Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ФИФА «Олтин тўп» маросими

11 январь, соат 21:00

НОМЗОД МУРАББИЙЛАР

:

НОМЗОД ФУТБОЛЧИЛАР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Хосеп Гвардиола
Хорхе Сампаоло
Луис Энрике
  Лионель Месси
Криштиану Роналду
Неймар

Матн

'
Маросим ниҳоясига етди. Эътиборингиз учун раҳмат!
23.52'
ДИҚҚАТ! "ОЛТИН ТЎП"-2015 ЭГАСИ — ЛИОНЕЛЬ МЕССИ!!! ЛЕО - беш карра "Олтин тўп" соҳиби!
23.48'
Диққат, маросимнинг энг кульминацион нуқтасига етиб келди. Хўш, 2015 йилги "Олтин тўп" кимга топширилади?
23.45'
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Карли Ллойд (АҚШ)
23.40'
Ференц Пушкаш номидаги йилнинг энг чиройли голи муаллифи — Уэнделл Лира
22.20'
ФИФАнинг "Fair Play" соврини ганалик собиқ футболчи Жеральд Асамоага топширилди. Ҳозирда у "Шальке-04" клубида мураббийлик қилмоқда.
23.08'
Луис Энрике — йилнинг энг яхши мураббийи! "Барселона" устози негадир ушбу маросимга келмади. Унинг ўрнига совринни "Барселона" вакили қабул қилиб олди
23.05'
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи — Эллис йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи деб топилди. Ушбу номинацияга ғолибликка Сампсон (Англия терма жамоаси бош мураббийи) ва Сасаки (Япония терма жамоаси бош мураббийи) даъвогарлик қилишганди.
23.00'
"Олтин тўп"га даъвогар бўлган 3 нафар аёл ва 3 эркак футболчининг ҳар бирига алоҳида тўхталиб, улар ҳақида маълумотлар берилмоқда, футбол олами шахсларининг улар ҳақидаги фикрларини тингланмоқда.
22.55'
Навбат жаҳоннинг энг яхши аёл футболчиси совринига келди. Ким - Ллойд, Мияма ёки Сашич?
22.45'
Йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинмоқда. Уларга эсдалик совғасини Самуэль Это'О топширмоқда. Дарвозабон — Мануэль Нойер (Бавария). Ҳимоячилар — Тиагу Сильва (ПСЖ), Марсело (Реал), Рамос (Реал), Дани Алвес (Барселона); Ярим ҳимоячилар — Андрес Иньеста (Барселона), Лука Модрич (Реал), Поль Погба (Ювентус); Ҳужумчилар - Неймар (Барселона), Лионель Месси (Барселона), Роналду (Реал)
22,43'
Пушкаш номидаги соврин — йилнинг энг чиройли голига даъвогарлар эслатиб ўтилмоқда
21.35'
Тадбир бошловчилар саҳнага чиқиб келишди ҳамда "Олтин тўп"га номзодлар Роналду, Месси, Неймар ва Карли Ллойд, Ая Миями, Селия Шашични майдонга таклиф ыилишди
21.30'
Диққат, маросимнинг асосий қисми бошланмоқда. Тадбирда мусиқа асбоблари усталари очиб беришмоқда. Улар бирибир Абдуҳошим акага етишмайди:)
21.24'
Маросимнинг расмий қисми бошланишига оз вақт қолди. Деярли барча залга етиб келиб бўлди
22.00'
Роналду, Месси ва Неймар етиб келишди ва улар қизил гилам узра кириб келишмоқда
21.55'
Маросим бошланишига 35 дақиқа қолди. Футбол юлдузларининг ташрифи давом этмоқда. Кака, Модрич, Марсело ва бошқалар
21.50'
Неймар: «Кучли учликка кириши ҳақида. Ушбу маросимда икки ажойиб футболчи билан ёнма-ён қатнашаётганимдан хурсандман. Келаси йилларда бу ерга яна келама деб умид қиламан. Умид қиламан, жамоам яна совринларни қўлга киритади ва мен яна бу маросимга ташриф буюраман. Ўз ўйиним ва голларимдан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоадошларим — Месси ва бошқаларга миннатдорчилик билдиришим лозим".

