| 14/11 18:00 | Нефтчи | - | Бунёдкор |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Осиё чемпионлар лигаси
| «В» гуруҳи, 2-тур. 1 март, соат 18:00. Бош ҳакам: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб (Малайзия) | ||
БУНЁДКОР |
0 : 1 |
АН-НАСР (С.Арабистони)Модибо Майга (36)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
25.Муроджон Зуҳуров 2.Акмал Шораҳмедов (С) 3.Акром Комилов 9.Минори Сато 10.Элдор Шомуродов 11.Шаҳзодбек Нурматов 17.Достонбек Ҳамдамов 22.Рустамжон Ашурматов 29.Отабек Шукуров 30.Юрица Булят 71.Александр Алемпиевич |
22.Абдуллоҳ ал-Эназий 2.Муҳаммад Ҳасан 4.Умар Иброҳим 8.Яҳё аш-Шеҳрий 12.Холид ал-Ғамдий 14.Иброҳим Ғолиб 16.Абдулазиз ал-Жебрин 24.Ҳуссайн Сулаймоний 25.Модибо Майга 26.Шая Шараҳилий 86.Адриан Миерзежевски |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
45.Акбар Тўраев 6.Анвар Ғофуров 8.Жовлон Иброҳимов 14.Баҳодир Насимов 16.Дилшодбек Аҳмадалиев 19.Забиҳилло Ўринбоев 26.Санжар Қодирқулов |
23.Ҳуссайн Шаян 5.Жаман ад-Давсарий 9.Наиф Ҳазозий 10.Муҳаммад ас-Саҳлавий 13.Муҳаммад ал-Биший 18.Маркос Габриел 27.Авад ал-Фараж |
|
Матн
| 90+4' | ![]() |
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Ан-Насср"га имкониятни бой берди |
| 90+3' | ![]() |
Иброҳим Ғолиб огоҳлантириш олди |
| 90+3' | ![]() |
Бурчак тўпи пайтида Зуҳуров яна олдинга борди, ҳужумда иштирок этди. Унинг узатмасини Эназий эгаллади |
| 90+2' | ![]() |
Вууууҳ! Ҳамдамовнинг бош билан зарбасини Эназий қайтарди! |
| 90+1' | ![]() |
Вуууууҳ! Эҳҳҳҳҳҳҳ! БУрчакдан етказилган узатмага Зуҳуров бош билан зарба берди!!!! Тўп тўсинга тегиб қайтди. Ашурматовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Нвсимовнинг зарбаси ноаниқ бўлди! |
| 90' | ![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 90' | ![]() |
Ҳимоячиларимиз томошабин вазифасини бажаришди. Зуҳуров қутқарди |
| 87' | ![]() |
Вууҳ! Ҳамдамов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Эназий тўпни қўлдан чиқариб юбориб, сўнгра эгаллаб олди |
| 84' | ![]() |
Йўқ, "Насср" ҳужум ташкил қилишимизга мутлақо имкон бермаяпти |
| 81' | ![]() |
"Ан-Насср"да ҳам ўзгариш: Мирезежевски ўрнига Муҳаммад Саҳлавий тушди |
| 80' | ![]() |
"Бунёдкор"да ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Санжар Қодирқулов тушди |
| 76' | ![]() |
Акром Комилов 40 метрдан жарима зарбаси тўғри дарвоза томон тепди. Ноаниқ |
| 74' | ![]() |
Вуууууҳ! Сулаймоний чап қанотдан узатма берди. Маига бош билан зарба берди. Зуҳуров тўпни юқорига кўтариб юбора олди |
| 72' | ![]() |
"Бунёдкор"да ўзгариш: Сато Минори ўрнига Баҳодир Насимов тушди |
| 71' | ![]() |
Наҳотки юқоридан етказилган узатмаларни Эназий "еб қўяётганини" футболчиларимиз сезмаяпти. Фақат шу билан машғул бўлишмоқда |
| 70' | ![]() |
Рақиб бурчак тўпини ўйинга киритди. Жебрийн бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 68' | ![]() |
Шораҳмедов ўнг қанотдан етказган узатмани Эназий ўзиники қилиб олди |
| 67' | ![]() |
Бурчакдан етказилган тўпни Эназий эгаллаб олди |
| 67' | ![]() |
Ҳамдамов йўллаган зарба жонли девордагиларга тегиб, майдонни тарк этди |
| 66' | ![]() |
"Бунёдкор" жарима майдончаси яқинидан жарима зарбаси тепади |
| 64' | ![]() |
Омад "Бунёдкор" томонида бўлди. Маркиньос бирга бир вазиятда тўпни Зуҳуровнинг устидан оширди. Булят тўпни яна ҳужумчининг ўзига қайтарди. Такрорий зарбадан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 63' | ![]() |
Комилов икки ҳимоячини алдаб ўтиш чоғида тўпни олдириб қўйди ва рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтди. Булят тўпни ўтказиб юборди. Маига Ашурматов билан юзма-юз ҳолатда қолди. Уининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 62' | ![]() |
Шукуров олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллай олмади |
| 61' | ![]() |
Эҳҳҳҳ, Ўринбоев! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Забиҳилла қайтарди ва юқорига кўтарилган тўпни Минори ҳужумчининг ўзига қайтарди. Ўринбоевнинг зарбаси қовушмади! |
| 59' | ![]() |
Чап қанотдан жарима майдончасига юқоридан етказилган узатмани саудиялик ҳимоячилар қайтаришди |
| 57' | ![]() |
Шеҳрий ўрнига Маркос Габриел тушди |
| 56' | ![]() |
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган тўп учун курашда Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида деярли рақибдан тўпни олиб қўйди, аммо сўнгги паллада тўп ҳимоячининг оёғидан дарвозабонга борди |
| 55' | ![]() |
