Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 2-босқич

10-тур, 29 март, соат 18:00. Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

ЎЗБЕКИСТОН

Сардор Рашидов (50)

1 : 0

БАҲРАЙН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
5.Анзур Исмоилов
7.Азиз Ҳайдаров
8.Сервер Жепаров
9.Одил Аҳмедов (С)
10.Сардор Рашидов
11.Игорь Сергеев
13.Даврон Ҳошимов
19.Виталий Денисов
23.Элдор Шомуродов
  1.Аббос Аҳмад
3.Волид ал-Ҳайём
4.Сайид Дия Шуббар
7.Абдулваҳоб Али ас-Сафий
8.Ҳишом Найим
9.Абдулваҳоб ал-Малуд
11.Исмоил Абдулатиф Ҳасан
15.Абдулла Умар
18.Сайид Муҳаммад Аднан
17.Ҳусайн Баба Муҳаммад (С)
19.Комайл ал-Асвад
ЗАҲИРА
1.Элдорбек Суюнов
12.Игнатий Нестеров
3.Камолиддин Тожиев
4.Марат Бикмаев
6.Жасур Ҳасанов
14.Жавоҳир Соҳибов
15.Александр Гейнрих
16.Станислав Андреев
17.Санжар Турсунов
18.Фозил Мусаев
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
  21.Ҳамад ад-Досарий
22.Ашраф ас-Сабоий
2.Иса Муса
5.Маҳди Али
6.Ҳусайн ал-Алавий
10.Муҳаммад ар-Ромайҳий
12.Сайид Али Ҳошим
13.Сайид Муҳаммад
14.Абдулла Ҳилол
18.Муҳаммад Али Ҳасан
20.Сами ал-Ҳусайний
23.Абдулла Ёсир

