Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

32-тур, 2 апрель, соат 19:00

АРСЕНАЛ

Алексис Санчес (4)
Алекс Ивоби (38)
Эктор Беллерин (48)
Тео Уолкотт (90)

4 : 0

УОТФОРД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Давид Оспина (Д)
18.Начо Монреаль
24.Эктор Беллерин
05.Габриэль Паулиста
06.Лоран Косельни
34.Франсис Коклен
35.Муҳаммад эл-Ненни
11.Месут Ўзил
17.Алексис Санчес
23.Дэнни Уэлбек
45.Алекс Ивоби
  01.Эурельо Гомес (Д)
05.Себастьян Предль
15.Крэйг Каткарт
16.Натан Аке
02.Аллан Ньом
04.Марио Суарес
22.Альмен Абди
09.Трой Дини
29.Этьен Капуэ
23.Бен Уотсон
24.Одион Игхало
ЗАҲИРА
33.Петр Чех (д)
21.Калум Чамберс
03.Киран Гиббс
04.Пер Мертезакер
14.Тео Уолкотт
12.Оливье Жиру
28.Хоэль Кэмбелл
  18.Костел Пантилимон (Д)
03.Мигель Бритос
20.Стивен Бергхёйс
21.Икечи Аня
17.Адлен Гудиура
07.Хосе Хурадо
11.Нордин Амрабат

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
90'
ГООООЛ! Тео Уолкотт, 4:0! Ўзилнинг узатмасидан кейин Кэмпбелл чап қанотдан тўпни қабул қилди, Ньомни алдаб ўтди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Уолкотт тўпни дарвозага буриб қўйди
86'
Мезбонлар яхши имкониятдан фойдалана олишмади. Уолкоттнинг оёғига тўпга бироз етмай қолди
81'
Меҳмонларнинг қарши ҳужуми натижасида Амрабат олдинга юрди, аммо шеригига ноаниқ узатма берди
79'
"Арсенал"да учинчи ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Кэмпбел тушди
73'
"Арсенал"да ўзгариш: Ивоби ўрнига Тео Уолкотт тушди
72'
Бурчакдан етказилган узатмага Жиру бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгалллаб олди
70'
Вууууҳ! Каткартнинг чап қанотдан узатмасидан кейин Дини тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвоза бурчаги томон зарба берди. Оспинадан ажойиб сэйв!
69'
Клубларда ўзгаришлар бўлди. Абди ўрнига Адлен Гудиура, "Арсенал"да эса Уэлбек ўрнига Жиру тушди
61'
Аллан Ньом атайлаб Ўзилни тепиб ағдарди. Сариқ карточка
60'
"Канонирлар" тўпни ва ўйинни тўлиқ назорат қилишмоқда
56'
"Уотфорд" стандартдан жавоб тўпини киритиши мумкин эди. Предл бош билан йўллаган зарбани ҳимоячи қайтарди. Акенинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади
50'
Вууууҳ! Ивоби жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Ўзил дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Бироз ноаниқ
48'
ГОООООЛ! Эктор Беллерин, 3:0! Ҳимоячи рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида "Уотфорд" футболчиларидан тўпни олиб қўйди ва ичкариига кирган Ўзилга пас берди. Месутнинг юқоридан берган узатмасини ҳимоячи айнан Беллерин томон қайтарди. Экторнинг зарбасидан кейин тўп ерга тегиб сакради ва тўрга бориб тушди
46'
"Уотфорд" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазиятга юзага келмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
46'
"Уотфорд"да ўзгариш: Игало ўрнига Нуриддин Амрабат тушди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "Арсенал" - "Уотфорд" - 2:0. Танаффус
45+1'
Ивоби жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўпни Гомес эгаллади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
41'
"Уотфорд"да ўзгариш: Капу ўрнига Икечи Анья тушди
38'
ГОООООЛ! Алекс Ивоби, 2:0! Коклен-Санчес комбинациясдан кейин Алексис жарима майдончасига узатма берди. Ярим ҳимоячи 11 метрли нуқта устидан тўпни дарвозага жойлади!
33'
Трой Дини тўп билан тез-тез мезбонлар жарима майдончасида пайдо бўлмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда
30'
Вуҳ! Уэлбек ҳимоячилардан ўтиб кетиб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги шерикларига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
24'
Ўзилга нисбатан ишлатилган фол учун белгиларган жарима зарбасини Санчес тепди. Дарвозабон тпўни майдон ташқарисига чиқариб юборди
21'
Ўзил ўнг қанотдан узатма берди ва Уэлбек тўпни дарвоза томон бура олмади. Ҳимоячи қайтарган тўпни Коклен 17 метрлардан дарвоза томон тепди. Ҳимоячи қайтарди
15'
"Арсенал" яна иккита хавфли вазият яратди. Ивобининг зарбасини Эурельо Гомес дарвоза юқорисига кўтариб юборди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Уэлбек дарвоза томон тепди. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди
13'
Санчеснинг узатмасидан кейин Уэлбек тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди. Ҳимоячи унга зарба бериш имконини бермади
11'
Ўтказиб юборилган голдан кейин "Уотфорд" ҳимоядан чиқиб, ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилмоқда
4'
ГОООООЛ! Алексис Санчес, 1:0! Чап қанотдан етказилган узатмаган Санчес бош билан зарба берди. Дарвозабон қайтарган тўпни Алексис яқин масофадан дарвозага жойлади!
3'
Ўнг қанотдан юқоридан етказилган узатмани меҳмонлар ҳимоячиси бош билан қайтарди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Англия чемпионлигидан умидини узмаган "Арсенал" ўз мардонида "Уотфорд"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.