Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, жавоб ўйини. 10 март, соат 00:45. Бош ҳакам: Феликс Брих

ЧЕЛСИ

Диего Коста (27)

1 : 2

ПСЖ

Адриен Рабьё (16)
Златан Иброҳимович (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
28.Сесар Аспиликуэта
02.Бранислав Иванович
24.Гэри Кэхилл
04.Сеск Фабрегас
10.Эден Азар
22.Виллиан
12.Жон Оби Микель
17.Педро Родригес
19.Диего Коста
16.Роберт Кенеди
  16.Кевин Трапп (Д)
32.Давид Луис
02.Тиаго Силва
05.Маркиньос
17.Максвелл
11.Анхель Ди Мария
14.Блез Матюйди
07.Лукас Моура
08.Тиаго Мотта
25.Адриен Рабиот
10.Златан Иброҳимович
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
06.Баба Рахман
21.Неманья Матич
08.Оскар
14.Бертранд Траоре
18.Лоик Реми
36.Рубен Лофтус-Чик
  30.Салваторе Сиригу (Д)
23.Грегори ван дер Виль
04.Бенжамин Стамбули
20.Лейвин Курзава
27.Хавьер Пасторе
29.Жан-Кевин Огюстен
09.Эдинсон Кавани

Матн

90+2'
Ўйин тугади. "Челси" - "ПСЖ" - 1:2. Париж чорак финалга чиқди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
90'
Ивановичга огоҳлантириш берилди
87'
"ПСЖ"да ўзгариш: Матюйди ўрнига Грегори ван дер Виль тушди
85'
Траоренинг зарбаси кучсиз чиқди, Трапп тўпни эгаллади
83'
Кавани бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайд
82'
"ПСЖ"да ўзгариш: Анхель ди Мария ўрнига Кавани тушди
82'
Педронинг зарбасига аниқлик етишмади
80'
Вууууҳ1 Куртуа жамоасини қутқарди! Максвелл Ди Мариянинг узатмасидан кейин чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Златаннинг зарбасини Тибо оёғи билан қайтарди
77'
"ПСЖ"да ҳам ўзгариш: Лукас Моура ўрнига Хавьер Пасторе тушди
77'
"Челси"да ўзгариш: Азар ўрнига Оскар тушди
74'
Златан чап қанотдан 11 метрли нуфта атрофига узатма берди, Ди Мария товони билан тўпни дарвоза томон бурди. Зарба кучсиз чиқди
73'
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда
70'
Амалда тўқнашув тақдири ҳал бўлди. "Челси" кейинги босқичга чиқиши учун камида 3та гол уриш керак. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида мезбонлар буни амалга ошира олишмаса керак
67'
ГООООООЛ! Златан Иброҳимович, 1:2! Ди Мариянинг узатмасини швециялик футболчи дарвозанинг бўш қисмига буриб қўйди!
65'
Вууууҳ! Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Трапп тўпни ён томонга қайтарди. Азар йўллаган зарбани ҳам Кевин бартараф этди!
64'
Аспиликуэта ўнг қанотдан узатма берди. Трапп тўпни ушлаб олди
62'
Вуууҳ! Рабьёнинг узатмасидан кейин Ибраҳимович жарима майдончасига кириб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Бурчак тўпи
60'
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Бертранд Траоре тушди
53'
Жон Оби Микенль сариқ карточка олди
50'
Виллан чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Аспиликуэта йўллаган зарба Давид Луиснинг белига тегди, Костанинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланиб ктди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Челси" - "ПСЖ" - 1:1. Танаффус
45'
Диего Коста 22 метрлардан зарба йўллади. Трапп тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
45'
Сеск Фабрегас огоҳлантириш олди. Оёғини рақибга нисбатан баланд кўтарди
43'
Педро майдон марказида тўпни эгаллаб, лондонликларнинг қарши ҳужумига асос солди. Диего Коста жарима майдончасига кирган Педрога узатма бераётганида ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди
42'
Азар жарима майдончаси кирар-кирмас зарба йўллади. Трапп тўпни эгаллаб олди
41'
Тиаго Мотта огоҳлантириш олди
40'
Фабрегас жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Бироз ноаниқ
35'
Рабьё огоҳлантирилди
34'
Вууууҳ! Моура ўнг қанотдан узатма берди ва Иброҳимович бош билан зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади
31'
Аспиликуэта ўнг қанотдан узатма берди. Давид Луис бош билан узатмани қайтарди
27'
ГОООООЛ! Диего Коста, 1:1! Виллиан майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ҳамда Педро билан "девор" ўйнаб олиб, Костани тўп билан таъминлади. Ҳужумчи жарима майдончасига кириб ҳимоячини чалғитди ва зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
25'
Ди Мария офсайдда қолди. Акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқаётганди
24'
Парижликлар тўпни жуда яхши назорат қилишмоқда. "Челси" тўпсиз югуришга мажбур
21'
Диего Коста офсайдда қолди
20'
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Азар тўпни эгаллаб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. ПСЖ футболчилари тўпни эгаллаб олишди
19'
Азар! Рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячилар таъқиби остида бўлишига қарамай зарба йўллашга муваффақ бўлди. Максвелл зарбани қайтарди
16'
ГОООООЛ! Адриен Рабьё! 0:1! Ди Мария жарима майдончасишга кирган Иброҳимовични тўп билан таъминлади. Златан олис устун томон узатма берди ва Рабьё дарвозани ишғол қилди!
13'
Вуҳ! Ди Мариянинг узатмасидан кейин Златан бирга бир вазиятда зарба берди, бироқ офсайд!
12'
"Челси" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар узатмани қайтаришди
10'
Ди Мариянинг узатмасини Ибра рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
6'
Бурчак тўпидан кейин Златан дарвозани ишғол қилди, аммо Иброҳимович офсайдда қолганди
5'
Вууууҳ! Лукас Моура ҳимоячилар орасидан узатма бериб, Ди Марияни яккама-якка вазиятга чиқарди. Анхель тўпни Куртуанинг ёнидан ўтказиб, дарвоза томон тепди. Иванович зарбани қайтариб қолди
3'
Вуууууҳ! Парижликлар ўз жарима майдончалари атрофида ҳаддан ташқари хотиржамликка берилиб, бир-бирларига кўп узатма бериб юборишди. Натижада тўп йўқотилди ва Коста 12 метрлардан зарба йўллади. Трапп зарбани қайтарди
1'
Ўйин бошланди!
'
ЕЧЛ, 1/8 финал. "Стемфорд Бриж" стадионид. "Челси" "ПСЖ"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.