Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

25-тур, 20 февраль, соат 20:00. Бош ҳакам: Карлос Дель Серро

ЛАС-ПАЛЬМАС

Хосе Виллиан (10)

1 : 2

БАРСЕЛОНА

Луис Суаерс (6)
Неймар (39)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Хави Варас (Д)
16.Айтами Артилес
17.Педро Бигас
22.Хавьер Гарридо
05.Давид Гарсия
15.Роки Меса
25.Набил эл-Жар
11.Момо
24.Тана
20.Хонатан Виера
08.Виллиан Хосе
  13.Клаудио Браво (Д)
06.Дани Алвес
24.Жереми Матьё
18.Хорди Альба
07.Арда Турон
20.Серхи Роберто
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
01.Рауль Лизоаин (Д)
03.Маурисио Лемос
06.Анхель Лопес
21.Хуан Валерон
29.Нили
07.Наузет Алеман
10.Серхио Аружо
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
23.Томас Вермален
22.Алейш Видаль
04.Иван Ракитич
17.Мунир эл-Ҳаддодий
19.Сандро Рамирез

Матн

90+3'
"Барселона" мезбонларнинг сўнгги ҳужумини бартараф этди. Ўйин якунланди. Каталонияликлар жуда ва жуда қийин ғалабани қўлга киритишди. "Лас-Пальмас" номдор рақиб ғалабадан маҳрум қилиш учун кўп вазиятлар яратди. Фақат улардан фойдалана олмади.
90+3'
Эҳҳҳҳҳ, Неймаррр! Бирга бир вазиятда ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Дарвозабон зарбани қайтарди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Вууууҳ! Араухо "Барса"ни кечирди. Бирга бир вазиятда тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп Браводан ўтди, аммо устун ёнидан ўтиб кетди...
89'
Эҳҳҳҳ, Месссиии, "Барселона кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтаётганди, аммо Лео ўз вақтида узатма бермади ва рақиб футболчиси ортдан келиб, ундан тўпни олиб қўйди
89'
Вуууҳ! "Лас-Пальмас"нинг қарши ҳужумини Вермален бартараф этди
86'
Дани Алвес сариқ карточка олди.
85'
Месси жаримадан йўллаган зарба жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
84'
Роки Меса сариқ карточка олди
83'
Вууууууҳ! Омад "Барселона" томонида бўлди. Мезбонлар тезкор ҳужум ташкил қилишди. Араухо 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Браво тўпга ташланганмаганди...
78'
Вууууҳ! Момо жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
77'
Месси офсайдда қолди
75'
"Лас-Палмас"да ўзгариш: Эл-Жар ўрнига Серхио Араухо тушди
73'
Маскерано Мессини бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Варас тўпни эгаллаб олди
70'
Суарес яна бир имкониятдан фойдалана олмади! Альбанинг узатмасидан кейин у яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпга тўхтатмасдан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди
70'
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Вермален тушди
66'
"Лас-Пальмас"да ўзгариш бўлди. Втера ўрнига Маурисио Лемос тушди
65'
"Барселона" кетма-кет кки марта бурчак тўпини ўйинга киритди.
60'
Эҳҳҳҳҳҳ, Виллиан Хосе! Хонатан Виера 16 метрлардан зарба берди ва Браво тўпни ён томонга қайтарди. Тўпга Хосе етиб келди ва зарба берди. Яқин масофадан тўпни дарвозага жойлай олмади!
56'
Яна бир хавфли вазият! Неймар томонидан чап қанотдан етказилган узатмага Суарес чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг ёоғига тегмай қолди ва Ракитичга келиб тушди. Иваннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
55'
Вуууҳ! Чап томондан олдинга ўтаётган Альбани Месси кўрди ва унга узатма берди. Хордининг бу сафар Суарес томон узатмаси ҳимоячининг оёғидан дарвозабонга борди
49'
Вууууууҳ! Суарееес! Неймарнинг диагонал узатмасидан кейин Алвес жарима майдончасига кирди ва Суарес томон узатма берди. Уругвайлик футболчи 4 метрдан бирга бир вазиятда айнан дарвозабоннинг ўзига зарба берди...
47'
Мезбон футболчиси олис масофадан ерлатиб зарба беришга муваффақ бўлди. Браво тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барселона"да ўзгариш бўлди. Арда Турон ўрнига Иван Ракитич туширилди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади. Танаффус. Ҳозирча "Лас-Пальмас" - "Барселона" - 1:2.
45'
Бўлимнинг сўнгги дақиқаларини "Лас-Пальмас" "Барселона" дарвозаси олдида босим юзага келтирди. Роки Меса томонидан берилган зарба ноаниқ бўлди
41'
Эҳҳҳҳ, Суарес! Иньестанинг узатмасидан кейин Луис деярли бирга бир вазиятга чиқди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас беришга қарор қилди. Леонинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
39'
ГООООЛ! Неймар, 1:2! Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Мессининг зарбасини Варас қайтарди, Неймар такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди!
38'
Виллиан 16 метрдан зарба йўллади. Зарба йўлига Маскерано ғов бўлди
36'
Суарес жарима майдончасига кираётган Неймартомон узатма берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади
34'
Жаримадан етказилган узатмага Артилес бош билан унчалик мураккаб бўлмаган зарба берди. Браво ҳар эҳтимолга қарши тўпни юқорига уриб юборди
33'
Арда Турон сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисини ортдан йиқитди
31'
Алвес жарима майдончаси ичида очилаётган Месси томон узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
27'
Вуууууҳ! Мессининг жаримадан етказган идеал узатмасидан кейин Суарес бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
22'
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Месси ён томондан олдинга ўтган Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчининг дарвозабон майдончасига берган пасини ҳимоячи бош билан қайтарди
18'
Вууууҳ! Иньеста 22 метрлардан кучли зарба йўллади. Варас зарбани қайтарди
16'
Қарши ҳужум пайтида Момо жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
15'
Вууууҳ! Иньестанинг аниқ узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп Вараснинг қўлидан майдонни тарк этди
10'
ГООООООЛ! Виллиан, 1:1! "Лас-Пальмас" чиройли гол урди. Ўнг томондан жарима майдончасининг айланаси ичида турган Виерга узатма берилди ва Хонатан товони билан тўпни ичкарига етказди. Хосе Виллиан бирга бир взаиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди!
6'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 0:1! Иньестанинг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги қанотда очилган Суаресга узатма берди. Луис бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
5'
"Лас-Пальмас" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Барселона" ҳимоячилари тўпни қайтаришди
3'
Хонатан Виера олис масофадан жарима зарбасин тепди, ноаниқ
1'
Ўйин бошланди
'
"Лас-Пальмас" сариқ, "Барселона" эса оқ кўк рангли формада ҳаракат қилади
'
"Барселона" ўзининг навбатдаги ўйинини Лас-Пальмас шаҳрида, шу ном билан аталувчи клубга қарши ўтказмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли Испан футболи ишқибозлари. Ла лиганинг 25-туридан ўрин олган учрашувдан матнли трналсляциямизни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.