Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

24-тур. 13 февраль, соат 20:00. Бош ҳакам: Альфонсо Альварес Искиердо

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (3, 87)
Хамес Родригес (37)
Тони Кроос (45)

4 : 2

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

Хавьер Эрасо (10)
Горка Элустондо (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
15.Даниэль Карвахаль
16.Матео Ковачич
10.Хамес Родригес
08.Тони Кроос
19.Лука Модрич
23.Данило
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Хорка Ираисос (Д)
04.Эмерик Лапорт
24.Микель Баленсиага
16.Хабьер Этксейта
30.Иньиго Лекуе
08.Андер Итурраспе
25.Сабин
10.Оскар де Маркос
07.Беньят Эчебаррия
05.Хавьер Эрасо
20.Ариц Адурис
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
17.Альваро Арбелоа
18.Лукас Васкес
14.Каземиро
22.Иско
20.Хесе
  13.Йаго Эррерин (Д)
02.Энеко Боведа
17.Микель Рико
18.Карлос Гурпеги
03.Горка Элустондо
19.Икер Муниаин
21.Борха Вигуэра

Матн

90+2'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди ва у якунига етиб, ҳакамнинг ҳуштаги янгради. "Реал" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
90'
ГООООЛ! Горка Элустондо, 4:2! Оскар де Маркос ўнг қанотдан узатма берди ва Элустондо бош билан дарвозани ишғол қилди!
88'
Вуууууҳ! Криштиану хет-трик қилиши мумкин эди! Иско жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба натижасида тўп рекошет ҳолатда чап томондаги Роналдуга борди ва Криштиану бирга бир вазиятда гол ура олмади. Ираисос унинг зарбасини оёқ билан қайтарди!
87'
ГООООЛ! Криштиану Роналду, 4:1! Ўнг қанотдан етказилган узатмани португалиялик ҳужумчи кўкраги билан ўзига бўйсундирди, ҳимоячини алдади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
83'
Варан иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди. У майдон марказида Адурис билан ҳаводаги тўп учун курашди. Ҳакам тирсакни ишга солди деб ҳисоблади
82'
Вуууууҳ! Начо чап қанотдан узатма берди ва Бензема 11 метрли нуқта устида тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
81'
Исконинг узатмасидан кейин Роналду чап томондан жарима майдончасига кирди ва зарба йўлладди. Ираисос тўни эгаллади
79'
Эҳҳҳҳ! Роналду узатмасини Хамес жарима майдончаси ичида қабул қилди ва тўпни чап оёғига тўғрилаб зарба берди. Тўп офсайдга кириб қолган Бенземага тегди
77'
Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди.
76'
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Варан тўпни ён томонга тепиб юборди
73'
Ўнг қанотдан Адурис томон етказилган узатмани Варан бош билан қайтарди ва Навас тўпни эгаллаб олди.
72'
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Иско тушди.
71'
Лука Модрич огоҳлантириш олди.
69'
"Реал"да ўзгариш: Данило ўрнига Начо Монреал тушди
68'
Вуууууҳ! Кейлор Навас "Реал"ни муқарррар голдан қутқайрди! Тони Кроос ўз жарима майдончаси олдида тўпни рақибларга олдириб қўйди ва Адурис бирга бир вазиятда зарба беришга улгурмади. Навас олдинга югуриб чиқди ва ҳужумчи оёғи тагига ташланиб, тўпни тепиб юборди!
67'
"Реал" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди! Модрич ўнг қанотдан берган узатмани Ковачич жарима майдончаси ташқарисида тўхтатди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
64'
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Баленсиага бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
63'
Кроос чиройли узатма билан Карвахални бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳимоячи офсайдда деб топилди
59'
Роналду чап томон ёрдамга келган Карвахалга узатма берди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди
52'
Вууууҳ! Роналду томонидан йўлланган дастлабки зарба жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий зарба бурчакка йўл олаётганди, Ираисос қайтарди!
51'
Бензема шундоққина жарима майдончаси остонасида йиқитилди. Жарима зарбаси хавфли бўлииш керак
49'
Карвахаль офсайдда қолди
46'
