Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия кубоги, чорак финал

13 март, соат 21:00. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Антони Марсьяль (83)

1 : 1

ВЕСТ ХЭМ

Димитри Пайе (68)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
30.Гильермо Варела
05.Маркос Рохо
17.Дейли Блинд
35.Жесси Лингард
21.Андер Эррера
27.Маруан Феллайни
16.Майкл Кэррик
09.Антони Марсиаль
39.Маркус Рэшфорд
  01.Даррен Рэндолф (Д)
03.Аарон Крессвелл
08.Шейху Куйяте
02.Уинстон Рид
21.Анджело Огбонна
16.Марк Ноубл
30.Майкл Антонио
28.Мануэль Лансини
29.Эммануэль Эменике
09.Энди Кэрролл
27.Димитри Пайе
ЗАҲИРА
20.Серхио Ромеро (Д)
52.Шон Уильямс
36.Маттео Дармиан
28.Морган Шнайдерлин
07.Мемфис Депай
11.Аднан Янузай
31.Басти Швайнштайгер
  13.Адриан (Д)
04.Алекс Сонг
20.Виктор Мозес
14.Педро Обьянг
17.Жой О Брайен
11.Эннер Валенсия
15.Дьяфра Сако

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "МЮ" - "Вест Хэм" - 1:1. Дастлабки ўйинда ғолиб номи аниқланмади. Энди жамоалар "Вест Хэм" майдонида такрорий ўйинни ўтказишади
90+3'
"Вест Хэм" кетма-кет 3 марта бурчак тўпини ўйинга киритди
90+1'
Вуууҳ! Майкл Антонио жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Футболчилар орасидан ўтиб олис бурчакка бораётган тўпни Де Хеа қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Мемфис бурчак тўпини ўйинга киритди. Рохо бош билан ноаниқ зарба йўллади
87'
"МЮ"да ўзгариш: Варела ўрнига Маттео Дармиан тушди
87'
Вууҳ! Кэррик жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
85'
Рохо жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади.
83'
ГООООООЛ! Антони Марсьяль, 1:1! Франциялик футболчи жарима майдончаси остонасида тўпни эгаллади ва ўнг қанотдаги жамоадошига берди. Олис устун томон етказилган узатмани Марсьяль дарвозага буриб қўйди
82'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Кэрролл ўрнига Эннер Валенсия тушди
79'
Эменике огоҳлантирилди
78'
Швайнштайгер жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Ноаниқ
76'
"МЮ"да ўзгариш: Рэшфорд ўрнига Депай тушди
75'
Блинд чап қанотдан жонли деворни айлантириб зарба бермоқчи бўлди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
74'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Рэшфорд йиқитилди
71'
Майкл Кэррик сариқ карточка олди
70'
Марсьял жамоадоши билан девор ўйнаб жарима майдончасига кирди, аммо офсайд
68'
ГООООООЛ! Димитри Пейе, 0:1! Дарвозагача 27 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Пейе йўллаган зарба устун тегиб, тўрга бориб тушди. Давид де Хеа ҳам тўпга ета олмади!
64'
"Вест Хжм" футболчиси бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва Смоллинг оёғига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
64'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Эменике ўрнига Диафра Сако тушди
60'
Вууууҳ! Жарима майдончаси ичида турган Рэшфордга узатма берилди. У тўпни олдинга ташлаб дарвозабон майдончасига яқинлашди. Ҳужумчи Рэнфдолфни алдаб ўтиб, зарба бермоқчи бўлди, аммо тўп дарвозабондан сўнг Рэшфордга тегиб, майдонни тарк этди
59'
"МЮ"да яхши имконият юзага келди. Эррера жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп унинг оёғи остига ташланган ҳимоячи қўлига тегиб қайтди. Ҳакам пенальти учун асос йўқ деб ҳисоблади
59'
Шейху Куяте сариқ карточка олди
57'
Мезбонлар чап томонда белгиланган жарима зарбасини ижро этишди. Меҳмон жамоа посбони тўпни эгаллаб олди
54'
Димитри Пайе огоҳлантириш олди. У чап томондан жарима майдончасига кираётган Лингардни чалиб йиқитди
52'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Эррера қайтган тўни эгаллаб жарима майдончаси кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллаши мумкин бўлган ҳолатда узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
47'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Де Хеа қайтарди. Тўпни мезбон ҳимоячилар эгаллашди ва хавфни бартараф этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус
45+1'
Крессвел чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси томон кучли узатма берди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
40'
Меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. "МЮ" футболчилари хавфни бартараф этишди
37'
Жарима майдончаси ичидаги Феллайни томон юқоридан узатма берилди. Рэндолф тўпни эгаллаб олди
33'
Жаримадан етказилган узатмани мезбон футболчилари қайтаришди
32'
Феллайни сариқ карточка олди
27'
Вууууҳ! Марсьялнинг узатмасидан кейин Рохо чап томондан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устида зарба йўллади. Эрреранинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
24'
Майдон марказидан олдинги чизиқ томн етказилган узатма "Вест Хэм" дарвозабонига насиб этди
23'
Марсьяль чап томондан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Зарба кучсиз бўлди ва тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
19'
Чап қанотдан етказилган узатмани Эррера дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Зарба ноаниқ бўлди
18'
Вуҳ! Крессвелл чап қанотдан узатма берди ва Эменике 7 метрдан бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
16'
Лингард жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
14'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Рэшфорд эгаллаб олди, аммо ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
9'
Чап қанотдан етказилган узатмаган Кэрролл бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
6'
Вуууууҳҳҳ! Эменике бирга бир вазиятга чиқиб, жарима майдончасига ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
5'
Крессвелл чап қанотдан узатма берди, Кэрролл жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Лингард жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
3'
Бурчакдан етказилган узатмага Феллайни бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
2'
"МЮ"нинг ҳужуми. Рэшфорд жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак тўпи
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Кристал Пэлас", "Эвертон" ва "Уотфорд" жамоалари ярим финалга чиқиб бўлишди
'
Англия кубоги, чорак финал босқичи доирасида сўнгги ўйин бошланиш арафасида. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.