Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

28-тур, 6 март, соат 20:00

ЭЙБАР

0 : 4

БАРСЕЛОНА

Мунир эл-Ҳаддодий (8)
Лионель Месси (41, 76-пен.)
Луис Суарес (84)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Асьер Риесго (Д)
04.Иван Рамис
07.Андер Капа
17.Давид Хунка
05.Гонсало Эскаланте
03.Александар Пантич
06.Йосип Радошевич
14.Дани Гарсия
24.Адриан Гонсалес
09.Серхи Энрич
18.Борха Бастон
  13.Клаудио Браво (Д)
18.Хорди Альба
06.Дани Алвес
03.Жерар Пике
05.Серхио Бускетс
04.Иван Ракитич
07.Арда Турон
14.Хавьер Маскерано
17.Мунир Эл-Ҳаддодий
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
01.Хаби Ирурета (Д)
15.Мауро дос Сантос
02.Йон Ансотеги
19.Антонио Луна
08.Такаши Инуи
11.Изет Хайрович
21.Саул Берйон
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
24.Жереми Матье
15.Марк Бартра
23.Томас Вермален
08.Андрес Иньеста
20.Серхи Роберто
22.Алейш Видаль

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. "Эйбар" - "Барселона" - 0:4. Энрике шогирдлари мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 36тага етказишди ва жадвалда пешқадамлик қилишда давом этишади.
90+2'
Ўйин якунланди. "Эйбар" - "Барселона" - 0:4. Энрике шогирдлари мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 36тага етказишди ва жадвалда пешқадамлик қилишда давом этишади.
90+1'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Сержи Роберто жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Риесго тўпни эгаллади
84'
ГООООЛ! Луис Суарес, 0:4! Жарима майдончаси ичида икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва олис бурчакни ишғол қилди!
83'
Хавьер Маскерано сариқ карточка олди. Кейинги турни ўтказиб юборади
82'
Дани Гарсия огоҳлантирилди, Мессини чалиб йиқитгани учун
80'
"Барселона"да бирданига 3та ўзгариш: Турон ўрнига Сержи Роберто, Бускетс ўрнига Марк Бартра, Пике ўрнига Томас Вермален тушди.
76'
ГООООЛ! Лионель Месси, 0:3! Аргентиналик футболчи марказ бўйлаб юмшоқ зарба берди, дарвозабон ён томонга ташланди.
75'
"Эйбар" дарвозаси томон пенальти! Месси ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва узатма бераётган пайтида тўп унинг оёғига остига ётаётган Рамиснинг қўлига тегди.
74'
Алвес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва юқоридан узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
71'
Месси жарима зарбасини дарвоза бурчаги томон айлантирди. Риесго тўпни эгаллади
70'
Иван Рамис сариқ карточка олди. У Мессини чалиб йиқитди
68'
"Эйбар"да ўзгариш: Борха Бастон ўрнига Сауль Берйон тушди
65'
Энричнинг узатмасидан кейин Гонсалес 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
64'
Мезбонларнинг ҳужумини "Барса" ҳимоячилари қайтаришди
61'
Месси Ракитични бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Иван тўпга ета олмади
55'
Суареснинг узатмасидан кейин Мессига яккма-якка вазиятга чиқди. Ҳимоячи тпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
53'
Вууууҳ! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароқдан етиб келган Мессига узатма берди. Лео тўпни ўзида бироз қочириб юбориши натижасида вазиятни қўлдан чиқарди
52'
Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
48'
Луис Суарес сариқ карточка олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Эйбар" - "Барселона" - 0:2. Танаффус
45'
"Барселона" футболчилари иккита ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади. Чап томондан етказилган узатмани Ракитич дарвозабон майдончаси ичида дарвозага бура олмади. Кейинги вазиятда эса Суарес деярли бирга бир вазиятда зарба беришга улгурмади. Риесго тўпни эгаллаб олди
41'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 0:2! Аргентиналик футболчи қарши ҳужум натижасида ўз тўп билан олдинга ўтди, жарима майдончасига кирди ва чап томондан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
40'
Вууууҳ! "Эйбар" каталонияликлар дарвозаси томон жиддий босим уюштирди. Жарима майдончасининг ўнг томонидан етказилган узатма натижасида тўп Бускетснинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетишига оз қолди
37'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан қайтарди
33'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмаган Эскеланте жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
32'
Вууууҳ! Месси жарима майдончаси олдигача келди ва ичкарига кираётган Ҳаддодий томон узатма берди. Мунир бўш дарвоза олдида очилган Суарес томон юмшоқ узатма бера олмади. Узатма тезроқ бўлгани учун Луис тўпга ета олмади
28'
Альба жарима майдончаси ичида шериклари томон узатма берди. Тўп ҳимоячининг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Пенальти белгиланмади, бор-йўғи бурчак тўпи
25'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Браво тўпни мушт билан уриб юборди
23'
Мессининг узатмасини Альба рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо Суарес томон самарали узатма бера олмади
19'
Леонинг узатмасига Ҳаддодий ета олмади
17'
Месси Суаресни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, ҳимоячи узатмани қайтариб қолди
12'
Вуҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Иван Рамис бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
10'
Бу сафар чап қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида Суарес жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Ноаниқ
8'
ГОООЛ! Мунир эл-Ҳаддодий, 0:1! Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига ўнг томондан кирди ва тўпни қабул қилиб, нариги устун томонга келаётган Мунир томон пас берди. Ҳаддодий бўш дарвозага тўпни буриб қўйди!
5'
Месси томонидан етказилган жарима зарбасини мезбон ҳимоячилари қайтаришди
5'
Йосип Радошевич сариқ карточка олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун
1'
Учрашув бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасининг 28-турни доирасидаги "Эйбар" ва "Барселона" ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.