"Месси ва Роналду ҳақида. Ўйлайманки, барчамиз ўз олдимизга мақсад қўямиз ва унга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Барчамиз кучли учликка киришга муносиб эдик. Месси ва Роналдунинг биттадан оёқлари менда бўлишини хоҳлардим".

"Месси ҳақида. Мен ундан нафақат майдонда, балки майдондан ташқарисида ҳам ҳайратланаман. Месси мен учун кумир. У "Олтин тўп"га 9 марта номзод бўлган. У мен учун намуна. Унингдек бўлишга ҳаракат қиламан. Умид қиламан, унинг изидан бора оламан".
21.40'
Лионель Месси: «Криштиану Роналду айтганидек, бу ерга келиш — мароқли, бу жуда яхши. Мен бу ерга маросимдан мароқланиш учун келдим. Совринни қўлга киритаманми ёки йўқми — бунинг аҳамияти йўқ. Йилдан йилга яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиляпман. Бахтимга, ўтган йилда мен деярли барча совринларни қўлга киритдим. Йил ажойиб ўтди. Йилимиз ғалабалар ва қувончларга тўла бўлди. Уларнинг бирини иккинчисидан ажратиш қийин.

— Бешта «Олтин тўп» ёки жаҳон чемпионати?
— Жуда қийин савол. Назаримда, жаҳон чемпионлиги — олий соврин.

— Неймар менинг издошим деб ўуйламайман. Унинг мустақил ўзи ажойиб футболчи. У ўсишда ва ривожланишда давом этмоқда. Унда керакли бўлган барча нарса бор. Бундан ташқари, у ажойиб футбол, Неймар яхши инсон.

Мен ҳеч кимга ҳасад қилмайман. Бу яхши сўз эмас. Мен бу мен, Роналду бу Роналду. Криштиану кўп футболчилар орзу қилиши мумкин бўлган анчагина хислатларга эга», – дейди Месси.
21.30'
Роналду: «Мен Мессининг фақат чап оёғига ҳавас қилишим мумкин. Унинг чап оёғи меникини нисбатан яхшироқ. "Олтин тўп" учун Леонинг имкониятни юқорироқ. Месси ёки Неймарнинг ғалабаси мен учун кутилмаган ҳол бўлмасди. Менга овоз беришгани учун мен бу маросимга келдим».
21.28'
Маросимдан аввал "Олтин тўп"га номзод футболчиларнинг ҳар бир соврин қўлидаги рақиблари ва мукофот кимга насиб қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
21.22'
Маросим яқинлашган сари интернет ва ижтимоий тармоқларда энг кўп янграётган саволлардан бири - Лионель Месси тадбирга қандай кастюм-шимда ташриф буюради? Маълумотларга қараганда, Лео Dolce & Gabbana компаниясига кастюм-шим буюртма берган
21.12'
ФИФА президенти вазифасини вақтинчалик бажараётган Исса Хаяту ҳам ўз турмуш ўртоғи билан маросимга етиб келди. Шунингдек, футбол оламининг кўплаб шахслари бирин-кетин кириб келишмоқда.
21.09'
Кларенс Зеедорф маросим ўтадиган сарой олдида тўпланган мухлисларга дастхат тарқатмоқда, суратга тушмиоқда.
21.00'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ФИФАнинг "Олтин тўп"ни топшириш маросимидан матнли трансляцияга хуш келибсиз. Маросимнинг ўзи расман 22:30да (Тошкент вақти билан) бошланади. Ҳозир эса меҳмонлар аста-секин Цюрих шаҳридаги маросим ўтказиладиган залга етиб келишмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.