Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

Саралаш плей-офф, 9 февраль, соат 17:00. Бош ҳакам: Ким Донг Чжин (Жанубий Корея)

БУНЁДКОР

Элдор Шомуродов (2, 34)

2 : 0

АШ-ШАБОБ (БАА)

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов (с)
3.Акромжон Комилов
7.Шакер Зуаги
10.Элдор Шомуродов
15.Жавлон Мирабдуллаев
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоеd
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
71.Александар Алемпиевич
  18.Салим Абдулла
3. Муҳаммад аш-Шамирий
4.Муҳаммад Марзуқ
7.Азиз Ҳайдаров
10.Карлос Виллануэва (с)
11.Энрике Луваннор
15.Довуд ал-Балуший
22. Маней Муҳаммад
25. Маҳмуд Қосим
26.Ҳассан Сафар
99.Жуниньо
ЗАҲИРА
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Минори Сато
11.Шаҳзодбек Нурматов
14.Баҳодир Насимов
  17.Ҳассан Ҳамза
2.Исса Муҳаммад
20.Носир Маъсуд
30.Муҳаммад Жума
70.Аҳмад Сулаймон
77.Рашид Ҳассан
92.Халифа Абдулла.
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Муҳаммад аш-Шамирий (24)
Ҳассан Сафар (60)

