27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | 0-0 | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | 1-0 | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | - | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия Премьер-лигаси
25-тур, 6 февраль, соат 17:45. Бош ҳакам: Энтони Тэйлор | ||
МАНЧЕСТЕР СИТИСерхио Агуэро (87)
|
1 : 3 |
ЛЕСТЕРРоберт Хут (3, 60)
Риёд Маҳрез (48) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Жо Харт (Д) 11.Александр Коларов 26.Мартин Демичелис 30.Николас Отаменди 05.Пабло Сабалета 18.Фабиан Делф 21.Давид Силва 25.Фернандиньо 42.Яҳё Туре 07.Раҳим Стерлинг 10.Серхио Агуэро |
01.Каспер Шмейхель (Д) 17.Дэнни Симпсон 28.Кристиан Фукс 05.Вес Морган 06.Роберт Хут 14.Нголо Канте 04.Дэнни Дринкуотер 11.Марк Элбрайтон 26.Риёд Маҳрез 09.Жейми Варди 20.Синдзи Оказаки |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Вилфредо Кабальеро (Д) 03.Бакари Санья 22.Гаэль Клиши 59.Берсант Селина 75.Алекс Серрано 06.Фернандо 72.Келечи Ихеаначо |
32.Марк Шварцер (Д) 27.Марцин Василевски 30.Бен Чилвелл 10.Энди Кинг 24.Натан Дайер 23.Леонардо Уллоа 22.Демарай Грэй |
Матн
90+5' |
|
Бурчак тўпидан кейин дарвоза томон ноаниқ зарба берилди. Тейлорнинг ҳуштаги янгради ва ўйин якунланди. "Лестер" "Эттиҳад"да ишончли ғалабани қўлга киритди ва чемпионлик сари жуда муҳим қадам ташлади. Жамоа "Манчестер Сити"дан энди 6 очкога илгарилаб кетди! |
90+4' |
|
Вууууҳ! "Сити" чиройли комбинация орқали жарима майдончасига кириб борди. Сабалетанинг зарбасидан сўнг тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди |
92' |
|
Вууҳ! Фернандо ўнг қанотдан берган узатма олис юқори бурчакка кириб кетишига сал қолди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
Вууууууууҳ! Агуэроооо! Ҳимоячи дарвозабон томон узатма берди. Серхио тўпни эгаллади, аммо ўткир бурчак остида дарвозага аниқ зарба бера олмади. Гол урганида борми.... ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жуда қизиқарли бўларди. |
87' |
|
ГОООООЛ! Серхио Агуэро, 1:3! Ўнг қанотдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади! |
80' |
|
Вууууҳ! Олбрайтон ўнг қанотдан ералтиб узатма бериб, жарима майдончаси ичида турган Вардини тўп билан таъминлади. Жейми 7-8 метрдан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди |
76' |
|
Вуҳ! "Сити"да яхши вазият! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Агуэро жарима майдончасига кирди ва тўпни тўхтатиб зарба берди. ҲИмоячидан қайтди тўп. Кейинги ҳужум пайтида Серхио йўллаган зарбани Шмейхель эгаллади |
73' |
|
Вуууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Жейми Варди дарвозабон майдончаси бурчагидан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп унинг бошига яхши тегмай қолди |
71' |
|
"Лестер" 3та тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, вақтини ҳужумда ўтказмоқда |
69' |
|
Сабалета сариқ карточка олди. У жарима майдончаси бурчагида Окадзакига нисбатан фол ишлатди |
67' |
|
Вууууҳ! Вардииии! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмади! Унинг зарбаси Жо Хартнинг қўкрагига тегиб қайтди! |
64' |
|
"Этиҳад" шокда! |
64' |
|
"Этиҳад" шокда! |
61' |
|
Хут зарба бериш чоғида ҳимоячининг елкасига қўлини қўйиб, сакраган ҳолда зарба бергани такрорий вазиятда кўринди. Ҳакам эса бунга аҳамият бермади |
60' |
|
ГОООООЛ! Роберт Хут, 0:3! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан олис бурчакка жойлади! Супер - "Лестер"! Қойил! |
57' |
|
Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси томон узатма берди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Раҳимнинг ўзи эгаллаб олди ва зарба берди. Ноаниқ |
54' |
|
Вуууууҳ! Шмейхель қутқарди! Бурчакдан етказилган узатмага Фернандо яқин масофадан бош билан зарба берди. Каспер оёғи билан тўпни қайтарди |
54' |
