Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

19-тур, 10 январь, соат 00:30

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (15, 90+1)
Гарет Бэйл (22, 49, 63)

5 : 0

ДЕПОРТИВО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
22.Иско
11.Гарет Бэйл
08.Тони Кроос
19.Лука Модрич
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Херман Люкс (Д)
14.Алехандро Аррибас
12.Сидней
03.Фернандо Наварро
17.Федерико Картабия
21.Луис Альберто
19.Файкал Файр
04.Алекс Бергантиньос
05.Педро Москера
07.Лукас Перес
11.Хуанфран
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
02.Рафаель Варан
18.Лукас Васкес
23.Данило
10.Хамес Родригес
14.Каземиро
20.Хесе
  25.Ману (Д)
16.Луизиньо
23.Альберто Лопо
15.Лауре
10.Хуан Домингес
24.Хонас Гутьеррес
09.Ориол Риера

Матн

90+2'
Ўйин якунланди! "Реал" - "Депортиво" 5:0! Зидандан ажойиб дебют! Табриклаймиз!
90+1'
ГООООЛ! Карим Бензема, 5:0! Қарши ҳужумда Хесе ўнг томондан олдинга ўтди ва жарима майдончасида ёлғиз турган Криштиануга узатма берди. Роналду ҳимоячини алдаб, зарба бермоқчи бўлди. Аммо тўп ҳимоячининг оёғидан орқага думалади ва ортдан етиб келган Бензема кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Тўп тўсинга тегиб, ер орқали чизиқни кесиб ўтди!
88'
Эҳҳҳҳ, Перес! Луис Альберто бирга бир вазиятга чиқди ва Пересга узатма берди. Лукас нима учундир бўш дарвозага зарба бера қолмади ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди!
87'
"Депор" яна қарши ҳужумдан фойдалана олмади
86'
Хесе ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
83'
Хамеснинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Лайнсмен эса офсайдни қайд этиб, хатога йўл қўйди
82'
Чап қанотдан етказилган узатма пайтида тўп Вараннинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
80'
Эҳҳҳҳ, негадир бугун Роналдунинг омади келмаяпти. Модрич уни жарима майдончасига бошлади. Унинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Вуууҳ! Роналдунинг ноаниқ узатмасидан кейин "Депортиво" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Навас бир амаллаб зарбани қайтарди!
75'
Чап қанотдан етказилган узатмани Марсело қайтарди. Москера жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
74'
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Хесе тушди
74'
Хамеснинг узатмасидан кейин Криштиану бирга бир вазиятга чиқди, аммо бироз офсайдда қолганини ҳакамлар пайқашди
73'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди. Люкс тўпни эгаллади
72'
"Депор" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Перес дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Пепе хавфни бартараф этди
70'
Аррибас сариқ карточка олди
69'
Лукас Перес яна бир марта яккама-якка вазиятга чиқарилди. Пепе ва Варан "подкат" орқали хавфни бартараф этишди
65'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хамес тушди
63'
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 4:0! Хет-трик! Бурчакдан етказилган узатмани Бэйл бош билан дарвозага жойлади!
61'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
60'
Очиқ ўйин бўлмоқда. Меҳмонлар гол уриш ўз омадларини "Мадрид" дарвозаси томонлардан қидиришмоқда
55'
"Депортиво" майдон марказида мезбонлардан тўпни олиб қўйишди ва 4га 3 ҳолатда олдинга ўтишди. Бор-йўғи бурчак тўпи
52'
Мезбонлар ўз вақтида учинчи голни уриб олишди. Акс ҳолда "Депор" кетма-кет ҳужум қилаётганиди. Меҳмонлар битта жавоб тўпини уришса, кейин "Реал"га қийин бўларди
49'
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 3:0! Роналду ўнг қанотдан ерлатиб берилган узатмани Бэйл унчалик кучли бўлмаган, аммо аниқ зарба билан дарвоза бурчагига жойлади!
48'
Навас тепиб юборган тўпни майдон марказига яқин жойда меҳмонлар эгаллаб олишди ва тезда ҳужум ташкил қилишди. Перес бирга бир вазиятга чиқарилди. Пепе хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Ҳар иккала жамоада ўзгариш бўлди. "Реал"да Рамос ўрнига Рафаэль Варан тушди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Депортиво" - 2:0. Танаффус
