Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

31-тур, 19 март, соат 20:00

ЧЕЛСИ

Сеск Фабрегас (45+3, 89-пен.)

2 : 2

ВЕСТ ХЭМ

Мануэль Лансини (17)
Энди Кэрролл (61)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
02.Бранислав Иванович
24.Гэри Кэхилл
26.Жон Терри
28.Сесар Аспиликуэта
08.Оскар
12.Жон Оби Микель
22.Виллиан
04.Сеск Фабрегас
18.Лоик Реми
16.Роберт Кенеди
  13.Адриан (Д)
02.Уинстон Рид
03.Аарон Крессвелл
21.АнЖело Огбонна
08.Шейху Куйяте
16.Марк Ноубл
30.Майкл Антонио
28.Мануэль Лансини
15.Дьяфра Сако
11.Эннер Валенсия
27.Димитри Пайе
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
06.Баба Раҳмон
14.Бертранд Траоре
21.Неманья Матич
36.Рубен Лофтус-Чик
11.Алешандре Пато
17.Педро Родригес
  01.Даррен Рэндолф (Д)
35.Рис Оксфорд
17.Жой О'Брайен
04.Алекс Сонг
14.Педро Обьянг
09.Энди Кэрролл
29.Эммануэль Эменике

Матн

90+7'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Вест Хэм" - 2:2. Ҳар иккала жамоа иккитадан очко йўқотишди.
90+5'
Эҳҳҳҳҳ, Лофтус-Чик! Траоре чап томондан жарима майдончасига кирди ва жамоадошига пас берди. Рубен шошиб қолди ва аниқ зарба бера олмади!
90+3'
Пайет йўллаган жарима зарбасини Куртуа эгаллаб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90+1'
Майдонда футболчилар тортишувни юзага келтиршиди. Фабрегас ва Виллиан огоҳлантирилди
89'
Пенальти белгиланган вазиятда Антониога сариқ карточка кўрсатилди
89'
ГООООЛ! Сеск Фабрегес, 2:2! Адриан зарба йўналишини топа олмади.
88'
ПЕНАЛЬТИ! "Вест Хэм" дарвозасига! Майкл Антонио жарима майдончаси ичида Лофтус-Чикни чалди
87'
ВУУУУҲ! Жаримадан етказилган узатмага Кэррол бош билан зарба берди. Траоре дарвоза чизиғи устида тўпни қайтариб қолди
86'
Вууууҳ! Эменике ўнг қанотдан Аспиликуэтадан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Иванович тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, акс ҳолда Кэррол тўпни бўш дарвозага жойларди
84'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Рубен Лофтус-Чик тушди
84'
Оби Микель олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
80'
Навбатдаги бурчак тўпидан кейин ҳам "Челси" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Хавф бартараф этилди
79'
Бурчакдан етказилган узатмага Кэрролл бош билан зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди. Виллиан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
78'
Пайет чап томондан жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп Терридан майдонни тарк этди
76'
Бурчакдан етказилган узатмага Терри бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
75'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Валенсия ўрнига Эменике тушди
74'
Вуууууҳ! Педро чап қанотдан узатма берди. Виллиан йўллаган зарба ҳимоячига тегиб, 11 метрли нуқта яқинида турган Фабрегасга борди. Сеск дарҳол чалқанча услубда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
72'
Хавфли зарба! Бурчакдан етказилган узатмага Фабргес бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
71'
Оскар жарима майдончасига чизиғи устида зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
68'
Жаримадан етказилган узатмага Жон Оби Микель дарвоза олдида бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
67'
Жарима майдончасининг чап бурчагига яқин жойда Педрога нисбатан фол ишлатилди
66'
Пайет жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Оби Микелга тегиб дарвозага борган тўпни Куртуа эгаллаб олди
64'
Шейху Куйяте огоҳлантирилди. У Педрони очиқчасига чалиб йиқитди
62'
"Челси" сафида ўзгариш: Лоик Реми ўрнига Бертранд Траоре тушди
61'
ГОООООООЛ! Энди Кэрролл, 1:2! Қарши ҳужумда Пайет ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқариб юборишди. Кэрроллнинг зарбасини Куртуа қайтара олмади!
61'
Вуууҳ! Лоик Реми жарима майдончаси ташқарисида Педро узатма қабул қилди ва зарба йўллади. Адриан иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
57'
Вууууҳ! Крессвелл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, нариги томондан майдонни тарк этди!
57'
Педро чап қанотдан жарима майдончасига узатма беришга уринди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. БУрчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди
55'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият содир бўлмади
52'
Фабрегас жаримадан етказган узатмага Терри бош билан зарба берди. Адриан тўпни мушти билан уриб юборид
51'
Куйяте Виллианни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси
50'
Иванович ўнг қанотдан узатма берди. Марказий ҳимоячилар тўпни ўтказиб юборишди. Оскар олис устун ёнида тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
47'
Фабрегас ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва "Вест Хэм" хавфли вазият яратди. Чап томондан жарима майдончасига кирган Пайетга тўп етказилди. Димитри олис устун томон узатма берди. Терри тўпни қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Челси"да ўзгариш: Роберт Кеннеди ўрнига Педро тушди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Вест Хэм" - 1:1. Танаффус
45+3'
ГОООООООЛ! Сеск Фабрегас, 1:1! Ярим ҳимояси жарима тўпини нақ "тўққизлик"ка жойлаб қўйди!
45+2'
Уинстон Рид огоҳлантирилди. У жарима майдончаси ташқарисида ўзидан ўтиб кетаётган Оскарни итариб йиқитди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
43'
Ноубл офсайдда қолди
41'
Виллиан жарима зарбасини тепди. Тўп дарвозадан 1 метр масофадан ўтиб кетди
37'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди, аммо Кенедига нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
31'
Яхши имконият! Лансини товони билан чап томондан жарима майдончасига кирган Крессвеллга узатма берди. Аарон ўзи зарба беришга қарор қилди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Ваҳоланки, унда бўш дарвоза олдида очилаётган Валенсияга пас бериш варианти ҳам бор эди
30'
"Челси" босимни ошириб бормоқда. Фабрегаснинг узатмасидан кейин Реми бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Адриан тўпни эгаллаб олди
28'
Оскарнинг узатмасидан кейин Виллиан тўпни жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ҳамда зарба йўллади. Бурчак тўпи
26'
Роберт Кенеди жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
24'
Бурчак тўпига Куйяте бош билан зарба берди. Ноаниқ
23'
Диафра Сако яккама-якка вазиятга чиқарилди. Кэйхилл тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
21'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Адриан мушт билан тўпни уриб юборди. Қайта етказилган узатмаган Иванович бош билан зарба берди. Ноаниқ
19'
"Вест Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп мезбонларга насиб этди
17'
ГООООЛ! Мануэль Лансини, 0:1! Жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди!!! Чиройли гол
16'
Иванович огоҳлантириш олди. У қарши ҳужумга ўтаётган Пайетни тортиб йиқитди
11'
"ВЕст Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Антонио бош билан зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади
9'
Вуууҳ! Лоик Реми ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остиад зарба йўллади. Адриан зарбани оёғи билан қайтарди
5'
"Вест Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятли чиқмади
4'
"Челси" футболчиси Кеннеди офсайдда қолди
2'
Меҳмонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига кирган Валенсия томон узатма берилди. Эннер тўпга ета олмади
1'
Ўйин бошланди!
'
"Вест Хэм" ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган бўлса, "Челси" еврокубокларга йўлланма берадиган ўринларни банд этишни мақсад қилган
'
АПЛнинг 31-тури доирасида "Челси" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.