Кириш Регистрация
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

17-тур, 30 декабрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Гонсалес Гонсалес

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (42-пенальти, 67)
Лукас Васкес (86)

3 : 1

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Брума (49)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
03.Пепе
06.Начо Фернандес
23.Данило
11.Гарет Бэйл
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
19.Лука Модрич
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
  01.Херонимо Рульи (Д)
30.Ариз Элустондо
02.Карлос Мартинес
06.Иньиго Мартинес
19.Юри Берчиче
16.Серхио Каналес
04.Асьер Ильяраменди
05.Маркель Бергара
10.Хаби Прието
22.Жонатас
09.Иманоль Агиррече
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
02.Рафаель Варан
14.Каземиро
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
22.Иско
20.Хесе
  13.Ойер Паредес (Д)
23.Диего Рейес
24.Альберто де ла Белья
14.Рубен Пардо
11.Карлос Вела
07.Брума
21.Эктор Эрнандес

Матн

'
АНОНС! Бугун тунда 00:30да "Барселона" - "Бетис" ўйини сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади. Ўтказиб юборманг
90+3'
Ўйин якунланди. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 3:1. "Реал" ўз очколарини 36тага етказди ва бир неча соатга бўлса-да 1-ўринга кўтарилиб олди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
89'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Каземиро тушди.
86'
ГОООЛ! Лукас Васкес, 3:1! Қарши ҳужумда Бэйл чап қанотдан аниқ узатма билан Лукасни дарвозабон қаршисида ёлғиз қолдирди! Ярим ҳимоячи имкониятни кўкка совурмади!
81'
Вууҳ! Чап қанотдан ерлатиб берилган узатмани Рубен Пардо "Реал" жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Тўп Пепенинг оёғига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди
80'
Чап қанотдан етказилган узатмани Навас эгаллаб олди
76'
"Реал"да ўзгариш: Ҳужумчи Карим Бензема майдондан олинди ва унинг ўрнига ярим ҳимоячи Лукас Васкес тушди
75'
Брума жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 3 ҳимоячи орасида зарба беришга улгурмади
72'
"Сосьедад" жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Олис масофадан берилган зарба аниқ бўлмади
70'
Вуууҳ! Роналду чап қанотдан тўпни қабул қилди ва ўнг қанотдан ёрдамга келган Данило томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни Бенземага етказди. Каримнинг зарбасини дарвозабон қайтарди
67'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 2:1! Чиройли гол! Бурчакдан етказилган узатмани Роналду жарима майдончаси чизиғи устида ерга туширмасдан дарворзага жойлади! Ҳимоячилар орасида ўтиб келган тўпни Рульи кўрмай қолди
66'
Басклар тўпни назорат қилиб, мадридликларни тўпсиз югуришга мажбур қилишмоқда
64'
Вуууҳ! Брума нозик билан пас билан Ильярамендини бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. "Реал"нинг собиқ футболчиси тўпга бироз ета олмади.
62'
Асьер Ильяраменди огоҳлантириш олди
61'
Ковачич чап қанотдан узатма берди ва Карим бош билан зарба берди. Рульи тўпни эгаллаб олди
59'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Матео Ковачич туширилди
58'
Вуҳ! Хамеснинг узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп дарвозабонинг қўлидан майдонни тарк этди
57'
Вуҳ! Брума жамоадоши билан "девор" ўйнаб жарима майдончаси ичида, деярли бирга бир вазиятда тўпни қабул қилди, Пепе хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди!
56'
Начо Фернандес огоҳлантириш олди. Рақиб футболчиси оёғига хавфли ташланди
53'
Вууууҳ! Брума дарвозабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетди. Тўпни ўзидан бироз узқолаштириб юборгани учун у Навасни алдаб ўта олмади. Қойил, Кейлор!
50'
Марсело чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Роналду тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
49'
ГООЛ! Брума, 1:1! Захирадан тушган ҳужумчи жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва айланма зарба билан олис "тўққизлик"ка тўпни "михлади"! Жуда чиройли гол!
47'
"Реал" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан йўлланган зарба тўсин устидан ўтиб кетди
46'
Икинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Роналду томонидан урилган пенальти "Мадрид"га устунликни тақдим этмоқда
