Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«D» гуруҳи, 4-тур. 5 апрель, соат 18:45. Бош ҳакам: Лью Квок Ман (Гонконг)

НАСАФ

0 : 0

АЛ-ЖАИШ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
7.Шуҳрат Муҳаммадиев
9.Илҳом Шомуродов
10.Дилшод Раҳматуллаев
17.Артур Геворкян (С)
18.Баҳром Абдураҳимов
20.Эркин Бойдуллаев
21.Азамат Алланиёзов
23.Шерзод Аъзамов
31.Сайдулло Раҳматов
  16.Халифа Абабакар
2.Мурод Нажи Ҳуссайн
4.Лукас Мендеш
6.Ёсир Иса
9.Ҳамидуллоҳ Абдурраззоқ
10.Сардор Рашидов
12.Мажид Муҳаммад
19.Абдураҳмон Муҳаммад (С)
23.Холид аз-Зригий
27.Аҳмад Мойин Дузандеҳ
31.Ромариньо Рикардо
ЗАҲИРА
35.Санжар Қувватов
5.Илдар Маматказин
6.Азизжон Ғаниев
14.Шароф Муҳиддинов
38.Дониёр Нарзуллаев
42.Нажмиддин Нормуродов
45.Бобур Абдухолиқов
  22.Сауд Муборак
5.Муҳаммад ал-Жабрий
7.Весам Ризиқ
8.Юсуф Муфта
17.Отман ал-Яҳрий
18.Муҳаммад ас-Сайид
21.Али Санад ал-Нуаймий

