Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

31-тур, 19 март, соат 17:45. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

ЭВЕРТОН

0 : 2

АРСЕНАЛ

Дэнни Уэлбек (7)
Алекс Ивоби (42)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жоэль Роблес (Д)
06.Фил Жагелка
17.Муҳаммад Бешич
25.Рамиро Фунес Мори
03.Лейтон Бейнс
15.Том Клеверли
16.Жеймс МакКарти
23.Шимус Коулмэн
20.Росс Баркли
12.Аарон Леннон
10.Ромелу Лукаку
  13.Давид Оспина (Д)
06.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
24.Эктор Беллерин
05.Габриэль Паулиста
34.Франсис Коклен
35.Мохамед Эль-Ненни
11.Месут Ўзил
45.Алекс Ивоби
23.Дэнни Уэлбек
17.Алексис Санчес
ЗАҲИРА
24.Тим Ховард (Д)
05.Жон Стоунз
32.Брендан Гэллоуэй
21.Леон Осман
14.Умар Ниассе
19.Жерар Делофеу
09.Аруна Коне
  49.Мэтт Мэйси (Д)
03.Киран Гиббс
04.Пер Мертезакер
21.Калум Чамберс
28.Хоэль Кэмбелл
12.Оливье Жиру
14.Тео Уолкотт

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Арсенал" муҳим ғалабани қўлга киритди ва жадвалдаги 3-поғонасини мустаҳкамлаб олди.
90+4'
Деулофеу ўнг қанотдан узатма берди. Оспина тўпни эгаллади
90+3'
Вууууҳ! Жиру чап томондан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
90+2'
"Эвертон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Оспина тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
88'
Чап қанотдан етказилган узатмага Лукаку бош билан 7-8 метрлардан зарба берди. Оспина тўпни эгаллади
86'
"Арсенал"да ўзгариш: Ивоби ўрнига Калум Чемберс тушди
85'
"Арсенал" ажойиб имкониятга эга бўлди. Ивоби Жиру томон аниқ пас бера олмади. Акс ҳолда ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
83'
Бурчакдан тўпини Жиру бош билан дарвозага жойлади, аммо ҳакам голни инобатга олмади. Ҳимоячига нисбатан ҳужумда фол ишлатилди
82'
Жиру олис масофадан йўллаган зарба рекошет ҳолатда майдонни тарк этди.
81'
Жаримадан йўлланган зарбани Роблес эгаллаб олди
81'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Жируга нисбатан фол ишлатилди
78'
"Эвертон" ҳимоячиси Коулмэн офсайдда қолди
74'
"Арсенал"да иккита ўзгариш: Ўзил ва Уэлбек ўрнига Киран Гибас ва Оливье Жиру туширилди.
73'
"Эертон"да ўзгариш: Баркли ўрнига Жерар Делофеу тушди
72'
Мезбонлар ҳужум ташкил қилиб, зарба беришди. Тўпни Габриел қайтарди ва сўнгра уни тепиб юборди
69'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Жагелка бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
66'
Оййй... Коулмэн ўнг қанотдан узатма берди. Оспина тўпни эгаллаб олди, аммо тўпга ташланган Лукаку дарвозабонга келиб урилди. Дарвозабон жиддий жароҳат олди. Ҳужумчиига огоҳлантириш берилмади.
64'
Бугун Венгер шогирдлари яхши ўйнашмоқда. Ўзлари яратган имкониятдан фойдаланиб, ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда
58'
Ивоби ноаниқ узатма берди, акс ҳолда Ўзил яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди...
57'
"Эвертон" футболчилари аста-секин босимни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Улар таваккал қилишга мажбурлар
52'
Санчес жарима майдончасининг ўнг бурчагида туриб ичкарига кираётган Ивобининг йўлига узатма берди. Алекс тўпга ета олмади
50'
Лукаку чап қанотдан жарима майдончаси узатма берди. Коклен тўпни қайтарди
48'
Санчес ўнг томондан дарвозабон майдончасига яқинлашиб борди ва орқароққа узатма берди. Ўзилнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Эвертон"да ўзгариш: Муҳаммад Бешич ўрнига Жон Стоунз тушди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Эвертон" - "Арсенал" - 0:2. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Вуҳ! Меҳмонлар товонлар ёрдамида қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди. Ивобининг зарбасига аниқлик етишмади
44'
Уэлбек чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва оёғининг тагига ташланган ҳимоячидан ўтиб кета олмади
42'
ГООООООЛ! Алекс Ивоби, 0:2! "Арсенал" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва олис масофадан Ивобига узатма берилди. Алекс бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Тўп Роблеснинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди
38'
Алексиснинг узатмасидан кейин Беллерин жарима майдончасига кириб борди ва 14 метрлардан зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
36'
Чап қанотдан узатма берилди, Жагелка тўпни қайтарди. Акс ҳолда унинг ортида турган Уэлбек дарвозани ишғол қилиши мумкин эди
34'
Беллерин ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди ва Санчес тўпни эгаллади. Алексис ҳимоячининг оёғига қоқилиб йиқилди. Клаттенбург жим
28'
"Канонирлар" бурчак тўпи пайтида яхши ҳимояланишди
27'
"Эвертон" қарши ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади.
23'
Хавфли зарба! "Эвртон" қанотдан берган узатмани меҳмон ҳимоячилари қайтаришди. Қайтган тўпни Муҳаммад Бешич жарима майдончаси ташқарисида эгаллади ва 18 метрлардан зарба йўллади. Оспина иккинчи уринишда тўпни эгаллади
21'
Яхши ҳужум! Ўзил Ивоби билан "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди. Унинг зарбасига йўлига ҳимоячи оёқ қўйиб қолди. Бурчак тўпи самарали чиқмади
19'
"Эвертон" аста-секин олдинга ўтмоқда. Ҳозирча хавфли вазият йўқ
15'
Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмасини мезбон ҳимоячилари қайтаришди
12'
Тўпни назорат қилиш бўйича кичик устунлик "канонирлар" томонида
8'
Яна бир хавфли вазият! Уэлбек рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни ҳимоячидан олиб қўйди ва Санчес бу сафар жарима майдончасига кираётган Ивобини тўп билан таъминлади. Алекс йўллаган зарбани Роблес эгаллаб олди
7'
ГООООООЛ! Дэнни Уэлбек, 0?1! Меҳмонлар чиройли ҳужум ташкил қилишди. Алексиснинг узатмасидан кейин ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқди, дарвозабонни алдаб ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди!
4'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Паулиста оёқ билан аниқ зарба бера олмади
3'
Хавфли вазият. Лукаку чап қанотдан жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Баркли бош билан зарба берди. Ноаниқ
2'
Вуууууҳ! Бурчакдан ерлатиб етказилган узатмани Коулмэн яқин устун ёнидан дарвоза томон бурди. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди
1'
Дастлабки ҳужумни "Эвертон" ўнг қанотдан ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
'
Ассалому алайкум! Дам олишлари кунлари ва Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бошланмоқда. Бугун АПЛнинг 31-тури доирасида бўлиб ўтадиган марказий ўйинлардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. "Эвертон" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.