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
"Сосьедад"нинг яна бир муҳим футболчиси Каналес жароҳат олиб майдонни тарк этди. Рубен Пардо майдонга тушди
42'
ГООЛ! Криштиану Роналду, 1:0! Дарвозабон зарба йўналишини топди, аммо қайтара олмади
41'
Ҳакам билан тортишган Карлос Мартинес огоҳлантириш олди
40'
Яна пенальти! Шубҳали пенальти! Қанотдан Бэйл етказаган узатма йўли ҳимоячи ташланди ва тўп унинг оёғига тегиб, сўнгра қўлига тегди. Футболчи атайлаб ўйнамади. Шунчаки тасодиф
38'
Бензема жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Посбон тўпни ушлаб олди
36'
Вуууҳ! Модрич жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Рульи тўпни қўлидан чиқариб юборди. Бэйл уни эгаллаганди, бироқ ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
35'
Вуҳ! Берчиче чап қанотдан берган узатмага Жонатас бош билан хавфли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
34'
Басклар сон жиҳатдан кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади. Сўнгги узатма ноаниқ бўлди
32'
Юрий Берчиче огоҳлантириш олди. У Бэйлни йиқитди
31'
Бензема Марсело билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
29'
"Сосьедад"нинг иккита ҳужумини мезбонлар қайтаришди. Учинчи ҳужум пайтида бош билан берилган зарба ноаниқ бўлди
27'
Роналду чап қанотдан тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси чизиғи олдида турган Бенземага узатма бериб, ўзи ичкарига кирди. Каримнинг узатмани бироз ноаниқ бўлди
26'
Вуҳ! Бензема жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Рульи тўпни қайтарди
25'
Бэйл чиройли тарзда товони билан узатма орқали Данилони ўнг томондан олдинга бошлади. Ҳимоячининг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
24'
Вууууҳ! Роналдунинг пенальтидан зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди!!! Қизиқ, мухлислар уни олқишлашди...
23'
Ҳакам "Реал Сосьедад" дарвозаси томон пенальти белгилади! Чап қанотдан етказилган тўп учун курашда Карим Бензема ҳимоячига ютқазди ва йиқилди. Пенальти!
21'
Жонатас жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Навас осонлик билан тўпни эгаллади
20'
Криштиану офсайдда
19'
Данило ўнг қанотан жарима майдончасига кирди ва олис устун томонда очилаётган Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
18'
Агиррече майдонга қайта олмади. Унинг ўрнига Брума тушди
18'
Хамес етказган узатмага Бензема ета олмади
16'
Роналду 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
15'
Агиррече Навас билан тўқнашувда жароҳат олган кўринади
14'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Агиррече "Реал" жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилди ва Начодан ўтиб кетиб, Навас билан яккама-якка вазиятда қолди. Кейлор ўз вақтида олдинги чиқди ва ҳужумчининг зарбасини қайтарди!
12'
Бурчак тўпига Иньиго Мартинес бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
11'
Юрий Берчичи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Пепега тегиб, майдонни тарк этди
9'
Навбатдаги ҳужум пайтида Бензема узатмани кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва 11 метрли нуқта устида чап оёқда зарба берди. Посбон зарбани бартараф этди!
8'
Эҳҳҳ, Роналду! Қарши ҳужумда Модричнинг узатмасидан кейин Бэйл ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кирган Роналдуни бирга бир вазиятга чиқарди. Португалиялик футболчининг зарбасини Рульи оёқ билан қайтарди!
7'
Жонатас "Реал" жарима майдончаси ичида Начодан ўтиб кетди, аммо йиқилди. Ҳакам эса пенальти учун асос етарли эмас деб ҳисоблади
5'
Вуууҳ! "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе томонидан бош билан йўлланган зарба хавфли бўлди. Дарвозабон тўпни юқорига кўтариб юборди. Кейинги бурчак тўпи пайтида ҳам бош билан зарба берилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
3'
Агиррече офсайдда қолди
2'
Дастлабки ҳужумни басклар ташкил қилишди. Олис масофадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Бироқ тўпни меҳмонлар эгаллашди ва Каналес 18 метрдан зарба йўллади. Ноаниқ
1'
Ўйин бошланди!
'
"Реал Мадрид" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 17-турига старт берилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.