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Насаф" - "Ал-"Жаиш" ўйинида ҳисоб очилмади. "Жаиш"нинг очколари 10тага, "Насаф"ники эса 4тага етди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
88'
Ғаниев ўнг қанотдан узатма берди... Қанот узатмалари умуман самара бермади бу ўйинда...
86'
"Жаиш"да ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Усмон ал-Яҳрий тушди
84'
Абдухолиқовнинг узатмасидан кейин Геворкян жарима майдончасига кириб борди, ҳимоячи тўпни олиб, ундан ўтиб кетмоқчи бўлди, Артур тўпни қайтариб қолди. Дарвозабон тўпни эгаллаётганида "Насаф" сардори тўпга зарба берди. Футболчилар ўртасида тўқнашув юзага келди. Геворкян сариқ карточка олди
82'
Геворкя жарима майдончасига кираётган Шомуродовга узатма берди. Аммо Илҳом тўпга ета олмади
82'
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Халифа тўпни эгаллади
80'
Муҳаммадиев ўнг қанотдан ерлатиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
79'
"Жаиш" бурчак тўпини ўйинга киритди. Суюнов тўпни қўлдан чиқариб юборди. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига тепиб юборишди
78'
"Насаф"да ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизжон Ғаниев тушди
76'
Вуууууҳ! Геворкян ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Абдухолиқов тўпни дарвоза томон берди. Абубакар тўпни эгаллаб олди
75'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Қайтарилган тўпни Рашидов яна жарима майдончасига узатди. Суюнов мушт билан тўпни уриб юборди
73'
Майдон марказида билганлан жарима тўпи ўйинга киритилди. Суюнов тўпни эгаллаб олди
71'
Геворкян жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, ҳимоячига тегиб қайтди тўп
70'
Раҳматов узатма бераётганида тўп Мажид Муҳаммаднинг биқинига тегди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
68'
Қаршиликлар олис масофадан Абдухолиқов томон узатмалар беришмоқда. Бобур ҳозир тўп учун курашда ютқазмоқда
65'
Абдухолиқов ўнг бурчакка яқин жойда рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўни қайтарди
64'
Ҳамдаллаҳ офсайдда қолди
63'
"Насаф"да ўзгариш: Азамат Алланиёзов ўрнига Бобур Абдухолиқов туширилди
62'
"Насаф"нинг қанотлардан бераётган узатмалари умуман самара бераётгани йўқ ҳозирча. Услубни ўзгартириш керак шекилли
60'
Абдураҳимов чап томондан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо ҳимоячига тўпни олдириб қўйди
56'
Кармиов ва Раҳматов майдон марказида ғалати ҳаракат қилишди ва тўпни йўқотишди. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Футболчиларимиз амаллаб хавфни бартараф этишди
55'
Раҳматуллдаев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. ноаниқ
51'
Муҳаммадиев ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар орасида турган Абдураҳимов дарвозага зарба бера олмади
50'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Алланиёзов бош билан яхши зарба берди. Абубакар тўпни эгаллаб олди
48'
Футболчимиз майдон марказида тўпни Рашидовга олдириб қўйди. Сардор жамоадошига узатма берди, аммо ўзи жарима майдончаси ичига кирмади. Натижада етказилган тўпни Каримов эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади, танаффус
45+1'
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп юқорига кўтарилмади, ҳимоячи тўпни қайтарди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Абдулраззоқ жарима майдончаси ичида тезликда икки марказий ҳимоячимиз орасидан ўтиб кетди ва зарба берди. Суюнов масофани қисқартириш орқали зарбани қайтаришга муваффақ бўлди
41'
Вакилларимизда яхши имконият. Уч нафар футболчимиз рақиб жарима майдончасига кириб боришди, аммо ҳимоячилар зарба беришга имкон беришмади
40'
Вуууҳ! "Насаф" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Чап қанотда белгиланган жарима тўпини меҳмонлар жарима майдончасига ектазишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди ва ўнг томондан ичкарига кирган Ромариньога узатма берилди. Ҳужумчи тўпни бош билан дарвозабон майдончасига етказди. Бахтимизга у ерда қатарликлардан ҳеч ким йўқ эди
39'
Чап қанотдан етказилган узатмага Халифа эга чиқди
37'
Абдураҳимов жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади
37'
Рашидов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
36'
Геворкян ўнг қанотдан яхши узатма берди. Абубакар дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни мушт билан уриб юборди
35'
Мажид Муҳаммад сариқ карточка олди
34'
Раҳматуллаевнинг узатмасига Алланиёзов етиб бора олмади
32'
Шерзод Аъзамов огоҳлантирилди
30'
Вууууҳ! Абдураҳимов жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилаётганида тўп Абдураҳмон Муҳаммаднинг устидан ошиб ўтди ва Баҳром чап оёқда зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
29'
Вуууҳ! Ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланган Рашидов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди...
28'
Ҳимоячининг хатосидан кейин Геворкян тўпни эгаллаб ва ўнг қанотдан узатма берди. Дарвозабон мушт билан тўпни уриб юборди
26'
Муҳаммадиев яхши ўйлади ва жарима майдончасига киратган Алланиёзовга узатма берди. Азамат тўпни тўхтата олмади
25'
Геворкян жарима майдончасидаги Шомуродовга узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни ён томонга уриб юборди
24'
Чап қанотдан узатма берди "Жаиш" ярим ҳимоячиси. Мажид Муҳаммад бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Суюнов тўпни эгаллаб олди
20'
Қатарлик ҳимоячиларнинг хатосидан "Насаф" фойдалана олмади. Геворкян шерикларига аниқ узатма бера олмади
18'
Қаршиликлар "Жаиш"нинг ҳужумини бартараф этишди
11'
Чап қанотдан етказилган узатмани Абубакар эгаллаб олди
11'
Мезбонлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда
6'
Ўнг томондан жарима майдончасига кирган Абдураҳимовга узатма берилди. Баҳром тўпни ўзига бўйсундира олмади.
5'
"Жаиш"нинг тахликали ҳужуми. Ромариньо "Насаф" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, Аъзамовни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо Шерзод ундан тўпни олиб қўйди
4'
"Жаиш" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячимиз бош билан қайтарган тўпни Зригий эгаллади ва жарима майдончаси бурчагидан ноаниқ зарба йўллади
2'
ВУУУУУҲ! Муҳаммадиевнинг узатмасидан кейин Геворкян жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Абубакар тўпни қайтарди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб берадиган бўлишди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2та ўйинда майдонга тушган Сардор Рашидов юртимизда қолганди. Бугун у "Жаиш" таркибида бошланғич таркибда майдонга тушади
'
"Насаф" Қаршида Қатарнинг "Ал-Жаиш" клубини қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўзбек клублари иштирокидаги навбатдаги ўйинга эътиборингизни қаратамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.