Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

21-тур, 25 январь, соат 00:30. Бош ҳакам: Хуан Мунуэра

БЕТИС

Сехудо (7)

1 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (71)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Адан (Д)
20.Жерман Пеццелла
02.Франсиско Молинеро
04.Бруно Гонсалес
18.Альфред НДиае
11.Хуан Варгас
25.Петрос
52.Фабиан Руиз
05.Фуед Кадир
16.Сехудо
24.Рубен Кастро
  01.Кейлор Навас (Д)
03.Пепе
12.Марсело
02.Рафаель Варан
10.Хамес Родригес
19.Лука Модрич
23.Данило
22.Иско
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
01.Даниэль Хименес (Д)
33.Франсиско Варела
22.Франциско Портильо
07.Хоакин
10.Даниэль Себальос
15.Дидье Дигар
19.Хорхе Молина
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
15.Даниэль Карвахаль
18.Лукас Васкес
14.Каземиро
16.Матео Ковачич
20.Хесе

Матн

90+4'
Ўйин тугади. "Бетис" "Реал"дан 2 очко тортиб олишга муваффақ бўлди
90+2'
Карвахалга сариқ карточка. Ҳакамга эътироз билдиргани учун
90+1'
Вууууҳ! Рубен Кастро "Реал"ни кечирди! Қарши ҳужум натижасида у олдинга ўтди, Пепе ва Варанни алдаб, жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"Реал"нинг ҳужуми ҳам хавфли бўлди. Роналдунинг узатмасига Карвахаль бироз ета олмади. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
88'
Мезбонларнинг ҳужуми таҳликали бўлди. Хавф бартараф этилди
87'
Вууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Хесе ўнг томондан олдинга ўтди ва дарвоза олдига узатма берди. Дарвоза олдида посбон ва Роналду курашида Адан устун келди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбордилар
85'
Вууууҳ! "Реал" қарши ҳужумга ўтди ва Исконинг узатмасидан кейин Роналду тўпни жарима майдончасининг чап томонида қабул қилди ҳамда зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
82'
Мерселонинг узатмасидан кейин Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон тўпни етказди. Тўп майдонни тарк этди
81'
Бензема жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
81'
Карвахаль томонидан ҳаводан етказилган узатмани посбон эгаллади
80'
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Хесе тушди
79'
ВУУУУУҲ! Бенземааааа! Модричнинг узатмасидан кейин Хамес бу сафар чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Бенземага пас берди. Каримнинг зарабси унчалик кучли чиқмади ва Адан уни қайтарди.
78'
Вууууҳ! Хамеснинг олис бурчак томон йўллаган кучли зарбасини Адан қайтарди! Сэйв!
76'
"Бетис"да ўзгариш: Сехудо ўрнига Портильо тушди
74'
Марсело чап қанотдан узатма берди, ҳимоячи қайтарди
71'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Крооснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган узатмаси натижасида Хамес бирга бир вазиятда қолди ва у тўпни Каримга етказди. Франциялик футболчи бўш дарвозани ишғол қилди!
70'
Вуууҳ! Марселонинг майдон марказидан диагонал йўналишда берган узатмаси натижасида Карвахаль жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Ноаниқ
69'
Франсиско Молинеро ҳам огоҳлантириш олди
68'
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
68'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Чап қанотда
65'
Роналду чап томондан берган узатмаси ноаниқ бўлди ва тўп майдонни тарк этди
64'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Данило ўрнига Карвахаль тушди
64'
Модричнинг ҳаволатиб берган узатмасига Роналду бир амаллаб бош билан етди ва уни юқорига урди. Адан тўпни эгаллаб олди
61'
Вуууҳ! Модричнинг чиройоли узатмасидан кейин Данило ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозабон майдончаси яқинига пас берди. Ҳимоячи Роналдуга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди!
61'
Петрос огоҳлантирилди
60'
"Бетис"нинг қарши ҳужуми пайтида Кейлор Навас жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юборишга улгурди
58'
"Бетис" футболчиси Хуан Варгасга сариқ карточка берилди
58'
"Бетис"да яна бир мажбурий ўзгариш: Фуед Кадир жароҳат олди. Хоакин майдонга тушди
55'
ВУУУҲ! Бурчакдан етказилган тўпни Хамес оёқ билан дарвоза томон тепди. Унга ҳеч ким халал бермади. Тўпни Адан эгаллаб олди!