Матн

'
"Бунёдкор" "В" гуруҳидан ўрин олади. Жамоа дастлабки ўйинни 23 февраль куни Саудиянинг "Ан-Наср" клубига қарши ўйнайди. Бу ўйинда ва умуман гуруҳ босқичида жамоага омад тилаймиз!
90+3'
Учрашув тугади. "Бунёдкор" ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди! Табриклаймиз!
90+3'
Карлос Вильянуэва огоҳлантириш олди
90+1'
"Аш-Шабоб" футболчиси узоқ масофадан зарба йўллади. Зухуров тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Сато юқоридан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарига чиқаришди. БУрчак тўпи
88'
Зуаги жаримадан кучли зарба берди. Тўп айнан дарвозабон турган жойга борди ва Салим тўпни эгаллади
87'
Фол! Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида! Шомуродов йиқитилди
86'
Бурчакдан етказилган узатмага Зуаги бош билан зарба берди. Юқори бурчака бораётган тўпни Салим Абдулла эгаллаб олди
86'
Вуууууҳ! Зуаги Нурматов деярли бирга бир вазиятга чиқди. Ҳимоячи ортда келиб зарба йўлига ташланди. БУрчак тўпи
83'
"Шабоб"да ўзгариш: Жуниньо ўрнига Рашид Ҳассан туширилди.
81'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Минори Сато туширилди
78'
Вильянуэва жарима тўпини ўйинга киритди. Марзуқ дарвозабон майдончамиз олдида тўпга ета олмади
76'
Тўп назорати ва ҳужум ташкил қилиш бўйича устунлик "Бунёдкор" томонда. Охиригача шундай ўйнашда давом этиш керак
74'
Шомуродовга нисбатан ишлатилган фол учун белгиланган жарима тўпини Ҳамдамов ўйинга киритди. Зуаги бош билан зарба беришга улгурмади
73'
Ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилдик. Шораҳмедов ўнг қанотдан берган узатмасига Шомуродов 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Бқорига ўктарилган тўпни Салим ушлаб олди
71'
Зухуров тўпни тепиб юбораётган пайтда Энрике Луваннор посбонимизнинг оёғи тагига хавфли ташланди
69'
Нурматов жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга уринди. Тўп оёғига яхши тегмай қолди
68'
Жаримадан етказилган узатма натижасида тўп Насимовнинг бошидан майдонни тарк этди
68'
Достон Ҳамдамов сариқ карточка олди. Ўз вақтида жариа тўпини ўйинга киритмагани учун
64'
Вууууҳ! Омад "Бунёдкор" томонида бўлди. Дастлаб "Шабоб" футболчиларидан бир жарима майдончамиз ичида зарба берди. Зухуров тўпни қайтарди, қайтган тўпга Ҳайдаров зарба берди, Ашурматовга тўп тегиб қайтди. Жуниньонинг зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди
63'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Отабек Шукуров майдонга қайтмади. Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди
62'
Вуууууҳ! Жамоамиз майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Рақиблар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Акмал нариги қанотдан жарима майдончаси чизиғи устига тўпни етказди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Шомуродов тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Салим Абдулла тўпга ташланишга улгурмаганди!
60'
Ҳассан Сафар огоҳлантирилди. У оёғини баланд кўтариб, Шукуровнинг юзига тепиб юборди
58'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Баҳодир Насимов туширилди
56'
Шомуродов майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва бир ҳимоячидан ўтиб олдинга юриш қилди, аммо сўнгги паллада жамоадошига аниқ узатма бера олмади
53'
Жуниньо "Бунёдкор" жарима майдончси ичида Мирабдуллаевга нисбатан фол ишлатди
51'
Шораҳмедов Жуниньога нисбатан фол ишлатди. Рақиб жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди
48'
"Шабоб" футболчси жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. ФУтболчи аслида чапақай экан, ўнг оёқдаги зарбаси кучли чиқмади
47'
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Маней Муҳаммаднинг узатмасига ҳеч ким ета олмади
46'
"Аш-Шабоб"да ўзгариш бўлди:Довуд ал-Балуший ўрнига Халифа Абдулла туширилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "Бунёдкор" - "Аш-Шабоб" - 2:0. Танаффус. Бироз дам оламиз
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
Шукуров рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида очилган Шораҳмедовни кўрди ва ўз вақтида узатма берди. Акмал тўпни қабул қилиб зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига ташланишди
43'
Вильянуэва жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячимиз бош билан тўпни қайтарди
42'
Энрике Луваннор бош билан ноаниқ зарба берди
41'
"Бунёдкор" жамоавий яхши ҳимояланмоқда. Маҳмуд Қосим олис масофадан зарба йўллади. ноаниқ
38'
Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Шомуродов тўпни кўкраги билан олдинга уриб, икки ҳимоячидан ўтиб кетишга уринди, аммо ҳакамлар ҳужумчимиз тўпни қўли билан ўйнади деб топишди
34'
ГОООООООЛ! Элдор Шомуродооооов, 2:0! Чап қанотда Комилов ва Ҳамдамов икки марта товон билан узатмалар бериб, рақиблардан ўтиб кетишди ва Акром дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Шомуродов ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дарвозани ишғол қилди!!!
31'
Яхши вазият! Майдон марказида Шомуродов рақиблардан тўпни олиб қўйди ва жамоамиз ҳужумга ўтишди. Шукуровнинг аниқ зарбасини Салим Абдулла иккинчи уринишда эгаллаб олди
29'
Хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага Муҳаммад Марзуқ бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
28'
Азиз Ҳайдаров жарима тўпини ўйинга киритди. "Шабоб" бурчак тўпини ўйинга киритади
26'
"Шабоб" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўринбоев тўпни бош билан қайтарди ва вакилларимиз қарши ҳужумга ўтаётганида Шукуров жамоадошига аниқ узатма бера олмади
25'
Шукуровнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Комиловнинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
24'
"Аш-Шабоб" ҳимоячиси Муҳаммад аш-Шамирий огоҳлантириш олди
18'
Балуший олис масофадан ноаниқ зарба берди
17'
Иброҳим олис масофадан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида кучни йўқотган тўпни Зуҳуров эгаллаб олди
15'
Шукуров Ўринбоевнинг жарима майдончасига интилаётганини кўрди ва унга узатма берди. Забиҳилло негадир ҳаракатни охиригача давом эттирмади ва тўхтаб қолди
12'
Вильянуэва олис масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячимизга тегиб, ён томонга кетди
11'
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Шомуродов эса зарба беришга улгурмади.
10'
Зуагининг узатмасидан кейин Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
9'
Вакилларимиз гол уриб олишганидан яна олдинга ўтишди, аммо энди "Шабоб" аста-секин ташаббусни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда
6'
"Бунёдкор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рақиблар тўпни қайтаришди
2'
ГОООООООЛ! Элдор Шомуродов, 1:0! "Бунёдкор" учрашувни жуда ҳужумкор бошлади ва тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Дастлабки ҳужумда дарвозабон қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Шомуродов дарвозани ишғол қилди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида
'
"Бунёдкор" стадиони. ОЧЛ, саралаш баҳси. "Қалдирғочлар" ушбу стадионда "Аш-Шабоб"ни қабул қилмоқда
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.