвоза яқнига ерлатиб узатма берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади |
81' |
|
"МЮ"да сўнгги ўзгариш: Блинд ўрнига Фил Жонс тушди |
81' |
|
Швайнштайгер огоҳлантирилди |
79' |
|
Устунлик манкунианликлар томонида. Улар кетма-кет ҳужэум қилишмоқда |
76' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Мемфис Депай тушди |
74' |
|
"МЮ" футболчилари рақиб жарима майдончаси ташқарисида прессинг орқали тўпни олиб қўйишди. Мата Рунини жарима майдончасига ичига бошлади. Уэйннинг оёғига тўп тегмай қолди - Куртуа қийинчилик билан тўпни эгаллади. Лайнсмен эса бу пайтда байроғини кўтариб турганди |
72' |
|
Эден Азар огоҳлантириш олди |
70' |
|
"МЮ"да ҳам ўзгариш: Дармина ўрнига Кемерон Бортвик-Жексон туширилди |
69' |
|
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Рамирес тушди |
63' |
|
Мата жарима майдончаси ичида Аспиликуэтанинг оёғига урилиб йиқилди. Аткинсон жим |
62' |
|
ЭҲҲҲ, МАТИИИЧ! Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда меҳмонлар қарши ҳужмга ўтиб кетди. Педронинг узатмасидан кейин Матич бирга бир вазиятга чиқди. Аммо кучли зарба билан тўпни юқорига тепиб юборди! |
59' |
|
Марсиал Дармиан билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо узатма бироз ноаниқ бўлгани учун Зума тўпни эгаллаб олди |
56' |
|
ВУУУУУҲ! Марсиал чап қанотдан Блинд билан девор ўйнаб жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Эррера 3 метрдан зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди!!!! |
50' |
|
Марсиал чап қанотдан узатма берди. Терри бош билан қайтарди. Эррера тўпни яна дарвозабон майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар яна тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштиришди |
48' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Де Хеқ қўли билан уриб юборди |
48' |
|
ВУУУУУҲ! Азар жарима майдончаси ташқарисида футболчиларни чалғитиб, Педрога узатма берди. Педро жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Де Хеа тўпни ён томонга қайтарди. Виллиан етиб келиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Давид бу сафар оёғи билан қайтарди! |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
|
' |
|
Биринчи бўлимда яхши ўйин бўлди. Айниқса, унинг биринчи ярми шиддатли ўтди. Дарвоза тўсини ва устуни икки марта "Челси"ни голдан қутқариб қолди. Де Хеа ҳам бир марта жамоасини мураккаб вазиятда қутқарди. "МЮ" ўйинга жиддий тайёрлангани сезилмқода. Кеча машғулотни олиб борган Гиггз футболчиларни яхши руҳлантира олган шекилли |
45+2' |
|
Мата жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар уни қайтаршиган чоғда Аткинсоннинг ҳуштаги янгради. Танаффус. Ўйинда ҳисоб очилмади ҳозирча |
45+1' |
|
Педро қанотда Эррерага нисбатан фол ишлатди |
45+1' |
|
Виллиан йўллаган зарбани Де Хеа эгаллади |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
43' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатма учун курашда ҳимоячи Рунидан устун келди. Швайнштайгер йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
41' |
|
Руни яна жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ташқарида турган жамоадошига узатди. Мата йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди |
39' |
|
Смоллинг сариқ карточка олди. Азарни чалгани учун |
35' |
|
Виллиан томон узатилган жарима тўпи муваффақиятсиз чиқди |
34' |
|
Эррера Азарни ортдан тепиб йиқитди. Жарима зарбаси. Дарвозагача 35 метр |
30' |
|
Шнейдерлин огоҳлантириш олди. Тик оёқ билан Виллианга урилгани учун |
29' |
|
Уэйн Руни! Олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Куртуадан яхши сэйв! |
27' |
|
Жон Оби Микелни кечирмади. У Марсиални очиқчасига йиқитди |
26' |
|
Эшли Янг майдон марказидан ўзидан ўтиб кетаётган Эден Азарни қўли билан тортиб, оёғи билан чалиб йиқитди. Аткинсон биринчи марта бўлгани учун ҳимоячини кечирди. Оғзаки огоҳлантирди |
23' |
|
Мата ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасидаги Руни томон узатма берди. Терри тўпни қайтариб қолди |
22' |
|
Бугун Антони Марсиал анча дадил ўйнамоқда. Аввалига у икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди, навбатдаги икки ҳимоячи орасидан ўтмоқчи бўлганида Зумага урилиб йиқилди. Пенальти йўқ. Тўғри |
19' |
|
Смолллинг майдон марказида тўпни рақибга бериб қўйди. Лондонликлар 3га 3 вазиятга чиқиб боришди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади |
16' |
|
Вуууууҳ! Марсиал чап қанотдан Ивановичдан ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп яқин устунга тегди, нариги устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди! |
14' |
|
Дармиан ўз қанотдан аниқ узатма бера олмади. Тўп мезбонларга насиб этмади |
11' |
|
Дармиан чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва узатма берди. Тўп рекошет ҳолатида юқорига кўтарилди. Куртуа тўпни эгаллаб олди |
10' |
|
Руни жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ташқарида турган Шнейдерлинни зарбавор вазиятга чиқарди. Морган йўллаган кучли зарба устун ёнидан ўтиб кетди |
9' |
|
Блинд бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият содир бўлмади |
7' |
|
Марсиал чап қанотдан икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди, аммо Оби Микель тўпни эгаллаб олди |
5' |
|
Вуууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмани Терри бош билан дарвоза томон йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Давид де Хеа дарвоза устига кўтариб юборди! |
4' |
|
Блинднинг хатосидан сўнг Азар олдинга ўтди ва чап томондан жарима майдончасига кириб келган Педрога узатма берди. Эшли Янг тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. БУрчак тўпи |
2' |
|
Вууууууҳ! Матааа! Эшли Янг қанотдан тўпни Рунига отиб берди ва Руни дарҳол Матани жарима майдончасига бошлади. Хуан йўллаган зарба тўсинга тегиб қайтди! |
1' |
|
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги АПЛнинг 19-тур учрашуви бошланди! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|