Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

20-тур. 2 январь, соат 17:45

ВЕСТ ХЭМ

Антонио (10)
Кэрролл (55)

2 : 0

ЛИВЕРПУЛЬ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13. Адриан (Д)
21. Анжело Огбонна
08. Шейху Куйяте
03. Аарон Крессвелл
05. Жеймс Томкинс
19. Жеймс Коллинз
30. Михаил Антонио
16. Марк Ноубл
28. Мануэль Лансини
11. Эннер Валенсия
09. Энди Кэрролл
  22. Симон Миньоле (Д)
02. Натаниэль Клайн
06. Деян Ловрен
17. Мамаду Сако
23. Эмре Жан
18. Альберто Морено
33. Жордан Айб
10. Филиппе Коутиньо
11. Роберто Фирмино
21. Лукас Лейва
09. Кристиан Бентеке
ЗАҲИРА
01. Даррен Рэндолф (Д)
12. Карл Женкинсон
04. Алекс Сонг
14. Педро Обьянг
27. Димитри Пайе
26. Никица Елавич
10. Мауро Сарате
  34. Адам Богдан (Д)
44. Брэд Смит
56. Коннор Редналл
04. Коло Туре
20. Адам Лаллана
24. Жо Аллен
32. Кэмерон Браннаган

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Вест Хэм" ҳақли равишда "Ливерпуль"ни мағлуб этди ва бугунги рақибдан олдинга ўтиб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Вуҳ! Чапдан етказилган узатмага Жо Аллен бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
90'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Валенсияга бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Миьноле зарбани қайтарди!
85'
Меҳмонлар ижросида бурчак тўпи самара бермаяпти
81'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
79'
Бурчакдан етказилган узатмани дарвозабон қайтарди. Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Ҳимоячи кўкраги билан тўпни қайтарди
78'
"Ливерпуль" жавоб тўпини киритиши мумкин эди! Бурчакдан етказилган узатни Лукас Лейва бош билан дарвоза томон бурди. Устун ёнида турган ҳимоячи тўпни қайтариб қолди!
75'
Вуууҳ! Коутиньо ҳимоячилар орасидан жарима майдончаси кирди ва деярли бирга бир вазиятда Адриан тўпни тепиб юборди
75'
Крессвеллл чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Кэрролл зарба беришга улгурмади
72'
Лаллана жарима майдончаси чизиғи усти туриб ўнг қанотдан ёрдамга келган Клайнга узатма берди. Ҳимоячининг узатмасини ҳимоячилар қайтарди
69'
Вуууууҳ! "Вест Хэм" учинчи голни уриши шарт эди! Чап қанотдан етказилган узатмани Коллинз дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош (!) билан дарвоза томон йўллади. Миньоле тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Антонио дарвозага тепди. Посбон тўпни эгаллаб олди
66'
"Вест Хэм" муаммосиз ҳимояланишда давом этмоқда. Меҳмонлар чора топа олишмаяпти
61'
"Ливерпуль"да иккита ўшзгариш: Фирмино ва Морено ўрнига Лаллана ва Смит тушди
58'
Бентеке! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва уни ерга теширмасдан дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз
58'
Бугун "Ливерпуль"нинг марказий ҳимоячилари жуда бўш ўйнашмоқда. Улар ҳаво курашларида рақиб ҳужумчиларига ютқазишмоқда
55'
ГОООООЛ! Энди Кэрролл, 2:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчи бош билан дарвозага жойлади. Миньоле тўп йўналишини томоша қилди холос
54'
"Болғачилар"нинг ҳужуми самарали чиқмади. Миньоле тўпни эгаллаб олди
51'
Иккинич бўлимда ҳам тўпни назорат қилиш бўйича устунлик ливерпулликлар томонида. Фирмино чап томондан тўни Бентеке оёқ билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо буни эплай олмади
48'
Айбдан узатмани қабул қилган Коутиньо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+5'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Вест Хэм" - "Ливерпуль" - 1:0. Танаффус
45+4'
"Ливерпуль" бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Морено дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
45+2'
Вууууҳ! Эмре Жан жарима майдончаси чизиғи устидан техникага асосланган ҳолда зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди
45'
Биринчи бўлимга нақ 5 дақиқа қўшилди. Ўйинда тиббий ёрдам туфайли кўп тўхталиш бўлди
45'
Морено олис масофадан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Адрианнинг қўлига бориб тушди
44'
"Вест Хэм" ҳимоячилари ўз мудофаалари яқинида тўпни олдириб қўйишди. Аммо мерсисайдликлар имкониятдан фойдалана олишмади
42'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи бош билан уни қайтарди
39'
"Вест Хэм"да мажбурий ўзгариш: Лансини ўрнига Педро Обьянг тушди
37'
Бентеке тўхтатиб берган тўпган Фирмино жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
34'
"Ливерпуль"нинг хавфли ҳужуми. ҚАнотдан етказилган узатмага Бентеке бош билан зарба берди ва тўп Эмре Жанга борди. Унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди, дарвозабон тўпни эгаллади
33'
Коутиньо "Вест Хэм" жарима майдончасига кириб зарба берди. Тўп унинг яқинида турган Коллинзнинг қўлига тегди. Пенальти йўқ
29'
Эҳ, Валенсия! Шундоққина дарвозабон майдончаси ташқарисидан муваффақиятли зарба йўллай олмади. Тўп ён томонга кетиб қолди
27'
Айб ўнг томондан жарима амйдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади, аммо узатма беришга улгурмади. Тўп майдонни тарк этишга улгурди
25'
Эҳ, Бентеке! "Ливерпуль" қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳужум чизиғи етказилган тўпни ҳимоячи ўтказиб юборди. Бентеке тўпни эгаллаб олдинга югургунча бошқа футболчи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
23'
Биринчи бўлимнинг ярми ортда қолди. Тўп назорати бўйича устунлик Клопп шогирдлари томонида, аммо Билич жамоаси қарши ҳужумларда хавфли ўйнашмоқда
20'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда тўпни мезбонлар эгаллаб олишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Антонионинг узатмасидан кейин Валенсия жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарба йўлига Морено тўғаноқ бўлди
18'
Лансини сариқ карточка олди
17'
Вуууууҳ! Лансини йўллаган зарба Миньоле қўриқлаётган дарвозанинг олис устунига тегиб қайтди! Омад "Ливерпуль" томонида бўлди
14'
Коутиньо жарима майдончаси ташқарисида рақибнинг икки футболчисини алдади ва ичкаридаги жамоадошлари томон узатма берди. Бироқ марказий ҳимоячи тўпни тепиб юборди
12'
"Болғачилар"нинг яна бир ҳужуми! Чап қанотдан ҳаводан етазилган тўпга бўйдор Кэррол бош билан зарба берди. Зарбача кучли чиқмади ва Миньоле тўпни эгаллаб олди
10'
ГООООЛ! Антонио, 1:0! Қанотдан Валенсия етказиб берган узатмани Антонио бош билан дарвозага жойлади! Миньоле зарбани қайтара олмади
8'
Мезбон жамоа футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарбада йўллади. Ноаниқ
5'
Жамоалар ҳозирда турнир жадвалида қўшни ўринларда бормоқда. "Липерпуль" 7, "Вест Хэм" 8-ўринда бормоқда
4'
Вуууууҳ! Жордан Айб бироз ўткир бурчак остида жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Янги йилдаги дастлабки ўйиндан матнли онлайн трансляциямизни бошлайимз. АПЛнинг 20-тури доирасида "Вест Хэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.