|
Эътиборли томони, Раньери шогирдлари ҳар иккала бўлимнинг 3-дақиқасида дарвозани ишғол қилишди |
52' |
|
"Манчестер Сити"да бирданига иккита ўзгариш бўлди. Яҳё Туре ва Фабиан Делф ўрнига Фернандо ва Ихеаначо тушди |
514' |
|
Вуууҳ, Окадзаки! Чап қанотдан етказилган узатмани 6-7 метрдан ётган ҳолда дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп унинг ёғига яхши тегмай қолди |
50' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Фернандиньо бош билан дарвозага буришга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
48' |
|
ГОООООЛ! Риёд Маҳрез, 0:2! Қарши ҳужумда "тулкилар" рақибни жазолади! Маҳрез икки ҳимоячини алдади ва 15 метрлардан кучли зарба билан Жо Хартни доғда қолдирди! |
47' |
|
"Лестер" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Олбрайтон томонидан етказилган узатмани дарвозабон майдончаси чизиғи устида ҳимоячи қайтариб қолди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Лестер" - 0:1. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
"Сити" чап қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Стерлинг сўнгги чизиқ ёнидан тўпни тўхтатди ва орқароқда тўп сураган Коларовга узатма берди. Александрнинг зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
41' |
|
"Шаҳарликлар" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
36' |
|
Вес Морган сариқ карточка олди |
35' |
|
Олбрайтон чап қанотдан "Сити" дарвозаси яқинига узатма берди. Жо Харт тўпни эгаллади |
32' |
|
Агуэро дастлаб жарима майдончасининг ўнг томонидан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Агуэро яна ўнг қанотдан дарвоза томон зарба берди. Каспер тўпни эгаллаб олди |
29' |
|
Стерлинг томонидан берилган узатмадан кейин Туре дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп оёққа ўтирмади. Ноаниқ |
28' |
|
Навбатдаги бурчак тўпидан кейин тўп ўнг томондаги Силвага келиб тушди. Унинг узатмасини Шмейхель эгаллаб олди |
27' |
|
"Сити" ҳужумни рақиб жарима майдончаси ичига олиб келмоқда. Сўнгги зарба бериш учун узатма етишмаяпти |
24' |
|
Коларов томонидан йўлланган зарбани Хут бош билан юқорига кўтариб юборди. БУрчак тўпи |
24' |
|
Сабалета ўнг томондан жарима майдончасига кираётганида чизиқ олдида ҳимоячи уни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси |
22' |
|
Вуууууҳ! Қарши ҳужумда Маҳрез Вардига узатма берди. Жейми чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Окадзакининг оёғига тўп тегди, аммо тўп дарвозага эмас, ён томонга кетди. Яхши тегмай қолди |
19' |
|
Қарши ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Маҳрез жарима майдончаси ичида очилаётган Варди томон узатма берди. Тўп мудофаа вакилларидан ўтмади |
15' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Силва қабул қилди ва жарима майдончасига кириб, ўнг оёқда зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида олис устун ёнидан ўтиб кетди |
13' |
|
"Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар ишончли тарзда ҳимояланишмоқда |
10' |
|
Кутилганидек Пеллегрини шогирдлари олдинга ташланишмоқда. "Лестер" қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда |
6' |
|
"Лестер" бундан яхшироқ старт бўлиши мумкин эмас. "Тулкилар" энди ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Кўрамиз, "Сити" қандай чора топа оларкин |
3' |
|
ГОООООЛ! Роберт Хут, 0:1! "Лестер" ҳисобни очмоқда! Меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг томонидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Маҳрез етказган узатмани Хут оёқ билан дарвозага жойлади! |
1' |
|
"МанСити" - "Лестер" учрашуви бошланди! |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасининг 25-туридан 2та марказий учрашув ўрин олган. 17:45да "Манчестер Сити" - "Лестер" ўйини бошланади. Эртага эса "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|