54'
Бензема жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетишга ҳаракат қилди. Учинчи ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Бурчак тўпи
52'
"Бетис"да мажбурий ўзгариш: Фабиан Руиз жароҳат олди. Унинг ўрнига Даниэль Себальос тушди
52'
Исконинг узатмасига Роналду ета олмади
50'
ВУУУУУҲ! Иско томонидан жарима майдончасига етказилган узатмани Роналду ортида турган Хамесга қолдирди. Колумбиялик футболчининг оёғига тўп тегмай қолди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий зарба натижасида дарвозага яқин жойда турган Бензема тўпни дарвоза томон бурди. Адан тўпни қайтарди. Каримнинг яна бир зарбаси ноаниқ чиқди
49'
Кроос жарима майдончаси бурчагидан йўллаган зарба натижасида тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
47'
Хамес жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
47'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бетис" - "Реал" - 1:0. Танаффус
45'
"Бетис" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Петрос нариги қанотда очилган жамоадошига аниқ узатма бера олмади
43'
"Бетис" футболчилари ўнг қанотдан "девор" орқали яхши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Пепе қайтарди
41'
Марселонинг чиройли пасидан кейин Роналду яккама-якка вазиятда қолди, аммо бироз офсайд бор экан
39'
Майдон марказида Петрос ва Кроос тўқнашиб кетиши оқибатида Тони жароҳат олди
38'
Марселонинг узатмаларини Адан яхши "ўқимоқда"
36'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
35'
Назаримизда, ҳакам "Бетис" дарвозаси томон пенальти белгилаши шарт эди. Ҳимоячи ортдан келиб Бенземанинг оёғини босиб олди! Ҳакам эса негадир ўйинни тўхтатмади
34'
Вуууҳ! Пепе бурчакдан етказилган узатмага дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
32'
Эҳҳҳҳҳ, Роналдуууу! Криштиану Бензема билан "девор" ўйнади ва бирга бир вазиятга чиқди. Жарима майдончаси ичида берган зарбаси ноаниқ чиқди!
32'
Қарши ҳужумда "Бетис" футболчиси Пепедан ўтиб кета олмади
30'
Марселонинг қанотдан узатмаси Адан учун "совға" бўлди
28'
Вуҳ! Фабиан Руиз "Мадрид" марказий ҳимоячиларини алдаб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқишга уринди. Варан сўнгги паллада тўпни олиб қолди
25'
"Бетис" майдон марказидан жарима тўпни "Реал" дарвозаси олдига етказди. Навас тўпни эгаллаб олди
25'
Роналду бутсасини алмаштирмоқда.
24'
Роналду икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Адан тўпни эгаллади
22'
Ўнг қанотдан Карвахаль етказган узатмани Иско бош билан дарвоза томон бурди. Адан тўпни ушлаб олди
19'
Роналду бутсасининг тишларини кўрсатиб, мураббийлар штабига бутсани алмаштириш кераклигига ишора қилди
17'
Бензема ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Посбон тўпни эгаллади
16'
"Реал"нинг хавфли ҳужуми. Модрич чап томондан жарима майдончасига кирди дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисиига тепиб юборди
15'
Роналду офсайдда қолди
12'
Меҳмонлар ташаббусни ўз томонларига олишга ҳаракат қилишмоқда. "Бетис" тўпни яхши назорат қила олиши мумкинлигини кўрсатмоқда
7'
ГОООООЛ! Сехудо, 1:0! Кутилмаганда, "Бетис" ҳисобни очмоқда. Дастлаб Рубен Кастро майдон марказидан олдинга юрди, жарима майдончасига кирди, Пепе ва Варанни алдаб, бирга бир вазиятдан зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Тўп учун Руиз кураш олиб борди ва уни шеригига узатди. Сехудо ажойиб зарба билан дарвоза тўпни жойлади!
5'
Мезбонларнинг бурчак тўпини ва ундан кейинги ҳужумини мадридликлар қайтаришди
4'
"Бетис" бурчак тўпи ишлади
1'
Учрашув бошланди!
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Бэйлнинг ўрнида бугун Хамес ҳаракат қилади. Умуман олганда, Зидан ҳозирча битта таркибдан фойдаланиб келмоқда, у ҳозирча ротацияга қўл ураётгани йўқ.
'
Бугунги ўйинда Зидан Бэйлнинг хизматидан фойдалана олмайди. Футболчи аввалги ўйинда жароҳат олганди
'
"Беитс" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 12 дақиқа қолди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.