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Баҳрайн - 1:0! Терма жамоамиз 21 очко билан "Н" гуруҳи пешқадамлигини қўлга киритди. Ғалаба билан табриклаймиз!
90+2'
Жаримадан еткзилган узатмани Волид Ҳайём дарвозага тескари турган ҳолда товони билан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллади, бироқ Волид офсайдда қолган экан
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Яхши ҳужум. Сергеевнинг узатмасидан кейин Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Жасур қарамасдан бизникилар йўқ жойга узатма берди.
88'
Абдулла Умар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Лобанов тўпни эгаллади
84'
Абдулваҳоб ал-Малуд ўрнига Абдулла Ҳилол тушди
81'
Одил 3 футболчи орасидан ўтиб ҳимоядан марказ томон сурилди ва Сардорни тўп билан таъминлади, аммо Рашидов ҳимоячини алдаб ўта олмади.
80'
Вуууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани қайтариш чоғида Лобанов тўпни қўлдан чиқариб юборди. Ал-Малуднинг зарбасини Саша оёқ билан қайтарди!
79'
Ҳусайний офсайдда қолди
78'
Аҳмедов олис масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
74'
Баҳрайнда ўзгариш: Ҳишом Найим ўрнига Сами ал-Ҳусайний тушди
74'
Эҳҳҳ! Олис масофадан етказилган узатмага Рашидов ўнг қанотдан югурди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Сергеевнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
70'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Жепаров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
70'
Баҳрайнда ўзгариш: Исмоил Абдулатиф ўрнига Муҳаммад ар-Ромайҳий тушди
68'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди
68'
Бугун Анзур бехато ўйнамоқда
67'
Ҳасанов ҳужум йўналишини чапдан ўнгга кўчирди. Рашидов тўпни қабул қилди ва 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Аббос Аҳмад тўпни эгаллаб олди
65'
Исмоилов 35 метрдан зарба йўллади. Ноаниқ
64'
Бурчак тўпи ўйинга киритганида Кримец ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
64'
Жасур Ҳасанов чап қанотда тўпни қабул қилди ва бурчак тўпи ишлади
62'
Жепаров жарима майдончасига кираётган Сергеевга аниқ узатма бера олмади
60'
Ўзбекистонда ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди
60'
Ас-Сафий жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
59'
Вууууҳ! Шомуродов тўпни олдириб қўйди ва меҳмонлар Исмоил Абдулатифни бирга бир вазиятга чиқаришди. Лобанов ҳужумчидан тўпни олиб қўйди! Қойил!
53'
Шомуродовнинг узатмасидан кейин Андреев чап қанотдан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
50'
ГОООООООЛ! Сардор Рашидоооов! Жарима майдончаси ташқарисида 2-3 нафар футболчини алдади ва 16 метрдан зарба йўллади! Дарвозабон зарбани қайтара олмади!
47'
Эҳҳҳ, Рашидов! Ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ча оёқда олис бурчак томон зарба беришга уринди. Зарба анча ноаниқ бўлди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Баҳрайн футболчиси жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб қайтди
45+1'
Егор Кримец сариқ карточка олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият йўқ
42'
Абдулла Умар ўнг қанотдан узатма берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
42'
Филиппин-КХДР ўйини тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди - 2:2.
39'
Терм жамоамиз рақиб жарима майдончаси ташқарисида яхши комбинация ташкил қилишди. Аҳмедов сакраб турган тўпга зарба берди. Анча ноаниқ
37'
Вуууҳ! Рашидов рақибдан тўпни олиб қўйди ва 30 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!...
35'
Сайид Аднан олис масофадан жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
33'
Ё терма жамоамиз ўз ўйинини йўқотиб қўйди, ёки Баҳрайн ўйин бермаяпти
32'
Волид Ал-Ҳайём огоҳлантирилди. Майдон марказида у Рашидовни қўли билан эгаллаб олди
31'
Жепаров чап қанотда очилган Шомуродовни тўп билан таъминлади. Элдорнинг узатмасини Аббос Аҳмад эгаллаб олди
27'
Шомуродов олис масофани босиб ўтди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
26'
Виталий Денисов ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. У ўзини алмаштиришларини сўраяпти. Унинг ўрнига Станислав Андреев тушади
24'
Тўп назорати баҳрайнликлар томонига ўтиб кетди. Бугун ўйин Бабаян жамоаси учун жиддий синов бўладиган кўринади
21'
Меҳмонлар тўпни назорат қилишаётганида вакилларимиз эгаллаб олишди. Аммо Жепаров чап қанотдан ҳужум чизиғига узатма бера олмади
19'
Рашидов иккинчи уринишда чап қанотдан узатма берди. Тўпни Аббос эгаллаб олди
18'
Вуҳ! Анзур! Сервер жаримадан етказган узатмани Исмоилов оёқ билан дарвоза томон бурди. Тўп тўсин устидан ўтиб, тўрга юқоридан келиб тушди
17'
Аҳмедовга нисбатан фол ишлатгани учун Комайлни ҳакам оғзаки огоҳлантириш берди
16'
Ҳошимов ўнг қанотдан узатма берди. Шомуродов тўпга ета олмади
15'
Жепаров юқоридан Шомуродов томон узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни ён томонга уриб юборди
13'
Денисов жароҳат олди. Виталий рақиб футболчисининг оёғига ташланиб, тўпни қайтарди, аммо Абдулла Умар тиззаси билан ҳимоячимизнинг юзасига зарба бериб юборди
12'
Майдон марказидан диагонал узатма билан Рашидовга узатма берилди. Сардор жарима майдончаси ичида тўпни тўхтата олмади
10'
Шомуродов ҳужумда фол ишлатди
8'
Меҳмонлар тўп назоратини ўз қўлларига олишди
5'
Рашидов чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан ўз йўналишини ўзгартириб, сўнгра дарвозабонга борди
3'
Чап қанотда Денисовга нисбатан фол ишлатилди. Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Шомуродовга етказилган узатмани Элдор чап томондан жарима майдончасига кириб, дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ҳар доимгидек, терма жамоамиз захира ўриндиғи олдида барча футболчилар ва мураббийлар штаби бир бўлиб сўнгги аҳдлашувни амалга оширишди
'
Тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берадиган бўлди
'
Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда
'
Энди эса навбат Ўзбекистон мадҳиясига!
'
Баҳрайн миллий мадҳияси...
'
Диққат! Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Филиппинга қарши ўйин билан таққослаганда, терма жамоамизнинг бошланғич таркибида иккита ўзгариш бор. Дисквалификация муддатини ўтаган Азиз Ҳайдаров бошланғич таркибга қайтди. Шунингдек, аввалги ўйинда жароҳат олган Тўхтахўжаев ўрнида Даврон Ҳошимов ҳаракат қилади
'
Тошкентда куни билан ҳаво булутли бўлди, ўйин бошланиш арафасига келиб эса ёмғир ёға бошлади.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида Баҳрайнни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.