Меҳмонлар майдон марказидан туриб "Реал" жарима майдончасига кираётган Адурис томон узатма беришди. Ариц тўпга бироз ета олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Атлетик" - 3:1. Танаффус.
45'
ГООООЛ! Тони Кроос, 3:1! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан 11 метрли нуқта устида турган Кроосга аниқ узатма берди. Тони кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
44'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ковачич ноаниқ зарба йўллади
43'
Баленсиага сариқ карточка олди.
39'
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатни Эрасо 7-8 метрлардан ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Карвахалнинг кўкрагига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди. Аммо ҳакам бурчак тўпи белгиламади
37'
ГООООООЛ! Хамес Родригес, 2:1! Колумбиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан чиройли зарба билан тўпни бурчакка жойлади!
35'
Карвахаль яна бир марта ўз жарима майдончаси ичида тўп учун курашда Адурисга ютқазди. Бу сафарги зарба йўлига Рамос ғов бўлди
34'
Басклардан хавфли жавоб ҳужуми! Адурис ўнг томонда Карвахалдан ўтиб кетди ва орқароққа узатма берди. де Маркос дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
32'
Вуууууҳ! "Реал"дан яна бир хавфли ҳужум! Карвахаль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига тўпни етказди. Хамес йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди!
31'
Яхши ҳужум! Данило ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Хамес етказган тўпни Бензема томон етказди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
29'
Вуууууҳ! Данило ўз қанотида хатога йўл қўйди ва тўпни олдириб қўйди. Ярим ҳимоячи жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Баленсиага тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тўсинга тегиб, ён томонга кетди!!!
24'
Вууууууҳ! Хамес ўнг қанотдан ҳаводан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Юқорига кўтарилган тўпга Данило етиб келди ва бош билан зарба берди. Ираисос зарбани қайтарди! Ажойиб сэйв!
22'
Вуууҳ! Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду марказ бўйлаб икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди. Ҳимоячику тўпни олиб қўйди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни нотўғри қайд этиб, ўйинни тўхтатди
19'
Вууууҳ! Қанотдан етказилган узатмага Адурис бош билан зарба берди. дан яхши сэйв!
16'
Рафаэль Варан огоҳлантирилди.
15'
Роналду жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
14'
Хавьер Эрасога огоҳлантириш берилди. У жарима майдончаси бурчагида ўзидан ўтиб кетаётган Роналдуни чалди
10'
ГООООООЛ! Хавьер Эрасо, 1:1! Варан қўпол хатога йўл қўйди. "Реал" жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячи Навас томон ноқулай узатди. Кейлорнинг қўлига теккан томон бироз ён томонга кетди, аммо Эрасо биринчи бўлиб етиб келди ва бўш дарвозани ишғол қилди!
9'
Вууууҳ! Роналду яна чап томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди. Ҳимоячи бир амаллаб тўпни қайтарди. Юқорига кўтарилган тўпга биринчи бўлиб Ковачич етиб келди ва зарба берди. Ираисос тўпни майдон ташқарисига чиқарди
8'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Адурис бош билан "Реал" дарвозаси томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
7'
Роналду чап томонда ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди ва йиқилди. Тан олиш керак у симуляция ишлатди. Ҳакам буни пайқади
6'
"Атлетик"нинг ҳужуми. Адурис томон етказилган узатмани жарима майдончаси ичига ташлаб югурмоқчи бўлди, аммо тўпни Навас эгаллаб олди
3'
ГООООЛ! Криштиану Роналду, 1:0! Бенземанинг узатмасидан кейин португалиялик футбочли жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб, олис юқори бурчакни аниқ нишонга олди!
1'
"Реал" - "Атлетик" учрашуви бошланди!
'
Хайрли оқшом, қадрли испан футболи мухлислари. Испания чемпионатининг марказий учрашувидан матнли трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.