Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

25-тур, 7 февраль, соат 21:00. Бош ҳакам: Майкл Оливер

ЧЕЛСИ

Диего Коста (90+1)

1 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Жесси Лингард (61)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
28.Сесар Аспиликуэта
02.Бранислав Иванович
26.Жон Терри
21.Неманья Матич
22.Виллиан
04.Сеск Фабрегас
08.Оскар
05.Курт Зума
12.Жон Оби Микель
19.Диего Коста
  01.Давид де Хеа (Д)
43.Кэмерон Бортвик-Жексон
12.Крис Смоллинг
17.Дейли Блинд
36.Маттео Дармиан
27.Маруан Феллайни
35.Жесси Лингард
08.Хуан Мата
16.Майкл Кэррик
10.Уэйн Руни
09.Энтони Марсиал
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
24.Гэри Кэхилл
06.Абдул Баба
10.Эден Азар
14.Бертранд Траоре
17.Педро Родригес
36.Рубен Лофтус-Чик
  20.Серхио Ромеро (Д)
33.Патрик МакНейр
30.Гильермо Варела
21.Андер Эррера
28.Морган Шнайдерлен
44.Андреас Перейра
07.Мемфис Депай

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1.
90+6'
Вууууҳ! Диего Коста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, ҳимоячини чалғитди ва зарба берди! Де Хеани тўпни қайтарди. СУпер!
90+4'
"МЮ"да ўзгариш: Мата ўрнига Эррера тушди
90+2'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилган
90+1'
ГОООООЛ! Диего Коста, 1:1! Фабрегас жарима майдончасига узатма бераётганида Бортвик-Жексон бироз орқада қолиб кетди. У хатоси тўғрилаш учун ДИего Коста оёғига тагига ташланди, тўп нарироққа кетди ва ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қилди. Де Хеа ҳам қутқара олмади
89'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан жарима тўпи дарвозабон майдончасига етказилди. Диего Коста бош билан берган зарбадан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
86'
"МЮ"да ўзгариш: Лингард ўрнига Депай тушди
85'
"Челси" ҳисобни тенглаштириш учун штурмга ўтмоқда
83'
Крис Смоллинг огоҳлантириш олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун
79'
Жесси Лингард огоҳлантирилди
78'
"МЮ"да ўзгариш: Феллайни ўрнига Шнайдерлин тушди
78'
Лингард ўнг қанотдан узатма берди. Аммо узатмага ҳеч ким ета олмади
74'
Руни! Ўнг қанотдан етказилган узатмани кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва чалқанча услубда зарба берди! Зарба унчалик кучли чиқмади
72'
Вууууууҳ! Фабрегас 7-8 метрлардан ўткир бурчак остида яқин юқори бурчакка кучли зарба берди. Де Хеадан яна бир ажойиб реакция!!!
71'
"Челси" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
68'
Вууууҳ, Де Хеа! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Педро бош билан юқорига урди. Иванович эса тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди! Тўсин остига кираётган тўпни Давид қайтарди!
67'
"Челси"да учинчи ўзгариш: МАтич ўрнига Педро тушди
65'
Лингард жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
63'
Дейли Блинд сариқ карточка олди, Диего Костани ортдан итариб йиқитгани учун. Жарима майдончаси бурчагидан жарима тўпини Виллиан ўйинга киритди. Кэррик бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
61'
ГОООООЛ! Жесси Лингард, 0:1! Кэмерон чап қанотдан ерлатиб берган узатмани Руни Лингардга қолдирди. Жесси дарвоза тескари турганига қарамай, зарба беришнинг имконини топди. Куртуа зарба қаршисида ожиз қолди!
58'
Курт Зума ўрнига Кэйхилл тушди
56'
Ойййй, Курт Зума ҳаводаги тўп учун сакради ва ерга бир оёқлаб жуда ноқулай тушди. Ўнг оёғидан жиддий жароҳат олди у... Зума ўйинни давом эттира олмайди
55'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Эден Азар туширилди
53'
Вуууҳ! Лингард жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Куртуа бурчакка бораётгани тўпни ён томонга қайтарди. Қайтган тўпга Руни етиб борди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Куртуадан майдонни тарк этди
50'
Вуҳ! Марсиал чап қанода Ивановични алдаб ўтди, жарима майдончасига кирди ва яқин бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
49'
Вуууҳ! Руни 22 метрлардан зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди
48'
Курт Зума тўп билан олдинга борди ва олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.
45+1'
Вууууҳ! Терри! Ўнг қанотдан етказилган узатмани лондонликлар сардори 6-7 метрдан дарвоза томон тепди. Тўп эса Блинднинг тирсагига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. Терри пенальти сўради, аммо масофа жуда яқинлиги учун, бор-йўғи бурчак тўпи
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
"МЮ"да яхши вазият! Дармиан ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси томон ерлатиб узатма берди. Мата ҳам, Руни ҳам тўпга ета олмади
д'
40'
Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни бош билан йўлллаган зарба устун ёнидан ўтиб кетди
35'
Яна бир имконият! Виллан ўнг томонда Бортвик жуда чиройли ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва Оскарга узатма берди. Дарвозабон майдончаси ичида Оскарнинг оёғига тўпга етмай қолди
33'
Эҳҳҳҳ, Оскар! "Челси" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Аспиликуэтанинг узатмасидан кейин Оскар дарвозабон майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
32'
Вууууҳ! Оскарнинг узатмасидан кейин Диего Коста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди...
29'
Бурчакдан етказилган узатмага Матич бош билан зарба берди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди
26'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Диего Коста бош билан берган зарба ноаниқ бўлди
24'
"МЮ" кетма-кет учинчи марта тўпни ўйинга киритишга ҳозирлик кўрмоқда
22'
Марсиал чап қанотдан дарвозабон майдончасидаги Феллайни томон узатма берди. Зума тўпни қайтарди
21'
Виллиан ўнг қанотдан анча ноаниқ узатма берди
18'
Вуууууҳ! Марсиал чап қанотда жарима майдончаси бурчагидан олис юқори бурчак томон зарба берди. Куртуа бармоқларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига буришга улгурди!
16'
Матич ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади
13'
Кэррик жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Куртуа тўпни ушлаб олди
12'
Тўп назорати манкунианликлар томонида. Улар навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Кўклар" яхши ҳимояланишмоқда
9'
Дармиан ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Лингард тўпни жамоадошига қолдирди, аммо мезбонлар хавфни бартараф этишди
8'
Бу галги бурчак тўпини ҳам Диего Коста бош билан қайтарди. Кэмерон олис масофадан зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллади
7'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп Костанинг оёғидан майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси
3'
Феллайни ўнг қанотдан "Челси" жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Ўйин бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари. "Челси" ва "МЮ" футболчилари майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.