Жаримадан етказилган узатмани Эназий осонлик билан эгаллаб олди. Абдуллоҳ яхши ўйнамоқда бугун |
| 54' | ![]() |
Умар Иброҳим сариқ карточка олди |
| 52' | ![]() |
"Бунёдкор"да ўзгариш: Шаҳзод Нурматов ўрнига Забиҳилла Ўринбоев тушди |
| 52' | ![]() |
Шомуродов жарима майдончаси ташқарисида рақиб билан тўп учун курашди ва тўпни олиб қўйди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатди. фол |
| 51' | ![]() |
Сулаймонийнинг зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди |
| 50' | ![]() |
Меҳмонлар жарима зарбасини тепишади |
| 46' | ![]() |
"Ан-Насср" жарима майдончасига олис масофадан узатма берилди. Ҳужумчиларимиз тўпни эгаллай олишмади |
| 46' | ![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' | ![]() |
Биринчи бўлим якуланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Ан-Насср" - 0:1. Танаффус |
| 45+1' | ![]() |
"Насср" жарима майдончасига юқоридан яхши узатма берилганди. Тўпни ҳужумчиларимиз эмас, Эназий эгаллаб олди |
| 45' | ![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 43' | ![]() |
Ҳамдмовнинг зарба/узатмасини Эназий эгаллаб олди |
| 42' | ![]() |
Жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини тепамиз |
| 41' | ![]() |
Ҳакам иккинчи марта ўйинда "Бунёдкор" фойдасига бурчак тўпи бермаяпти |
| 40' | ![]() |
Эҳҳҳҳ, Шомуродов! Комиловнинг узатмасидан кейин Элдор чап қанотда ёлғиз олдинга ўтса бўларди, аммо у дарҳол Нурматов томон узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди |
| 40' | ![]() |
Танаффусгача бир амаллаб дурангни сақлаб қолиш керак эди. Буни эплолмадик... |
| 36' | ![]() |
ГОЛ! Модибо Майга чап қанотда 3 ҳимоячимиздан ўтиб кетди ва яқин масофадан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Зухуров кучсиз зарбани оёғининг ёнидан ўтиб ўтказиб юборди. |
| 33' | ![]() |
"Ан-Насср" "Бунёдкор"га ўйин бермаяпти... |
| 30' | ![]() |
Жамоамизнинг ҳужумдаги ишлари жуда ҳам суст бўлмоқда |
| 29' | ![]() |
Чап қанотдан етказилган узатмани дарвозабонимиз эгаллаб олди |
| 28' | ![]() |
Сулаймоний жаримадан етказган узатмани Зуҳуров эгаллаб олди |
| 27' | ![]() |
Элдор Шомуродов сариқ карточка олди. Рақиб ҳужумини тўхтатмаса бўлмасди |
| 23' | ![]() |
Вууууҳ! Зуҳуроооов! Шараҳилий ва Майганинг зарбаларини Муроджон қайтарди! |
| 20' | ![]() |
Ҳамдамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди! |
| 18' | ![]() |
Миерзежескининг зарбасини Зуҳуров мушт билан қайтарди |
| 17' | ![]() |
Отабек Шукуров фол ишлатди. Дарвозагача 28 метрлар... |
| 15' | ![]() |
Ҳамдамов жарима майдончасида очилаётган Нурматовга узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди, ҳакам эса бурчак тўпи белгиламади |
| 13' | ![]() |
Қанотда белгиланган жарима зарбасидан етказилган узатмаган Нурматов бош билан зарба берди. Аммо у офсайдда қолган экан |
| 12' | ![]() |
Эҳҳҳҳ, Шомуродов! Элдор жарима майдончасининг чап томонидан ярим айлана томон юрди ва зарба берди. Зарба ноаниқ бўлди. Шомуродов тўпни секингина Нурматовга юмалатиб берганида, Шаҳзодбек бирга бир вазиятга чиқиб кетарди... |
| 10' | ![]() |
Эҳҳ, Нурматов. Тўпни саудияликлар жарима майдончаси остонасида қабул қилиб ичкарига кираётганида тўпни йўқотди |
| 10' | ![]() |
Ҳозирча "қалдирғочлар" рақиб жарима майдончасига кира олишмаяпти. "Насср" яхши прессинг қўлламоқда |
| 7' | ![]() |
"Насср" футболчилари "Бунёдкор" жарима майдончаси атрофида босим уюштиришмоқда |
| 5' | ![]() |
Рақиб жарима майдончасидаги Шомуродовга узатма берилди. Элдор тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо ҳимоячи тўпни эгаллади ва тепиб юборди |
| 4' | ![]() |
"Бунёдкор" рақибдан тўпни олиб қўйди, аммо "Насср" футболчилари кескин ҳужум ташкил қилишга йўл қўйишмади |
| 1' | ![]() |
Вуууҳ! Меҳмонлар тўпни назорат қилиб туриб, бирданига марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Ҳужумчилардан бири икки ҳимоячимиз орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва шеригига узатди. У зарба беришга улгурмади ва тўпни вазиятдан узоқлаштиришга улгуришди футболчиларимиз |
| 1' | ![]() |
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга "Ан-Насср" футболчилари киритиб беришди. |
| ' | ![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва эсдалик учун суратга тушишмоқда |
| ' | ![]() |
Ассалому алаайкум, қадрли футбол мухлислари. Осиё чемпионлар лигаси. "В" гуруҳи. "Бунёдкор" - "Ан-Насср" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|