45'
"Лепортиво"нинг бурчак тўпи тахликали бўлди. Навас тўпга ета олмади ва у ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
42'
Вуууҳ! Роналду чап томондан жарима майдончаси кирди ва зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
41'
Луис Альберто олис юқори бурчак томон зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
41'
Бэйлнинг олис масофадан берилган узатмасидан кейин тўп Бенземага аниқ борди. Карим тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Люкс тўпни эгаллади
39'
Вууууууҳ! Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду бирга бир вазиятга чиқди ва бош билан зарба берди! Тўп устунга тегиб қайтди!!!
38'
Лукас Перес бир дақиқа ичида икки марта жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп иккала сафар иккита устун ёнидан ўтиб кетди
36'
Вуҳ! Иско чап томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида дарвозабоннинг устидан ошириб зарба берди. Люкс тўпни орқа томонга уриб юборди ва иккинчи уринишди уни эгаллаб олди
34'
Вууууҳ! Марсело бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва шерикларига узатма бераётганида тўп бошқа ҳимоячидан ўтмай қолди
33'
Роналду ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига тўпни етказди. Дарвозабон тўпни эгаллади
30'
Вууууҳ! Майдон марказидан етказилган узатмадан сўнг Лукас Перес бирга бир вазиятга чиқди ва сакраб турган тўпга зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди
29'
Меҳмонлар ижросидаги навбатдаги бурчак тўпи жуда муваффақиятсиз бўлди
27'
"Депор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
24'
Вууууҳ! Роналду жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячидан ўтиб, олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!
24'
Картабия жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди. Навас тўпни қабул қилди
22'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 2:0! Карвахаль ўнгдан етказган тўпни бош билан дарвозага жойлади!
22'
Иско чап қанотдан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Марсело чап оёқда зарба берди, ноаниқ
21'
"Депор" футболчиси ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси олдига узатма берди. Лукас Перес тўпга сакради, аммо бироз ета олмади
19'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бензема қўли билан ҳимоячининг устига чиқиб зарба беришга ҳаракат қилди ва қоидани бузди
15'
ГООООЛ! Карим Бензема, 1:0! "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди ва ҳимоячи қайтарган тўпни Рамос 13 метрлардан дарвоза томон тепди. Зарба унчалик кучли чиқмади, аммо дарвоза яқинида тескари турган Карим тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!
13'
Вуҳ! Марсело чап томондан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Тўп Бенземанинг бошидан майдонни тарк этди
11'
Вууууууҳ! Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва такрорий ҳужум пайтида Лукас Пересни бирга бир вазиятга чиқаришди. Унинг зарбасини Навас оёғи билан қайтарди!
9'
Бурчак тўпини эгаллаб олган "Депор" футболчилари кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишди. Аммо имкониятдан фойдалана олишмади
8'
Роналду жарима майдончасининг чап бурчагидан чап оёқда яқин бурчакка зарба берди. Тўпни Люкс майдон ташқарисига уриб юборди
8'
Тўпни кўпроқ меҳмонлар назорат қилишмоқда. Ўнг қанотдан етказилган узатмани чап томонда жарима майдончаси ичида Фажр қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Навас зарбани қайтарди
4'
Модрич майдон марказидан Роналду томон узатма берди. Германи Люкс тўпни эгаллаб олди
3'
Бэйлнинг навбатдаги узатмасидан кейин ҳам тўпни ҳимоячилар эгаллашди
2'
Хавфли вазият! Бэйл ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Иско ва Роналду тўпга ета олишмади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
2'
"Реал" оқ, "Депор" кўк-оқ йўл-йўл формада ўйнамоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари! "Реал" ва "Депортиво" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.